Кафедра мудири: Мана илмий раҳбар сўзларини ички ва ташқи тақризларни эшитдик, энди навбат, мазкур магистрлик диссертацияси маърузаси бўйича кимда фикрлар, таклифлар бўлса марҳамат.
Жавоб: йўқ.
Юқоридаги фикр-мулоҳазаларни эътиборга олган ҳолда, кафедра қарор қилади.
Қарор қилинди:
2-босқич 5А140602-География (ўрганиш обьекти бўйича) мутахассислик магистранти Носиров Бунёджоннинг “Туризм ривожланишининг ҳудудий муаммолари ва уни ҳал этиш йўллари” (Фарғона вилояти мисолида) мавзусидаги магистрлик диссертaцияси дастлабки ҳимоя олди муҳокамаси ахборот учун қабул қилинсин.
Магистрлик диссертациясини тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар мавжуд режага мос келиши қайд этилсин.
Магистрлик диссертaциясини Низом бўйича расмийлаштиришга жиддий эътибор қаратилсин ва ҳимояга тавсия этилсин.
Кафедра мудири г.ф.д.(DSc) М.Т.Миракмалов
Котиб М.Авезов
Do'stlaringiz bilan baham: |