Баённомаси №22 Термиз шаҳри 28. 01. 2021 йил Йиғилиш раиси


Енгил саноат ва кимё-технологиялари факультети



Download 5,58 Mb.
bet14/14
Sana23.02.2022
Hajmi5,58 Mb.
#183137
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
баённомалар... 5555

Енгил саноат ва кимё-технологиялари факультети
ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ишлар
бўйича декан ўринбосари:


Гуруҳ мураббийи: Чориева С.
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали
Енгил саноат ва кимё технологиялари факультети
“Кимё ва экология” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан
“Амалга ошириладиган ишлар” режасига асосан “Соғлом турмуш маданияти ойлиги” доирасида ТТЖ да ўтказилган тадбир


БАЁННОМАСИ № 11
Термиз шаҳри 03. 02. 2021 йил

Қатнашдилар: Кафедра профессор-ўқитувчилари
ҳамда ТТЖда яшовчи талабалар




КУН ТАРТИБИ:

1. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.


2. Гигиена қоидалари.
3. Берилган саволлар юзасидан муҳокалар ўтказиш.

СЎЗГА ЧИҚДИ:
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан кафедра мудири Б.Шамаев сўзи тингланди. У талабаларга юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот бериб ўтди ва сўзни кафедра катта ўқитувчиси Нигора Чориевага берди. Нигора Чориева февраль ойи факультет миқёсида “Соғлом турмуш маданияти ойлиги”, деб эълон қилинганлигини ва ушбу йўналишда факультетда бир неча тадбирлар режалаштирилганини маълум қилди. Нигора Чориева бугунги тадбир “Кимё ва экология” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан ТТЖда ташкил қилинган кафедра ҳафталиги бўлиб, “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” мавзусида олиб борилишини айтди. Сўнг С.Чориева “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” мавзусида маъруза қилди.
Инсонларнинг ҳаёт тарзи, уларнинг санитарияга доир билимдонлиги, бу билимларни кундалик турмушда қўллай олишлари ва унга қатъиян риоя қилишлари, ўз организмлари ва баданларига бўлган онгли муносабатлари, ўз саломатликларига бўлган муносабатлари соғлиқни сақлашдаги энг муҳим шароитлар ҳисобланади. Ана шу элементлар саломат-ликни, жисмоний ва руҳий фаолликни, узоқ умр кўриш, умрни узайтирувчи омиллар ҳисобланади. Ҳар бир муайян шахснинг саломатлиги биринчи навбатда унинг ҳаёт тарзига, ана шу турмуш тарзи элементларига онгли ёндошишига боғлиқдир. Шулар билан боғлиқ ҳолда айтиш лозимки, соғлом турмуш тарзининг асосида атроф муҳитда бор бўлган барча омилларнинг организмга таъсир этиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш, ана шу омиллардан ўзининг саломатлиги учун фойда келтирадиган томонларидан самарали фойдалана олиши муҳим аҳамиятга эгадир.
Ҳеч кимга сир эмас носоғлом турмуш тарзи ва етарлича бўлмаган жисмоний фаоллик натижаси аҳоли ўртасида, ёшлар ўртасида нохуш ҳолатларни келтириб чиқаради, яъни - юрак қон-томир касалликлари, ҳавфли ўсмалар, нафас олиш аъзоларининг сурункали касал-ликлари ва қандли диабет каби юқумли бўлмаган касалликлар бутун дунёда ногиронлик ва ўлимларнинг асосий сабабларидир. Улар асосан юқори қон босими, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш, қондаги холестериннинг юқори даражаси, ортиқча тана вазни, мева ва сабзавотларни етарлича истеъмол қилмаслик ва суст жисмоний фаоллик каби хавфли омиллар туфайли юзага келади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, кейинги бир неча ўн йил ичида ортиқча тана вазни ва семизлик муаммоси бутун дунёда кучайиб бормоқда. 2015 йилнинг ўзида юқумли бўлмаган касалликлар 40 миллион одамнинг умрига завол бўлди, бу эса дунё бўйича барча ўлим ҳолатларининг 70 фоизини ташкил қилади.
Ўзбекистонда эса ҳар йили барча ўлим ҳолатларининг 78 фоизи юқумли бўлмаган касалликлар туфайли юз бермоқда. 2017 йилда жинси ва ёши бўйича стандартлаштирилган ўлим сабаблари умумий тузилмасида биринчи ўринни қон айланиш тизими касалликлари (69 фоиз), шу жумладан юрак ишемик касаллиги, артериал гипертония ва унинг асоратлари (миокард инфаркти, бош мияга қон қуйилиши) эгаллади. Улардан кейин ҳавфли ўсмалар (8 фоиз), қандли диабет (3 фоиз) ва нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлари (3 фоиз) жой олди. Юқоридаги статистик маълумотлар, албатта Давлатимиз рахбарини, ССВини бефарқ қолдирмади. Охирги уч йил давомида мамлакатимизда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жис-моний фаоллигини оширишни ташкил қилиш ва бошқариш механизмларини тако-миллаштириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаш-тириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5590-сон Фармони имзоланди. Фармонга мувофиқ:
2019-2022 йилларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш Концепцияси, 2019-2022 йилларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳо-лининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари Дастури тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4063 сон 18.12.2018 йилдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувват-лаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори шулар жумласидандир. Ҳақиқатдан ҳам, одамнинг соғлиғи кўп жиҳатдан унинг ўзига боғлиқ. Бунинг учун у ўз ҳаётини оқилона йўлга қўйиши, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун соғлом ҳаёт тарзи ва турмуш маданияти талабларига амал қилиб яшаши лозим. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таърифига кўра: «Саломатлик – бу касаллик, бирор нуқсонларнинг йўқлиги эмас, балки жисмоний, ақлий (руҳий) ва ижтимоий хотиржамликдир». Саломатликни ҳар қанча моддий бойлик ва маблағ эвазига сотиб олиб бўлмайди. Инсон мустаҳкам саломатликка эга бўлгандагина бахтли яшаши мумкин.
Инсон турмуш тарзи – ҳаётининг таянч нуқтаси, ҳар бир инсон унга таянган ҳолда, ўз ҳаётини тубдан ўзгартиришга эришиши мумкин. Турмуш тарзини белгиловчи бош омил инсоннинг ўзидир. Соғлом турмуш тарзи – шундай яшаш тарзики, унда одамлар саломатлигига таъсир кўрсатувчи зарарли омиллар бўлмаслиги, инсон улардан онгли равишда ўзини четга олиши керак. Кўплаб адабиётларда соғлом турмуш тарзининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланган:

  • шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш;

  • кун тартибига риоя қилиш;

  • жисмоний фаоллик;

  • зарарли одатлардан тийилиш;

  • руҳий хотиржамлик;

  • тиббий маданият;

  • жинсий тарбия.

Соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшаган инсонлар кундалик ҳаёт меъёрини тўғри ташкил қиладилар. “Меъёр” тушунчаси эса маданиятнинг муҳим белгисидир. Ҳар бир нарса меъёридан чиқиб кетса, ўз ҳусусиятини йўқотиб қўйиши табиий. Бутун Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига қараганда, соғлигимизнинг:
- 70 % турмуш тарзимизга;
- 12 % ирсий касалликлар;
- 10 % экология;
- 8-10 % тиббиёт ходимларининг тез, сифатли, малакали ёрдам кўрсатишларига боғлиқ экан.
Иккинчи масалада кафедра профессор-ўқитувчилари С. Дўрманова ҳамда Б. Мама-шаевлар “Гигиена қоидалари” ва унга амал қилиш қоидалари ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Тадбир сўнггида мавзу юзасидан талабаларнинг ҳам фикрлари тингланди. Кафедра профессор-ўқитувчилари талабалар томонидан берилган саволларга жавоб бердилар ва талабалар билан мавзу юзасидан муҳокамалар ўтказилди.
Тадбирдан сунг С. Дурманова, С.Чориевалар ТТЖда яшаётган талаба қизлар хона-ларининг ҳолати билан танишдилар.


ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Кафедра мудирининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Факультетда ва кафедрада “Амалга ошириладиган ишлар” режасига асосан тадбирлар
кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан мунтазам ташкил этилсин.

Кафедра мудири: _____________________
Кафедра котиби: _____________________
Download 5,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish