Баённомаси тошкент ш. 09. 04. 2022 й., соат 14: 00



Download 115 Kb.
bet2/6
Sana13.06.2022
Hajmi115 Kb.
#665718
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Дастлабки имоя БАЁННОМА 09,04,22

Эшитилди: Ассалому алайкум ҳурматли профессор-ўқитувчилар ва магистрлар, бугун Табиий география кафедрасининг навбатдаги йиғилишини бошлаймиз. Бу йиғилишимиз кун тартибига бир нечта масалалар қўйилган. Шу масалалардан биринчиси ЎзМУ ректорининг 24 февраль 2022 йилдаги 03-286-сонли буйруғига биноан 2021-2022 ўқув йилидаги 2-курс магистратура мутахассислигида кафедрамиздан 6 нафар магистрларимизнинг дастлабки МД ҳимояси муҳокамаси бугунги кун тартибига қўйилган. Дастлабки ҳимоя муҳокамасида “Магистратура Низоми”да белгиланган талабларга кўра, магистрлик диссертацияси тайёрланган бўлиши керак. Барча магистрларда Низомда белгиланган мақолалар сони етарли, ички ва ташқи тақризлар, илмий раҳбар хулосалари олинган бўлиши керак. Муҳокама вақти Низом талаблари бўйича 20 минутгача дейилган, айнан 20 минут бўлиши керак, дейилмаган.
Кун тартибидаги 1-масала 2-курс 5А140602-География (ўрганиш объекти бўйича) мутахассислиги магистранти А.Хайитмуродовнинг “Жонбой тумани геоэкологик вазиятини яхшилаш масалалари” мавзусидаги даслабки ҳимоя муҳокамасини бошлашга рухсат берсак. Ушбу магистрантимиз магистрлик диссертацияси дастлабки ҳимоя муҳокамаси учун ички (г.ф.н. доц. Ў.Абдуназаров) ва ташқи (г.ф.н., доц. З.Аманбаева) тақризлар, илмий раҳбар ҳулосалари олинган. Магистрлик диссертацияси ҳимоя олди муҳокамасига тайёр, бошлашга рухсат берсак бўлади.
Сўзга чиқди: Кафедранинг 2-курс 5А140602-География (ўрганиш объекти бўйича) мутахассислиги магистранти А.Хайитмуродовнинг “Жонбой тумани геоэкологик вазиятини яхшилаш масалалари” мавзусида магистрлик диссертaцияси ҳимоя олди муҳокамаси бўйича маърузага чиқди.
Авваламбор, Ассалому алайкум ҳурматли устозлар ва магистрлар, курсдошлар. Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги: Глобаллашув даврида барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад - мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган. ХХI асрда давлат иқтисодиётининг асосий маблағ келтирувчи тармоқларидан бири, албатта – Туризмдир. Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда, мамлакатимизда ушбу тармоқни янада такомиллаштириш зарур. Мамлакатимизда туризмнинг янги истиқболлари очилиб, турли йўналишларда кенг қамровли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда отда, туяда, велосипедда саёҳат қилиш, офф-роад сайёҳатлари, балиқ ови, рафтинг, геотуризм, таълим туризми, тиббий туризм, этнотуризм каби янги сайёҳлик йўналишлари оммалашмоқда. Туризм бозори доимий ривожлантириш ва назорат қилиш асосида бошқаришга муҳтож бўлиб, бунда илмий ва оқилона режалаштириш принципларидан фойдаланиш зарур. Шундагина туризм давлатга иқтисодий фойда келтириши, шунингдек, экологик шарт-шароит ва жамиятдаги ижтимоий-маданий жараёнларга яхши таъсир кўрсатиши мумкин.
Фарғона вилоятида туризм соҳасини халқаро талабларга мос равишда ривожлантиришда хусусий туристик корхоналарнинг фаолият доирасини янада кенгайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш борасида бир қанча самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда. Фарғона вилоятида миллий ва халқаро туризмни ривожлантириш ва унинг муаммоларини ўрганиш, тадқиқ қилиш натижалари юзасидан қуйидаги ҳулосалар чиқарилди:
-Вилоятнинг кенг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, туристик оқимни кескин ошириш, ундан тушадиган даромадни максималлаштириш, ҳудуднинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратишдек масъулиятли вазифани амалга ошириш, туристик манзиллаштириш сиёсатини олиб боришни тақозо этади.
- Фарғонага етиб келадиган халқаро туристик оқимларни барқарорлаштириш, уни мавсумийлик хусусиятидан ҳоли қилиш, туристик оқимни ички ресурслар эвазига тўғридан-тўғри шакллантириш ва ундан олинадиган даромадни максималлаштириш мақсадида "тармоқ" туристик таклиф системасини жорий қилиш керакки, у миллий, маҳаллий туристик манзил бошқарув органларини шакллантиришни тақозо етади.
- Фарғонага етиб келадиган туристик оқимнинг катта қисми "ташкил қилинган туризм" намоёндалари бўлганлиги, туристик инфра- ва инфотузилма, "моҳир қўллар туризми" сегментининг эҳтиёжларини қондиришга мослашмаганлигини назарга олсак, айнан шу потенциал туристик бозор сегменти оқимини оширишни рағбатлантириш мақсадида, шундай инфра- ва инфотузилма жорий қилиниши керакки, ушбу туризм намояндалари вилоятда ҳеч муаммосиз ўз туристик эҳтиёжларини қондиришга эришсин.
- Вилоятда фаолият кўрсатадиган, ўз туристик хизматини интернет орқали тарғибот ва тижорат қиладиган корхоналар веб-сайтлари сифатининг узлуксиз такомиллашиб бориши ва замона талабига жавоб беришини таъминлаш зарур. Шундан сўнг асосий қисмга ўтиб, Фарғона вилояти туристик объектлари, уларнинг ҳудудий тарқалиши, хозирги ҳолати, йиллик туристлар оқими ва унинг географик аҳоли ва бошқалар тўғрисида фикр мулоҳазаларини билдириб ўз маърузасини якунлади.
Кафедра мудири проф.М.Миракмалов: Энди навбат савол-жавобга ўтсак. Маъруза бўйича кимда саволлар, бўлса марҳамат.

Download 115 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish