Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet173/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

интерактивлик
”, қоришиқлик ва оммабоплик маъносидаги 

универсализм
” ва бқ. бир қатор хос атамалар тизими мавжуд. Ўша 
тушунчалар маъноси англаб етилсагина, постмодернизмнинг табиатини 
илғаш ҳамда бу йўналишда яратилган асарларни таҳлил қилиш мумкин 
бўладики, қуйида ана шу атамаларнинг моҳиятини тушунтиришга ҳаракат 
қилинади. 
Деконструкция
. Бутунни қисмларга ажратиш, бўлакларга бўлиш 
маъносидаги юнонча 
analyusis
(анализ) cўзининг лотинча маънодоши 
бўлган 
деконструкция
атамаси постмодерн яратиқларни тушуниш ва тадқиқ 
қилишда муҳим очқич тушунча саналади. Илмий манбаларда қайд 
этилишича, дастлаб меъморчиликда қўлланган ушбу атама илмга 1964 
йилда машҳур файласуф М. Хайдеггерга таянган ҳолда Жорж Лакан 
томонидан киритилган ва кейинчалик Жак Деррида уни назарий жиҳатдан 
асослаган. Меъморчиликда қачонлардир қурилган бинолар қисман бузилиб, 
муайян қайта қуришлардан сўнг тамомила янги иншоотга айлантирилиши 
деконструкция саналган. Таъкидлаш керакки, мавжуд биноларни 
деконструкция қилиш фақат постмодернизмга тегишли ҳолат эмас. Одамзод 
пайдо бўптики, олдин яратилган биноларни баъзан бугуннинг диди ва 
талабларига мослаб қайта қуришга уриниб келади. Ўзбекистонда ҳам бир 
қатор иншоотлар деконструкция қилинган. Жумладан, “Ватан” кинотеатри 
бир қадар ўзгартирилиб, Ҳамза номидаги академик театр биносига, у 
жиддий қайта қурилиб, Ўзбек миллий академик драма театрига 
айлантирилди. Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти биноси 
деконструкция ёрдамида таниб бўлмайдиган тусга кирди ва Кореянинг 
INHA университети сифатида қайта фаолият кўрсата бошлади. Бунга ўхшаш 
мисолларни кўплаб келтириш мумкин. 
Постмодерн адабий асарни тадқиқ этишнинг методологик таянчи 
саналадиган деконструкция тушунчасининг моҳияти ҳар қандай матндаги 
ички имкониятларни аниқлаб, ундаги нафақат оддий ўқирман, балки шу 
асарни ёзган муаллифнинг ҳам хаёлида бўлмаган, аммо сўзларнинг ўзида 
табиий равишда ҳамиша бор бўлиб, муайян ўзгариш натижасида қалқиб 
чиқадиган янги маъноларни топишдан иборатдир. Деконструкцияга кўра 
матнда тилнинг ички табиатидан келиб чиқадиган ва инсон томонидан 
йўқотиб бўлмайдиган объектив мантиқ мавжуд. Яъни муайян матн орқали 
муаллиф бир фикрни айтмоқчи бўлади, амалда эса, унда қўлланилган 
сўзларни салгина ўзгартиш билан тамомила бошқа фикр келиб чиқади. 
Маъноли қисмлардан иборат матнни деконструкция қилиш, яъни 
бўлакларга бўлиб, айрим ўзгаришлар билан қайта тиклаш орқали янги 
маъно чиқариш деконструкциянинг вазифасидир. 
Деконструктив ёндашув ҳар қандай бадиий матн ўз табиатига кўра 
ҳамиша муаллиф кўзда тутганидан жиддий фарқ қиладиган мазмунни 
ташийди деб ҳисоблайди. Бундай мантиққа биноан муайян мақсадларда 


280 
атай ташкил этилган ва шу боис тез-тез ўзгариб турадиган иқтисодий, 
сиёсий, диний, тарбиявий ва бқ. тузилмаларга нисбатан турғун ҳодиса 
бўлган тил орқали ҳар қандай бадиий матнга деконструктия материали 
сифатида ёндашиш имкони бўлади. Матндаги сиртдан кўзга ташланиб 
турадиган мафкуравий мантиқни эмас, балки сўзлар ҳужайрасига кодлаб 
қўйилган иррационал мазмунни кашф этиш деконструкциянинг вазифаси 
саналади. Бундай ёндашувнинг матн замиридаги ҳар қандай мазмунни 
аниқлашга қаратилган ҳерменевтик ёндашувдан фарқ қиладиган жиҳати, 
биринчидан
, деконструкцияда матндан иррационал мазмун қидирилади, 
иккинчидан
, матндан табиий равишда келиб чиқадиган мазмун эмас, балки 
“истеъмолчи” истаган мазмун изланади.
Бадиий мантиқни ҳаётий мантиққа тўла кўчириш мумкин эмаслиги 
деярли ҳамиша айни бир бадиий матннинг турли одамлар томонидан 
турлича қабул қилинишига сабаб бўлади. Деконструкцияда муайян 
матннинг рационал мағзини тушунишдан кўра, ундан иррационал маъно 
чиқаришга имкон борлиги билан кўпроқ қизиқилади. Унда текширилаётган 
битикнинг тушунилишига эмас, балки матндан инсон тушуниб етмайдиган 
қирраларнинг 
намоён 
бўлишига 
кўпроқ 
эътибор 
қаратилади. 
Деконструктивистлар учун бадиий яратиқни ҳар қандай тушуниш азалий ва 
мангу хатодир, шу сабаб янгича талқинга ҳамиша эҳтиёж мавжуддир. 
Деконструктия ўз таҳлилинингда шундай қисматга маҳкум эканини ҳам 
кўзда тутади.
Деконструкция матн таркибини шунчаки демонтаж қилиш эмас, балки 
бўлакланган бутунга янгича маъно юклаб, қайта тиклашдир. Бу кечимда 
муайян бадиий матндан кўра у ҳақда шаклланган қарашнинг демонтаж 
қилинишига кўпроқ эътибор қаратилади. Чунки ҳар қандай бадиий матн 
тўғрисидаги ҳар қандай одамнинг ҳар қандай фикри ҳар қачон қайта кўриб 
чиқилишга лойиқдир. Деконструктив синчиликда бирор бадиий матн изоҳи 
юзасидан сўнгги фикр айтилди, якунланган тугал талқин қилинди дейиш 
мумкин эмас. Унга кўра, ҳатто, матн муаллифи ҳам ушбу асардан шундай 
маъно чиқади дейишга ҳақли эмас. Чунки адабий сўзнинг ҳар қандай 
қўлловчи, жумладан, муаллифга ҳам боғлиқ бўлмаган ўз яширин маънолари 
борки, бу ҳол ҳамиша деконструкцияга, яъни олдинги қарашни бузадиган 
янгича ёндашувга эҳтиёж ва имкон пайдо қилади. Деконструкцияда муайян 
матн битилиб, эълон этилгач, ҳар қандай муаллиф айни матнга таъсир 
кўрсатолмагани боис унинг учун йўқ ҳисобланади деган тўхтамни 
англатувчи “муаллиф ўлими” деган қарашга таянилади. 
Деконструкция назариясида адабий синчилар матндан жамият 
аъзоларига маъқул келадиган хулосалар чиқаришга уринмасликлари, балки 
матнга бир ўйин майдони сифатида ёндашиб, ундан янги-янги маънолар 
топишлари керак деб қаралади. Матнга бундай ёндашув синчига битикдан 
кутилмаган маънолар чиқаришнинг саноқсиз имкониятларини беради. Шу 
йўсинда матннинг ўзгармас ҳақиқати ҳам, олдиндан белгилаб қўйилган 
мақсади ҳам кўзда тутилмайдиган, ўйнаб қилинадиган ва ҳеч қачон 
тугамайдиган эркин талқин юзага келади. Деконструкцияда матнга 


281 
талқинчи ёки муаллиф томонидан фикрий чегара белгилашга йўл 
қўйилмайди, сўнгги ва нуқсонсиз таҳлил бўлиши мумкинлиги инкор 
қилинади ҳамда ҳар қандай матндан иккиламчи маъно, яширин мазмун, 
ички зиддият топишга уринилади.
Деконструктивистлар бадиий тафаккурнинг ҳар қандай тизимида 
объектив равишда ўқирман шуурига йўналтирилган мафкуравий стратегия 
мавжуд ҳамда у ҳамиша бадиий яратиқ тўғрисида ягона ва сўнгги ҳақиқатни 
айтишни даъво қилади деб ҳисоблайди. Деконструкция учун матнда 
тасвирланган ҳаётий воқелик, яъни тилдан ташқаридаги борлиқ муҳим 
саналмайди. Чунки тилдан ташқаридаги реаллик ўз табиатига кўра ўткинчи 
ва омонатдир. Бунга кўра тафаккурнинг мафкуравий табиати ҳар қандай 
адабий матнда бир-бирига қарама-қарши бўлган а) 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish