26-февраль, 1, 3-март кунлари ўтказилган ўқувлар давомида тажриба алмашилди, фикр-мулоҳазалар билдирилди, фаолиятга доир тренинг машғулотлари ўтказилди, қисқаси, психологик фаолиятга доир билимлар оширилди ва мустаҳкамланди. Ўтказилган ўқувларда тумандаги мактаб амалиётчи-психологлардан 90 нафари иштирок этишди.
Ўтказилган ўқувлар бахс-мунозара, қизиқарли савол-жавоблар, иш тажрибасидан ўртоқлашиш, амалий ишлар кўргазмалари билан жуда ёдда қоларли бўлди.
Бағдод тумани халқ таълими бўлими Ҳайъат мажлисининг апрель ойи режасига “Умумий ўрта таълим мактабларида психологлар фаолиятининг йўлга қўйилиши, улар фаолиятига яратилган шароитлар ҳақида” мавзусидаги масала қўйилган бўлиб, Бағдод тумани халқ таълими бўлими мудирининг 2021 йил 5-апрель кунги 01/200-сонли хати чиқарилди, Ҳайъат мажлисига масала тайёрлаш ҳамда таълим муассасаларида психологик хизмат самарадорлигини ошириш, таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган амалиётчи-психологларнинг иш юритиш ҳужжатларини ўрганиш мақсадида 5,6,7-апрель кунлари умумтаълим мактабларидаги малакали, тажрибали амалиётчи-психологлардан ташкил топган 8 нафардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари таълим муассасаларидаги ҳолатларни ўрганишди. Аниқланган камчиликлар бўйича амалий ва услубий ёрдам кўрсатишди.
2021 йил 23-апрель куни “Умумий ўрта таълим мактабларида психологлар фаолиятининг йўлга қўйилиши, улар фаолиятига яратилган шароитлар ҳақида” мавзусида туман халқ таълими бўлими Ҳайъат мажлисида методист-психолог У.Мамарасулова маълумот тайёрлади ва маъруза қилди.
Кенгаш қарорига кўра: 1, 4, 6, 9, 10, 11, 12, 17, 19, 20, 22, 32, 35, 38, 39, 40, 41, 46, 47, 49, 51, 52, 53-мактаблар ва 1, 3-ИДУМИларда ишлар намунали йўлга қўйилганлиги, ҳужжатлар жойида, ишлар режа бўйича ташкил этилганлиги, 2,3, 5, 7, 13, 14, 15, 16, 24, 25, 26, 27, 29, 30, 31, 33, 34, 37, 42, 48, 50, 54, 55-мактабларда ишлар қониқарли ташкил этилганлиги, 8, 18, 21, 23, 28, 45, 56-мактаблар ва 2-ИДУМ да иш ҳужжатларида камчиликлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди ва камчиликлар аниқланган амалиётчи-психологларига камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш, камчиликларни кўрсатилган муддатда бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилиб, уларга мутахассислар устоз-шогирд сифатида бириктирилди.
Мактаб амалиётчи-психологларининг 2020 ва 2021 йиллар давомида бир қатор ютуқларга сазовор бўлишди. Бунинг асосий сабаби мутахассис кадрларнинг кўпайиши, ўзларининг изланувчанликлари ва уларга мактаб раҳбарлари томонидан яратиб келинаётган шарт-шароитлардир.
Жумладан, 2020 йил июль ойида Юнисеф Халқаро ташкилотининг Соурсера ўқув курсларида 1-умумтаълим мактаби психологи С.Олимов 4 та йўналиш бўйича, 8-умумтаълим мактаби психологи А.Джураев 1 та йўналиш бўйича ва 10-умумтаълим мактаби психологи Б.Мухаммадалиева 2 та йўналиш бўйича рус тилида таълим олишиб, Халқаро сертификатга эга бўлишди.
Шунингдек, 1-мактаб амалиётчи-психологи Олимов Сайдулло 2021 йил апрель ойида “Интеллект-2021” республика олимпиадасининг 1-босқичида иштирок этиб 2-ўринни, 4-мактаб амалиётчи-психологи Алиева Гўзалхон Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги “Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази” ННТ томонидан “Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилган “Энг яхши психологик видеоролик” танловида 2-ўрин, “Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази” ННТ томонидан абитурентларга психологик кўмак бериш мақсадида психологлар ўртасида “Ҳаяжон ва хаяжонни енгиш, хотирани мустаҳкамлаш” мавзусида ўтказилган “Энг яхши психологик видеоролик” танловида 2-ўрин, “Ёшларнинг ижтимоий-психологик муаммолари, сабаб ва ечимлари”га бағишланган онлайн-конфиренцияда “Биринчи синф ўқувчиларининг мактабга мослашувида эмоционал-иродавий ҳусусиятларини ривожлантирувчи коррекцион машғулотлар” мавзусидаги мақоласи билан фаол иштирок этганлиги учун сертификат, 6-мактаб амалиётчи-психологи Ботирова Ўғилой ҳамда 3-мактаб амалиётчи-психологи Эргашова Мадинахонлар “Мактабгача таълимда оила, мактаб ва ОТМ ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар” мавзусида ташкил этилган Республика илмий амалий конфиренциясидаги фаол иштироки учун сертификат, 55-мактаб амалиётчи-психологи Орипова Махфузахон “Ёшларнинг ижтимоий-психологик муаммолари, сабаб ва ечимлари”га бағишланган онлайн-конфиренцияда “Иқтисодий психологияни билиш ўқувчи билимининг ҳаётга тадбиқ этишнинг асосидир” мавзусидаги мақоласи билан фаол иштирок этганлиги учун сертификат, 37-мактаб амалиётчи-психологи Эргашова Гулрухсор “Илм, фан ва таълимда иннавацион ёндашувлар, муаммолар, таклифлар ва ечимлар” мавзусидаги 9-сонли Республика кўп тармоқли илмий-онлайн конфиренциясида фаол иштироки учун, 8-мактаб амалиётчи-психологи Джураев Аброржон ҳамда 27-мактаб амалиётчи-психологи Шербоева Зуҳрахон “Ўзбекистонда илмий-амалий тадқиқотлар” мавзусидаги Республика 18-кўп тармоқли илмий конфиренциясида фаоли иштироки учун сертификатлар билан тақдирландилар. Хатто, 25-мактаба амалиётчи-психологи Рохмонова Гўзалхон Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўтказилган илмий-амалий конфиренцияда иштирок этиб сертификат билан тақдирланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябардаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли қарорига асосан, мактаб амалиётчи-психологлари учун ҳам директор жамғармасидан моддий рағбатлантириш жорий этилган бўлиб, 2021 йили март ойдан 14 нафар амалиётчи-психологлар 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланди.
Бағдод тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида 2021 йил март ойи давомида мактаб амалиётчи-психологлари томонидан шахслараро муносабатларда юзага келиши мумкин бўлган нозоларни ҳал этиш ҳамда соғлом психологик муҳитни таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга ошириб борилди. Жумладан “Вояга етмаганларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий кўникмаларни ривожлантириш” номли қўлланма модулларидан фойдаланган ҳолда барча таълим муассасаларида соғлом психологик муҳитни таъминлаш масалаларида таълим муассасалари раҳбар, ходимлари, ўқитувчилари, ўқувчилар ва ота-оналарга психологик маслаҳатлар бериб борилди. Педагоглар, ўқувчилар билан соғлом психологик муҳитни яратиш, уни барқарорлаштириш, шахслараро муносбатларни ижобий томонга ўзгартириш, юзага келиши мумкин бўлган ва юзага келган низоларни ҳал этиш бўйича тренинглар, давра суҳбатлари ташкил этилди. Шунингдек, ўтказилган тадбирлар доирасида ота-оналар ва ўқувчилар учун мавзуга оид қизиқарли буклетлар тайёрланди ва тарқатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |