348 нафари ҳақиқатда ҳам психологик маслаҳатга муҳтожлиги;
347 нафари моддий ёрдамга муҳтожлиги;
31 нафари тиббий ёрдамга муҳтожлиги;
18 нафари руҳий касаллиги;
5 нафари ҳуқуқий ёрдамга муҳтожлиги;
12 нафари турли масалаларда ( 7 нафари иш сўраб, 5 нафари 14 ёшгача болаларга нафақа пули сўраб) мурожаат қилганлиги аниқланди.
Шунингдек, 4 нафар фуқаролар билан маълум бир сабабларга кўра:
1 нафари вафот этганлиги (Миришкор МФЙ да яшаган, 1951 йил туғилган Аҳмедов Унгулсин 10-февраль куни);
1 нафари рўйҳатга икки мартадан киритилганлиги сабабли суҳбат ўтказилмади.
348 нафар психологик маслаҳатга муҳтож аёллар билан деярли уч ой мобайнида психокоррекцион тадбирлар, тренинглар ва индивидуал суҳбатлар ўтказилди ҳамда аёллардаги руҳий ҳолатлари яхшиланганлиги сабабли “Аёллар дафтари”дан чиқаришга тавсия этилди.
348 нафар психологик ёрдамга муҳтож аёлларнинг далолатнома, расм ва тилхатлари “Аёллар дафтари” штабига тақдим этилди.
Қолган турли сабаблари аниқланган 413 нафар аёларнинг рўйҳатлари тегишлилиги бўйича ташкилотларга тақдим этилди. 413 нафар аёлларнинг ҳам далолатнома, расм ва тилҳатлари олинган ва “Аёллар дафтари” штабига тақдим этилди.
2021 йил май ойида халқ таълими тизимидаги мактабларнинг амалиётчи психологлари орасидан илғор, ташаббускор ва ижодкорларни аниқлаш, улардаги ижодий қобилиятлар, касбий маҳоратининг рўёбга чиқишига кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, аниқланган илғор тажрибаларни оммалаштириш ва кенг тарғиб этиш ҳамда психологларни самарали фаолиятга йўналтириш мақсадида “Психолог 2021” Республика кўрик танлови эълон қилинган бўлиб, танлов онлайн тартибда www.инфо-тасҳхис.уз сайти орқали рўйҳатдан ўтади ва танловда иштирок этиш имкони олади. Кўрик-танловга тумандаги барча амалиётчи-психологлар жалб этилди ва 50 нафардан ортиқ психологлар рўйҳатдан ўтди. 1-босқич тест босқиида 30 нафардан ортиқ психологлар етарлича балл тўплаб, 2-босқичга ўтишди. 2-босқичдага шартларни бажаришиб, 3-босқичга 5 нафар амалиётчи-психологлар: 1-мактаб психологи С.Олимов, 4-мактаб психологи Г.Алиева, 10-мактаб психологи Н.Юлдаева, 19-мактаб психологи З.Йигиталиева, 22-мактаб психологи Х.Тўрақуловаларнинг ишлари қабул қилинди. Ҳозирда 3-босқич, сўнгги босқич натижалари кутилмоқда.
2021-йил 12-июн куни Фарғона вилояти Бағдод тумани Халқ таълими бўлимида "Комил инсон шахсини шакллантириш- олий мақсадимиз" шиори остида "Психологик фаолиятга - профессионал ёндашув" номли вилоят амалиётчи-психологларининг амалий семинари бўлиб ўтди. Семинарга туман, шаҳарлардан педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси методист-психологлари, 4 нафардан мактаб амалиётчи-психологлари таклиф этилди. Дастлаб семинарга ташриф буюрганлар "Устоз-шогирд" анъанаси бўйича ўқувчиларнинг амалий ишлар кўргазмаси билан яқиндан танишишди, улар билан мулоқат ўтказишди. Сўнгра Бағдод тумани психологлари томонидан тайёрланган "Психолог-инсон қалбининг қуёши" номли бадиий композиция исҳтирокчиларга позитив кайфият бағишлади.
1-умумий ўрта таълим мактаби психологи С.Олимов томонидан "Ўқувчилар билан психокоррекцион ишлашда индивидуал ёндашув" мавзусида услубий қўлланмаи тақдим этилди. Ушбу қўлланма ўқувчиларга индивидуал ишлаганда уларнинг индивидуал ҳусусиятларига ёндашиш лозимлиги, ҳар бир шахснинг ўз индивидуал ҳусусиятларига эътибор берилмай қилинган ташхис, коррекция салбий оқибатларга олиб бориши уқтилиди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.
Шунингдек, 4-мактаб психологи Г.Алиева ҳамда 55-мактаб психологи М.Орипова томонидан ўтказилган "Муаммога конструктив ёндашув" тренинг машғулоти орқали долзарб муаммолардан бири бўлган эрта турмуш ва унинг профлактикаси, салбий оқибатлари ва ечимлари бўйича ишланди.
Ўтказилган вилоят семинарида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, психологик-педагогик Республика Ташхис маркази директор ўринбосари М.Холдаров, вилоят халқ таълми бошқармаси педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси методист психологи Д.Ходжаев, методисти Ш.Эгамназаров, туман халқ таълими бўлими мудир ўринбосари Ш.Ураимовлар иштирок этишди.
Семинар бутан вилоят бўйича жуда ижобий баҳоланди ва керакли метод, тавсия ва маслаҳатларга бой бўлди. Бағдод тумани психологлари ўзларининг билим, тажриба, изланиш, ташаббускорлик, ижодкорлик, иқтидор ва исътедодлилик қобилиятларини намоён этишди. Семинар “MY” Республика телевидениесига видеотасмага олинди ва намойиш этилди.
Бағдод тумани халқ таълими бўлими
ППТФТЭШ методист-психологи: У.Мамарасулова
Do'stlaringiz bilan baham: |