Баённомаси №22 Термиз шаҳри 28. 01. 2021 йил Йиғилиш раиси



Download 5,58 Mb.
bet8/14
Sana23.02.2022
Hajmi5,58 Mb.
#183137
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
баённомалар... 5555

КУН ТАРТИБИ:
1. Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар.
2. Мураббийлик соати: “Беш муҳим ташаббус”
3. Фазилатлардан бири шукроналик ҳақида суҳбатлашиш.
4. Бадиий адабиётлар билан танишиш. Саид Аҳмаднинг “Уфқ” трилогияси.
5. Гуруҳдаги ҳар хил масалалар.


СЎЗГА ЧИҚДИ:

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан гуруҳ раҳбари С.Чориева сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикасида бир ҳафта мобайнида юз берган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий воқеалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Жумладан, Президент Шавкат Мирзиёев 8 февраль куни Андижон ва Тошкент вилоятларидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Дастлаб жорий йилда ишга тушириладиган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди. Хусусан, Андижон вилоятида бу йил умумий қиймати 1 миллиард 433 миллион доллар бўлган 616 та лойиҳа фойдаланишга топширилади. Соҳалар кесимида айтганда, уларнинг 258 таси саноат, 185 таси хизмат кўрсатиш, 173 таси қишлоқ хўжалиги тармоқларида. Буларнинг натижасида қарийб 10 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилиб, 95 миллион долларлик импорт ўрнини босиш ҳамда 265 миллион долларлик экспорт имконияти яратилади. 61 мингта янги иш ўрни очилади. Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни иш ўринларига талаб юқори бўлган маҳаллаларда жойлаштириш, давлат-хусусий шериклик асосидаги корхоналарни кўпайтириб, бандликни ошириш муҳимлигини таъкидлади.


Тошкент вилоятида бу йил 355 та лойиҳа ишга туширилади. Умумий қиймати 1 миллиард 624 миллион доллар бўлган мазкур проектларнинг 198 таси саноат, 81 таси хизмат кўрсатиш, 76 таси қишлоқ хўжалиги соҳасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқот қилди.
Президент раислигида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Таъкидлаш лозимки, Давлат дастури лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасида, маҳалла, хотин-қизлар, ёшлар, зиёлилар вакиллари кўплаб ўринли фикр ва таклифлар билдирган. Якунда 2 мингдан зиёд фикр-мулоҳазалар асосида дастур қайта ишланиб, янада бойитилган. Аввало, ушбу Дастур кўп миллатли халқимиз, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшларимиз учун янада кенг имкониятлар очиб беришга қаратилганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 10 февраль куни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни Самарқанднинг туризм салоҳиятини, шу жумладан зиёрат туризмини ривожлантиришга доир тақдимот билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташриф буюрди.
Президент Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида иштирок этди.
Иккинчи масала бўйича гуруҳ раҳбари Чориева С. сўзга чиқиб “Беш муҳим ташаббус” мавзусида талабалар билан суҳбат олиб борди. Ёш авлод учун энг зарур бўлган йўналишларни ўз ичига қамраб олган Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ёшларга кенг кўламли йўл очиб беришини таъкидлади. Ҳар бир миллат ўз келажак авлодида комилликни кўришни орзу қилади. Ўзбек халқи ўз маданияти ва маънавиятида комил инсонлар тарбиясига алоҳида эътибор берган ва бундай комиллик дарғаларини етиштириш ҳар бир замонда муҳим саналган. Инсон камолотида эса жисмоний ва маънавий гўзаллик муҳим аҳамият касб этади. Шу боис бугунги кунда юртимизда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган
5 та ташаббусни илгари сурди. Бир сўз билан айтганда, 5 та ташаббус халқимиз, айниқса, ёшларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Ушбу 5 ташаббуснинг моҳиятига назар ташлайдиган бўлсак, ҳар бирининг замирида чуқур ўйланган маъно ва мазмун борлигига гувоҳ бўламиз. Талабалардан Р.Махмадаминова сўзга чиқиб, ушбу шеърни талабаларга ўқиб берди.

Download 5,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish