2020 йил 5-ноябрь куни Бағдод тумани халқ таълими бўлими 37-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педагогик-психологик республика ташхис маркази тавсияси асосида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларни таълимнинг кейинги босқичига жалб қилиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида «Ҳунар - оқар булоқ, илм - ёнар чироқ» номли амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман халқ таълими бўлими мудири Т.Тожиева, туман прокурори ўринбосари Абдуваҳобов Саиджон, туман ҳокимлиги вакиллари, халқ таълими маьнавий ва ахлоқий ишлар шўъба рахбари У.Тожиева, педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси методист-психологи У.Мамарасулова, ҳунармандлар уюшмаси раҳбари Н.Хошимов ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари, тумандаги барча мактаб директорлари ва амалиётчи психологлари иштирок этдилар.
Семинарда «Одам-одам» касби типига кирувчи касблар бўйича кўргазмалар, синф хоналарида мактаб томонидан ташкил этилган касб-ҳунарларга оид тўгараклар, «Устоз-шогирд» анаънаси бўйича бажарилаётган ишлар намойиш этилди. Оилавий тадбиркорликни йўлган қўйган, ўз касбини мукаммал эгаллаш учун бел боғлаган ўқувчилар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларга тегишли ташкилот ва раҳарлар томонидан амалий ва назарий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, семинарда мактаб раҳбарлари ва психологларига туман халқ таълими бўлими ППТФТЭ шўъбаси методист-психологи У.Мамарасулова томонидан ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, педагогик-психологик республика ташхис марказининг “Умумий ўрта таълим муассасаларида касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруқ иловалари юзасидан слайд тайёрланиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан атрофлича маълумот ва тушунча берилди.
Ўтказилган семинар тумандаги «Тоҳир-Бағдод» телевидениесига видеотасмага олинди ва намойиш этилди.
Октябрь ойи – «Одам-одам» типига кирувчи «Касблар ойлиги» тадбирлари барча таълим муассасаларида жуда юқори кайфиятда ташкилланди, ўқувчиларда катта таъсуроот қолдирди.
Ноябрь ойи – «Одам-техника» типига кируви касблар ойлиги муносабати билан ҳар бир умумтаълим муассасаларида чора-тадбирлар режаси тузилди. Режа асосида ишлар ташкилланди.
Кичик ишлаб чиқариш корхоналарига, шаҳобчаларга, техник хизмат кўрсатиш устахоналарига экскурциялар уюштирилди. Синф ўқувчигаларига «Одам-техника» типига кирувчи касблар бўйича маълумотлар берилди. Шу касблар бўйича кўргазмалар ташкилланди.
Октябрь ойидан апрель ойига қадар “Касблар ойлиги” доирасида режа ва сценарийлар асосида тадбирлар, тренинг ва экскурциялар ўтказилди.
10,11-синф ўқувчиларни “Устоз-шогирд” анънаси бўйича қизларни алоҳида, ўғил болаларни алоҳида устозларга бириктирилди. Жадвал асосида машғулотлар ташкил этилди ва назоратга олинди.
Шунингдек, 2020 йил 18-ноябрь куни Бағдод тумани халқ таълими бўлими 53-умумий ўрта таълим мактабида "Илм, касб, ҳунар – келажак пойдевори” мавзусида ўқувчиларни касб-хунарга йўналтириш, уларни таълимнинг кейинги босқичига жалб қилиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида "Одам-техника" типига кирувчи “Касблар ойлиги” бўйича амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда 1-сектор рахбари, туман ҳокими А.Турсунов, Оила ва маҳаллани ривожлантириш маркази раҳбари Д.Каримова, туман ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Б.Холдаров, оила ва маҳаллани ривожлантириш маркази раҳбари ўринбосари М.Хурбоев, туман ҳалқ таълими бўлими маънавий ва аҳлоқий ишлар бўйича шўъба раҳбари У.Тожиева, кадрлар масалалари бўйича испектори Н.Насриддинова, педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси методист-психологи У.Мамарасулова, методисти А.Ўлмасов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Бағдод тумани Кенгаши раиси Ш.Турсунова ҳамда бошқа тегишли ташкилот вакиллари, тумандаги барча мактаб директорлари ва амалиётчи психологлари иштирок этдилар.
Семинарда “Одам-техника” типига кирувчи касб эгалари бажарган ишлар кўргазмаси, “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича шогирдликка олинган ўқувчилар бажарган ишларидан намуналар кўргазмаси ташкил этилди. Ўқувчилар ўзлари қизиққан касблар бўйича йиғилганларга маълумотларини бериш билан бирга келажакдаги режалари, бизнес лойиҳалари бўйича ҳам фикрларини билдиришди. Бевосита туман ҳокими ва ўринбосарлари билан бўлган жонли мулоқатларда ўз касблари бўйича ҳам амалий, ҳам назарий, ҳам иқтисодий, ижтимоий маслаҳатлар олишди. Туман ҳокими бир қатор ўқувчиларга ўз ишларни кенгайтиришлари учун амалий ёрдамларини беришини ваъда қилди.
Шунингдек, туман ҳокими А. Турсунов ҳозирги кунда ҳар бир ўқувчиларимизни тақдири бизни тақдиримиз эканлиги, уларни 7-синфдан бошлаб ўз қизиқишлари бўйича касб-ҳунарга йўналтириш ҳар бир педагог ходимлари, қолаверса, туманнинг барча масъул раҳбарлари зиммасида эканлигини таъкидладилар. Мазкур семинардан ошпазлик, пазандачилик, қандолатчилик касбларига қизиққан ўқувчилар тайёрлаган маҳсулотларининг савдо ярмаркаси ташкил этилди. Моҳир ошпазлар пиширган палов таоми ҳамманинг мақтовига сазовор бўлди. Мактаб ўқувчилари ўзлари қизиққан касблари ҳамда “Одам-техника” типига кирувчи касблар бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |