Ташқи тақризчи: ЎзРес.Сейсмология Институти, Комплекс регионал географик прогнозлаштириш лабораторияси мудири г.ф.н., доц. А.А.Ибраимова экан, Хозирги пайтда туризм соҳаси тобора кенгайиб, унинг кўлами ва камрови йилдан-йилга ортиб бормоқда, унда иштирок этувчи тармок ва худудлар сони ошмокда.
Халқаро тадқиқотчилар томонидан XXI аср туризм ва сайёхлик асри, деб эътироф этилади. XXI асрда туризм ўзининг салмоқли ҳиссаси билан бутун дунё мамлакатлари, шу билан биргаликда республикамиз бюджетида ҳам валюта тушумини таъминлайди. Бунинг учун, республикамизда хар томонлама имкониятлар ва асослар етарли. Бу борада, замонавий туризмни ривожлантириш страгегиясини ҳаётга татбиқ этиб, туризм соҳасини юкори поғоналарга кўтариш имкониятини яратиш зарур. Айниқса, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, “Янги Узбекистон ва янгича дунёқараш” ғояси туризм соҳасини ривожлантиришда дастур-ул амал вазифасини ўтайди. Амалга оширилган тадқиқот ишида, бугунги кундаги айни зарурий масала тавсифланган бўлиб, айниқса унда мамлакатимизнинг энг аҳоли зич жойлашган худуди Фарғона водийси мисолида амалга оширилганлиги, унинг илмий аҳамиятини янада оширади.
Юкоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, Б.Г.Носировнинг “Туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий муаммолари ва уни хал этиш йўллари (Фарғона вилояти мисолида)” мавзуси куннинг долзарб мавзуларидан бири эканлиги билан ажралиб туради.
Магистрант томонидан тадқиқот ишини бажаришда белгилаб олинган вазифаларидан келиб чикиб, мамлакатимизда туризмнинг вужудга келиши, ривожланиш босқичлари, ҳудудий тафовутлари, Фарғона вилоятининг туристик салоҳияти, ютуқ ва камчиликлари атрофлича ўрганилган, амалий тавсиялар ишлаб чиқилган ҳамда тегишли карталари тайёрланган. Шунингдек, вилоят худуди туристик салоҳияти, иқтисодий самарадорлиги, географик хусусиятларига қараб 3 та туристик гуруҳга ажратилган, улардаги туристларни жойлаштириш объектлари (отел, мотел, хотел, мехмонхона, уй хўжаликлари), туристик объектлар сони, уларга берилаётган эътибор ва ҳозирги аҳволи, йиллик ташриф буюрувчи туристлар сони, инфраструктура даражасининг ривожланиш кўрсаткичлари, худуд буйича таққослаб берилган.
Тадқиқот ишида, республика ҳамда Фарғона вилояти Статистика бўлими маълумотлари, шунингдек, махаллий хокимликлар маълумотларидан фойдаланилганлиги, ишнинг ишончлилиги ҳамда амалиётга қўллашда қулайликларни таъминлаб беради. Шунингдек, тадқиқот ишига қуйидагиларни киритишни таклиф қилиш мумкин:
Тадқиқот ишида, туризм ривожланишининг географик жиҳатларига кўпроқ урғу бериш, географик ҳусусиятларини янада яққолроқ ифодалашга ҳаракат қилиш, келгуси йилларда амалга оширилиши режалаштирилган ва бундан кутиладиган туристик оқим микдори, худудларнинг меъёрий демографик ва туристик сиғими ортишининг географик аҳоли, табиатга, экологияга таъсири, туризм таъсирида аҳоли ҳаётида ўзгаришлар янада яққол сезилишига оид прогнозларнинг карталари тайёрланганда, ишнинг мазмуни янада тўлиқ очиб берилган бўлар эди.
Юқорида келтирилган фикрлар, ишнинг ютуқлари ва қисман мавжуд камчиликларидан қуйидаги хулосага келиш мумкин:
Тадқиқот ишига оид маълумотларнинг етарли даражада олинганлиги ва таҳлил қилинганлиги, улардан самарали фойдаланилганлиги, шахсий тавсияларнинг ишлаб чиқилганлиги, ишдан кўзланган мақсад ва вазифаларнинг тўла амалга оширилганлигини ҳисобга олиб, диссертацияни тўла тугалланган, деб ҳамда диссертант Носиров Бунёджон Ғоффорали ўғлини 5А140602 - «География (ўрганиш объекта бўйича)» мутахассислиги бўйича магистр академик даражасини олишга лойик, деб ҳисоблаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |