Баённомаси №22 Термиз шаҳри 28. 01. 2021 йил Йиғилиш раиси



Download 5,58 Mb.
bet6/14
Sana23.02.2022
Hajmi5,58 Mb.
#183137
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
баённомалар... 5555

Йиғилиш раиси:
Йиғилиш котиби:

-
-

Гуруҳ мураббийи С.Чориева
Гуруҳ сардори Қобилов Д.

Йиғилишда қатнашганлар:

-

Гуруҳда жами 29 нафар талаба бўлиб шундан,
28 нафари қатнашди.

Тадбирни ўтказиш жойи ва вақти:

-

Гуруҳ учун ажратилган аудитория
2021 йил 8:30 - 9:50 гача





КУН ТАРТИБИ:
1. Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар.
2. Мураббийлик соати: “Мирзо Бобурнинг юрт соғинчи”
3. Фазилатлардан бири дўстлик ҳақида суҳбатлашиш.
4. Бадиий адабиётлар билан танишиш.М.Аминов,Ф.Ҳасановнинг “Буюк аждодларимиз” китоби.
5. Гуруҳдаги ҳар хил масалалар.


СЎЗГА ЧИҚДИ:

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан гуруҳ раҳбари С.Чориева сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикасида бир ҳафта мобайнида юз берган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий воқеалар ҳақида маълумот бериб ўтди. Жумладан, Президент Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида 4 февраль куни Фарғона вилоятига келди. Ташриф дастури жуда тиғиз ва мазмунан бой. Биринчи манзил – Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперацияси бўлди. Олтиариқликлар деҳқончилиги, омилкорлиги билан танилган. Уларга ер берилса, ўзини ҳам, элини ҳам бой қилади. Лекин, бошқа маҳсулотларга нисбатан даромади камлигига қарамай, бу туманда ҳам пахта ва ғалла кўп экилар эди. Давлатимиз раҳбарининг қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш, бозорбоп экинлар экишга қаратилган сиёсати қўли гул деҳқонлар ва ёшларга катта имконият очди. Президент келган кооперациянинг 6 гектарлик токзори ўрнида илгари пахтадан 20, ғалладан 25 центнер ҳосил олинар эди. Ўтган йили бу ерда боғ яратилиб, “ҳусайни”, “келин бармоқ”, “ризамат” навли узум кўчатлари экилган. Қатор ораларида помидор, бодринг, кўкатлар, қалампир ва бошқа сабзавотлар етиштирилмоқда. Томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган. Энг муҳими, бу майдон 51 нафар ёшга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат муҳожирларига ажратиб берилган. Улар плёнка остига сабзавотлар экиб, йилига тўрт мартагача ҳосил олиши мумкинлигини айтишди.


– Ҳар бир ёш ҳақида ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураман, – деди Шавкат Мирзиёев улар билан суҳбатда. – Ёшларни тезроқ иш билан таъминлаш учун катта имкониятларимиздан бири ҳозирча шу. Ҳаётда ўрнини топган инсонда ўзига ишонч, интилиш пайдо бўлади. Бугун ёшларга даромад манбаи яратиб, иш ўргатиб, тетапоя қилсак, 2-3 йилдан кейин ҳеч кимга қарам бўлмайди – банкда ҳисоб-рақами бўлади, уй олади, яхши яшайди, болаларини яхши тарбиялайди.
Президент ёшларга ўқиб-ўрганиб, фаолиятини яхшилаш бўйича маслаҳатлар берди.
– Ҳаёт – кураш, рақобат. Бу курашда ким кучли бўлади? Ақлли, билимли, меҳнат қилган. Бугун ёшлар давлатимизнинг эътиборини ҳис этиши, кўп ўқиб, кун сайин билимини ошириб, ривожланишда давом этиши керак, – деди давлатимиз раҳбари.
Ерларни ажратиб бериш орқали Фарғона вилоятида 200 минг нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
“Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясининг умумий ер майдони қарийб 130 гектар. Шундан 40 гектар майдонда токзор, 90 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилган. 2 минг тонна сиғимли музлаткичли омбор, юк машиналари бор. Етиштирилган маҳсулотларнинг катта қисмини экспорт қилиш режалаштирилган.
Шунингдек, “Энг катта мақсадимиз – ёшларни иш билан таъминлаш, “маҳаллабай” ўсиш нуқталарини белгилаб, камбағалликни қисқартиришдир” масаласида талабаларнинг таассуротлари билан фикр алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни мамлакатимиз-даги сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашди. Очиқ мулоқот чоғида партияларнинг жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш масалалари, бугунги кунда улар олдида турган асосий вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Иккинчи масала юзасидан гуруҳ раҳбари ва талабалар иштирокида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” таваллудига бағишлаб “Мирзо Бобурнинг юрт соғинчи” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда талабалар ўзлари ёд олиб келган рубоийларини ифодали ўқидилар. Мирзо Бобур ҳаёти, шахсий фазилатлари, фаолияти, кўпқиррали меросини билиш ва англашга интилиш мозийдан ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда, чунки Ўзбекистон давлатчилиги тараққиётида Амир Темур ва Темурийлар сулоласи муҳим ўрин тутади, Заҳриддин Муҳаммад Бобур ушбу буюк аждодларга муносиб шоҳлардан биридир. Тадбирда айниқса, ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Нигора опа Худоёрованинг Бобур рубоийларидан ўқиган парчалари гуруҳ талабаларида катта таассурот қолдирди. Нигора опа Худоёрова Бобур меросини ҳар томонлама ўрганиш талабаларнинг онги ва шуурида ўчмас из қолдиришини таъкидлади. Гуруҳ талабаси М.Жовлиев Бобур ҳақида сўзлаб берди: Бобур (тахаллуси; тўлиқ исми Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо) (14.02.1483, Андижон - 26.12.1530, Агра) — ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили: буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода. Бобурнинг отаси — Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси — Қутлуғ Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди. Бобурнинг онаси ўқимишли ва оқила аёл бўлиб, Бобурга ҳокимиятни бошқариш ишларида фаол кўмак берган, ҳарбий юришларида унга ҳамроҳлик қилган. Умаршайх Мирзо хонадони пойтахт Андижоннинг арки ичида яшар эди. Ҳоким ёз ойларини Сирдарё бўйида, Ахсида, йилнинг қолган фаслини Андижонда ўтказарди.
Учинчи масала бўйича дўстлик фазилати ҳақида суҳбат олиб борилди. Талабалар ўзларининг яқин дўстлари ҳақида сўзлаб бердилар.
Тўртинчи масалада гуруҳ талабаси Р.Махмадаминова М.Аминов, Ф.Ҳасановларнинг “Буюк аждодларимиз” китобидан “Бобур” ҳаёти ва ижодидан парча ўқиб эшиттирди.
Бугунги охирги масала юзасидан гуруҳ раҳбари Чориева Н. сўзга чиқиб, талабаларнинг давомати хақида гаплашди ва уларнинг дарс қолдирмаслигини, дарсларда фаол қатнашишларини айтиб ўтди.



Download 5,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish