Йиғилишда қатнашганлар:
|
-
|
Гуруҳда жами 29 нафар талаба бўлиб шундан,
28 нафари қатнашди.
|
Тадбирни ўтказиш жойи ва вақти:
|
-
|
Гуруҳ учун ажратилган аудитория
2021 йил 8:30 - 9:50 гача
|
|
КУН ТАРТИБИ:
1. Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар.
1.1. 2020 йил 25 декабр куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган
“Ўзбекистон ёшлари” форуми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга МУРОЖААТНОМАси
тўғрисида талабаларга тушунчалар бериш.
1.2.2021-йил –“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили.
2. Мураббийлик соати: “Алишер Навоий буюк қалб соҳиби”
3. Фазилатлардан бири камтарлик ҳақида суҳбатлашиш.
4. Бадиий адабиётлар билан танишиш. Ойбекнинг “Навоий”романи.
5. Гуруҳдаги ҳар хил масалалар.
СЎЗГА ЧИҚДИ:
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан гуруҳ мураббийи С.Чориева Ўзбекистон Республикасида илм, маърифат, иқтисодиёт, аҳоли саломатлиги ва соғлом турмуш тарзини янада яхшилаш бўйича Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарликлари ҳамда ташаббуслари асосида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида талабаларга батафсил маълумот берди. У бугунги кунда Республикамизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида сўзлади ва талабаларга 2020 йил 25 декабр куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган “Ўзбекистон ёшлари” форуми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга МУРОЖААТНОМАси мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берди. Айниқса, “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотларнинг амалга оширилиши, келгуси йилда юртимизда 10 та Президент мактаби, кимё-биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослашган 197 та мактаб ўз фаолиятини бошлаши, аъло баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилиши ёшларнинг янада илмли бўлишлари учун яратилаётган кенг имкониятлар эканлиги таъкидланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 - йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилиниши ушбу йўналишда давлатимиз томонидан изчил тадбирларнинг амалга оширилишини англатади. Эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, чин етим, ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож болаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этилиши, 2021 йилда биринчи марта бюджетдан 900 нафар чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлашга 50 миллиард сўм ажратилиши, умуман, бундай эзгу ишларни тизимли йўлга қўйиш учун Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиб, унга бюджетдан 100 миллиард сўм йўналтирилиши, Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун “Президент гранти”нинг жорий этилиши юртимизда ёшларга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилаётганини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни Саудия Арабис-тони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Хусусан, пандемияга қарамай, икки мамлакат давлат органлари ва ишбилармонлик доиралари даражасида фаол мулоқот олиб борилмоқда. Инвестициялар вазири делегацияси таркибида Саудия Арабис-тонининг 30 га яқин етакчи компаниялари раҳбарлари Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳам шундан далолат беради. Инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон Ол Сауд ва валиаҳд Муҳаммад Ол Сауднинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Президент Шавкат Мирзиёев 25 январь куни саноат ва логистика соҳаларига оид инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Улардан бири – Тошкент шаҳрида оқартирилган тунука ишлаб чиқариш лойиҳаси. Бунинг учун 280 миллион евро йўналтирилади. Унинг йиллик қуввати 120 минг тонна бўлиши, 750 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Иккинчи масала юзасидан гуруҳ раҳбари Чориева С. сўзга чиқиб “Алишер Навоий буюк қалб соҳиби” мавзусида тушунча берди. Алишер Навоий ҳаёти, шахсий фазилатлари, фао-лияти, кўпқиррали меросини билиш ва англашга интилиш мозийдан ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда, чунки улуғ ўзбек шоири, носири, мутафаккири, давлат арбоби, маъри-фатпарвари, ижод аҳлининг мураббийси, фуқаро ғамхўри, мамлакат яхлитлиги, тинчлиги ва осойишталигининг толмас курашчиси Низомиддин Амир Алишер Навоий ўзининг кўпқиррали фаъолияти билан мамлакат ва халқ тақдири, илм-маърифат, шеърият ва маънавият тарихида алоҳида мавқега эга бўлган беназир сиймодир. Талабалар Алишер Навоийнинг ижодидаги, ўлмас асарларидаги қаҳрамонларнинг олийжаноблиги, уларнинг ўзимизга ўзлаштиришимиз керак бўлган хислатларини таърифлади.
Учинчи масала бўйича гуруҳ мураббийи С.Чориева талабалар билан фазилатлардан бири камтарлик ҳақида суҳбатлашди. Ушбу фазилатни таърифлаб, халқимиз яхши ва ёмон хулқли инсонлар ҳақида “Камтарга камол, манманга завол”, дея мақол айтганликларини мисол келтирди ва талабаларга ҳамиша камтар бўлиш муваффақиятнинг бир калити эканлигини уқтирди.
Тўртинчи масала юзасидан гуруҳ сардори Д. Қобилов “Навоий”романи
ҳақида сўзлади ва роман кенг аудиторияга мўлжалланган бўлиб, ўзбек адабиётида беқиёслигини таъкидлади.
Ҳар хил масалалар бўйича гуруҳ мураббийи С.Чориева ахбороти тингланди. У кузги семестр якуни бўйича гуруҳ талабаларининг натижаларини ўқиб эшиттирди ва фанлардан академик қарздор талабаларга пухта тайёргарлик кўриб, фанни ўзлаштириб, қайта топширишларини тайинлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |