24-ноябрь куни Бағдод тумани халқ таълими бўлими 42-умумий ўрта таълим мактабида ҳам “Одам-техника” типига кирувчи касблар ойлиги муносабати билан ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида "Касбим - келажагим мазмуни" мавзусида амалий-семинар бўлиб ўтди. Семинарда вилоят халқ таълими бошқармаси вакили Боборахим Жўраев, туман ҳалқ таълими бўлими маънавий ва аҳлоқий ишлар бўйича шўъба раҳбари У.Тожиева, педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси методист-психологи У. Мамарасулова ва мактаб директорлари ҳамда амалиётчи-психологлари иштирок этишди. Семинарда “Одам-техника” типига кирувчи касблар бўйича маълумотлар намойиши ҳамда шу касб эгалари томонидан тайёрланган буюмлар, маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди. Мактаб ўқувчилари ва семинар иштирокчилари касб эгалари билан жонли мулоқатда бўлишиб, касб эгаларидан ўзлари қизиққан касблари бўйича савол-жавоб қилишди. Касб қийинчиликлари, фойдалари, ютуқлари, касб эгаллаш бўйича нималар қилишлари бўйича маълумотларга эга бўлишди.
Шунингдек, “Касблар ойлиги” тадбирлари давомида сектор раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этилиб, ўқувчиларининг касб-ҳунарларга қизиқишлари, янги замонавий касб-ҳунарлар ҳақида суҳбатлар ўтказилди.
2-ноябрь куни Фарғона вилояти Бағдод тумани 55-мактабида ёшларни баркамол руҳда тарбиялаш ва 7-11-синфларда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш бўйича "Ўқувчиларнинг касб танлашларида психологик ташхиснинг ўрни" мавзусида Фарғона Давлат Университети психология кафедраси катта ўқитувчиси психолог Фарходжон Солиев билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Ўтказилган онлайн мулоқатда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган, ўйлантирган ва уларни қийнаётган саволларга жавоб олдилар.
1-декабрь куни тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида “Касблар ойлиги” доирасида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педагогик-психологик республика ташхис маркази тавсияси асосида ўқувчиларни касб -ҳунарга йўналтириш, уларни таълимнинг кейинги босқичига жалб қилиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида “Касбим –фахрим” номли амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман халқ таълими бўлими мудири Т.Тожиева, туман ҳалқ таълими бўлими маънавий ва аҳлоқий ишлар бўйича шўъба раҳбари У.Тожиева, педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси методист-психологи У.Мамарасулова ва мактаб директорлари ҳамда амалиётчи-психологлари иштирок этишди.
Декабрь ойида одам-бадиий образ типига кирирувчи “Касблар ойлиги” доирасида умумтаълим мактабаларда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, музейларга, мусиқа ва санъат мактабларига, турли ошхона, гўзаллик салонларига экскурсиялар уюштирилди. Очиқ дарслар, турли тадбирлар, тренинг ва машғулотлар олиб борилди. Ўқувчилар ўзлари қизиққан санъат турлари бўйича турли танловлар, тадбирларда иштирок этишиб, бадиий образ типига кирувчи касблар бўйича маълумотларга ва тушунчаларга эга бўлишди.
Бағдод тумани халқ таълими бўлими тасарруфида 59 та таълим муассасалари бўлиб, уларда 2020-2021 ўқув йили ноябрь ҳолатига 51 нафар имконияти чекланган ўқувчилар уйда якка тартибда таълим олишмоқда. Улардан 24 нафари қиз болаларни ташкил этади. Синф кесимида:
1-синфда 7 нафар, шундан 4 нафари қизлар;
2-синфда 6 нафар, шундан 2 нафари қизлар;
3-синфда 5 нафар, шундан 2 нафари қизлар;
4-синфда 9 нафар, шундан 4 нафари қизлар;
5-синфда 2 нафар, шундан 1 нафари қизлар;
6-синфда 5 нафар, шундан 3 нафари қизлар;
7-синфда 7 нафар, шундан 4 нафари қизлар;
8-синфда 5 нафар, шундан 2 нафари қизлар;
9-синфда 4 нафар, шундан 2 нафари қизлар;
10-синфда 1 нафар, шундан 0 нафари қизларни ташкил этади.
“Имконияти чекланган болаларни 2020-2021 ўқув йилида махсус таълим муассасаларида ва якка тартибда таълим олишга жойлаштириш тўғрисида”ги Бағдод тумани халқ таълими бўлимининг 2020 йил 20-августдаги 92-сонли ва Бағдод тумани тиббиёт бирлашмасининг 2020 йил 22-августдаги 148-сонли қўшма буйруғи чиқарилди. Мазкур қўшма буйруқ асосида Бағдод тумани тиббиёт бирлашмасининг махсус тиббий маслахат комиссиясининг хулосасига асосан, умумтаълим мактабларига ўқувчилар уйда якка тартибда ўқишга қабул қилиниб келмоқда.
Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 2-сентябрдаги 169-сонли буйруқларини ижросини таъминлаш мақсадида Бағдод тумани халқ таълими бўлими мудирининг 2020 йил 4-сентябрдаги “Ижтимоий ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаб ва мактаб-интернатлар) ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олиш учун 2020-2021 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 103-сонли буйруғи чиқарилди. Буйруқ иловалари ташлаб берилди. Ўқувчиларнинг касаллик турларига қараб умумтаълим мактабларида ўқувчиларга дарс соатлари ўтиш бўйича дарс жадваллари чиқарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |