Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

предмети
адабий асарнинг бадиийлигини таъминлаган 
омиллар, унинг эстетик жозибасини ташкил этган унсурлар, ёзувчининг 
услуби, бадиий асар ва ижодкор дунёқараши, бадиий асар ҳамда жамият 
муносабати, бадиий яратиқда инсон руҳиятининг ифодаланиш йўсини каби 
бир кўп жиҳатларни назарий текшириб, уларга асосли илмий баҳо бериш 
йўлларини ўргатишдан иборатдир.
Бўлажак филолог мутахассисларни исталган бадиий асарни илмий 
таҳлил қила билишга ўргатиш «Бадиий таҳлил асослари» фанининг 
мақсади
дир. Фаннинг 
вазифалари
сирасига филолог-мутахассисларга 
муайян адабий яратиқнинг миллий бадиий-эстетик тафаккур тараққиётидаги 
ўрни, конкрет асарнинг ўзига хос жиҳатлари, тасвирдаги ютуқ ва 
камчиликлар ҳамда буларнинг сабаблари нимадан иборатлигини топиш 
йўлларини ўргатиш сингарилар киради. 
Илмнинг ҳар қандай тармоғи каби «Бадиий таҳлил асослари» фанининг 
ҳам ўзига хос тадқиқот методлари мавжуд. Чунончи, 
кузатиш, далиллаш, 
умумлаштириш, баҳолаш, аксеология, шартлилик, компаративистик, руҳий 
асослаш, бадиий қимматни тайин этиш, солиштириш, умумлаштириш, 
эвристик
сингари илмий-тадқиқот методлари мазкур фанга доир 
далилларни тўплаш, умумлаштириш, таҳлил этиш, тизимга солиш ва 
муайян илмий тўхтамга келиш кечимида қўлланиладиган усуллар 
ҳисобланади. Бу тадқиқот методларидан баъзилари бошқа фанларни 
текширишда ҳам қўлланиши мумкиндир, лекин ундай ҳолатда ўзгача йўсин 
ва мақсадда ишлатилади. 
«Бадиий таҳлил асослари» фани – улкан 
ижтимоий-эстетик 
аҳамиятга эга
. Асосли бадиий таҳлил бўлмаган жойда адабий асар тўла 
англанмайди. Бадиий матнни тўла англамаган филолог ўзга одамлар 
маънавиятини шакллантиришга қаратилган фаолияти мобайнида кутилган 
самарага эриша олмайди. Ҳолбуки, филологлар миллат аҳли маънавиятини 
шакллантиришга масъул бўлган касб эгаларидир. Жамият аъзолари ҳаётида 
бадиий адабиётнинг баланд мартабада эканлиги, таълим тизимида адабиёт 
алоҳида имтиёзли мавқеда туришининг сабаби унинг улкан ижтимоий 
аҳамиятидан келиб чиқади. Эзгу маънавият, юксак ахлоқий қадриятлар шу 
йўналишдаги тажрибаларни ўзлаштириш йўли билан шакллантирилади. Бу 
хил тажриба ҳар бир одамнинг, албатта, ўз бошидан кечирилиши шарт эмас. 
Балки бадиий асар қаҳрамонлари ҳолатини чуқур англаш, уларнинг 
ҳиссиётлари қўзғалиши, туйғулари жунбушга келиши сабабини тушуниш 
кишида адабий қаҳрамонларники сингари ижобий сезимларнинг таркиб 
топишига сабаб бўлади. 
Тилга олинган ана шу омиллар «Бадиий таҳлил асослари» курсининг 
алоҳида фан эканлигини таъминлайди. 


17 
БАДИИЙ АСАР ВА УНГА ХОС ХУСУСИЯТЛАР 
“Бадиий асар таҳлили” тушунчаси нимани англатади, бадиий таҳлил 
қандай амалга оширилади, бадиий таҳлил қандай кўринишларда 
моддийлаштирилса маъқул бўлади сингари саволларга жавоб беришдан 
олдин шу саволларнинг ҳаммасини юзага келтирган асос тушунча – “
бадиий 
асар
” атамаси тўғрисида муайян тўхтамга келиб олиш мақсадга мувофиқ 
бўлади. Буюк ёзувчи ва мутафаккир Фитрат ўзининг 1926 йилда яратган 
“Адабиёт қоидалари” қўлланмасида бу тушунчани тўла англамоқ учун, 
умуман, “санъат”дан “гўзал санъат” тушунчасини фарқлаш лозимлиги 
ҳақида: “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish