муаллиф ва ўқирман қарашларида уйғунлик, яқинлик бўлишига
уринишдан воз кечишда
намоён бўлади. Агар классик адабиёт босқичидаги
бадиий тасвирнинг ҳаётга ўхшашлиги, воқелик ва одамлараро
муносабатларни сабаб-оқибат боғланишлари оғушида кўрсатиш модернчи
носирлар тарафидан рад этилган бўлса, модерн шеъриятда қатъий поэтик
тизим ва мавжуд ифодавий арсеналлар эркин шеърий шакл ҳамда ифода
хилма-хиллиги томонидан инкор қилинди. Модернчи ёзувчилар олдинги
бадиий қадриятларни улоқтириб ташлаб, ўқувчиларни ҳам чуқур
ўйланишга, ҳам қайсидир даражада муаллифга шерик бўлишга мажбур
этадиган мураккаб ва янги адабий шакл ҳамда усуллар қўллашга уриндилар.
Модернчи адиблар бадиий асарлардаги
воқеалар ривожи тасвирининг
хронологик тартибдаги ифода йўсинини ҳам бузиб юбордилар
. Кўпчилик
253
модернистик асарларда тартиб билан кечадиган воқеалар эмас, балки
одамнинг боши-кети йўқ ўй-хаёллари ва чигал кечинмалари оқими акс
эттириларди. Туйғулар ва ўй-хаёллар кечими тасвири ҳам олдинги каби
ички интизом билан эмас, балки бетартиб йўсинда ёпирилиб келадиган онг
оқими тарзида бериладиган бўлди.
Классик адабиёт намуналарида олам ва унда содир бўлган
ҳодисотларнинг муайян даражада тугалланган универсал образи яратилгани
сабабли уларни реал борлиқнинг ўзига хос бадиий макети ўрнида қабул
қилиш мумкин эди. Чиндан ҳам ҳар қандай алоҳида одам учун
хаос
(тартибсизлик) бўлиб кўринадиган борлиқ классик бадиий асарларда
муайян бошланиш ва тугалланишга эга
космос
(тартиб) ҳолатига келтириб
тасвирланарди. Модернизм эса очун ва унда умр кечираётган одам ҳаёти
англаб етилиши ҳеч қачон мумкин бўлмайдиган доимий тартибсизликдан
иборатдир ва ижодкорнинг вазифаси реал хаосдан сунъий равишда эстетик
космос яратиш эмас, балки хаос ҳолатининг ўзини мавжудликнинг
универсал шакли сифатида бадиий тасвирлаб бера олишдан иборат деб
ҳисоблади.
Менчи (индивидуалист) якка шахс онги ҳамда руҳиятининг чексиз
олам ва тартибсиз (хаотик) ҳаётдаги ўрни, қиммати нимадан иборат эканини
тушуниш ҳамда тасвирлаш модерн адабиёт ва санъатнинг бош масаласи
сифатида белгиланди. Модернчи санъаткорлар олам ва одамнинг
мавжудлик табиати ушбу бош масаланинг мантиққа мувофиқ ечими бўлиши
мумкин эмаслигини тақозо этгани сабаб уни ҳал қилишнинг мантиқдан
ташқари иррационал йўли самаралироқ бўлади деб қарайдилар. Бошқача
айтганда, модернчилар олам ва одамга доир ҳолатларни тушуниш ҳамда
тасвирлашда рационал тафаккурнинг ижтимоий қолипга солинган совуқ,
ҳиссиз ва зерикарли фикрлаш йўсинига индивидуал шахснинг онгости ва
хаёлий бўлгани боис ғайриихтиёрий, иррационал ўйлаш тарзини қарши
қўядилар.
Айни шу сабаб модернчи ижодкорлар ўз бадиий яратиқларида турли
мўъжиза, ривоят, сирли мифологик ҳодисалар тасвиридан мўл-кўл
фойдаланишади. Таъкидлаш керакки, шу каби модернча ёндашувларда
исломий Кунчиқиш адабий тажрибаларига бир қадар яқинлашув кўзга
ташланади. Негаки, исломий-туркий халқлар ҳаётида ҳам, бадиий
адабиётида ҳам азал-азалдан инсоний ақл билан изоҳлаш ва англаш мумкин
бўлавермайдиган илоҳий ҳолатлар тасвири ўта муҳим ўрин тутиб келган.
Фақат биргина ва асосий фарқ шундаки, туркий-исломий мумтоз адабиёт
намуналарида ақл билан изоҳлаш мушкул бўлган ғайбга доир тасвирлар
мушкулотларнинг ечилиши ва қаҳрамонлар ишининг ўнгланишига хизмат
қилса, модерн асарларда персонажлар қисматини янада оғирлаштириш, улар
уриниб-суриниб топаётган йўлни йўқ қилишга қаратилган бўлади. Масалан,
“Малика айёр” достонида Шозаргарнинг маҳбубасини олмага айлантириб
тўрвасида, маҳбубаси эса дев ўйнашини игнага айлантириб, ёқасида олиб
юрса, Назар Эшонқулнинг “Баҳовуддиннинг ити” ҳикоясида мунофиқ ва
маънавиятсиз одамлар билан яшашдан қийналиб кетган овоз режиссёри итга
254
айланиб, итлар орасида ҳаёт кечиришни маъқул кўради. “Алпомиш”
достонида тошга чандиб боғлаб ташланган Қоражон Алпомишнинг пири
Ражабхўжанинг руҳунати ёрдамида тутқунликдан халос бўлса, “Жараён”
романидаги Йозеф К. ғайриихтиёрий тарзда ишга кетаётиб, суддан; судга
кетаётиб, ибодатхонадан чиқиб қолаверади. Яъниким, фолклор ёхуд мумтоз
адабиёт намуналарида мистик тасвирлар қаҳрамоннинг ҳолатини
енгиллатишга хизмат қилса, модерн асарларда уларнинг қисматини
оғирлаштиради. Айни шу мистик ҳолатлар тасвири акс этган ўринларда
ҳамиша Яратганга ишониб, унга таваккал қилган ва бутун ихтиёрини берган
мўмин билан Кунботишнинг ҳар бир қадамини ўз тафаккурига таяниб
босмоқчи бўладиган ва шунга яраша натижага эришишни кутадиган одами
руҳияти ва қисмати ўртасидаги кескин айирма намоён бўлади.
Ботиш адабиётида, айниқса, маърифатчилик давридан эътиборан, олам
ва одамга доир барча ҳолату ҳодисаларни инсон ақли билан изоҳлаш
мумкин ва лозим, одамнинг тафаккури ҳар қандай мушкулотни ечишга
қодир деган қараш қарор топган эди. Д. Дефонинг “Робинзон Крузо”, Ж.
Свифтнинг “Гулливернинг саёҳатлари”, Ж. Руссонинг “Эмил ёки тарбия”,
“Янги Элоиза” сингари бир кўп асарларда фикр одами ўз йўлида дуч
келадиган барча мушкулотларни бартараф қила олиши акс эттириларди.
Адабиёт ривожининг романтизм, танқидий реализм ва реализм сингари
босқичларида ҳам инсоният тақдирида тафаккур беқиёс катта ўрин тутиши
тасвирига алоҳида эътибор берилди. Жуда кўпчилик ижодкорлар ҳар қандай
жамиятни разолату ёвузликлардан айнан ақл қутқаришига ишонар эдилар ва
бу инончларини бадиий яратиқларида акс эттирардилар. Шунингдек,
адабиёт аҳлида ҳаётнинг бадиий тасвирга тортилган қисми шартли бўлсада,
бутунлик хусусиятига эга ҳолда акс эттирилиши керак деган қараш ҳоким
эди.
Модернистик адабиёт бадиий тасвирнинг маконий ва замоний
доирасини чеклайдиган ана шу қарашларни инкор этиш орқали бадиий
адабиётнинг имконият кўкжияги (уфқи)ни янада кенгайтирди. Яъни модерн
адабиёт инсоният тафаккурининг юксалиши унга бахту саодат эмас, балки
азобу уқубат олиб келиши ҳам мумкинлигини конкрет инсоний тақдирлар
мисолида кўрсатиб берди. Шунингдек, модернизм борлиқ ва ҳаётга ҳеч
қандай тугалликка эга бўлмаган, сон-саноқсиз умр ва тақдирларни ўз гумига
тортиб кетаверадиган узлуксиз ва шиддатли оқим тарзида ёндашиш
тажрибасини бошлаб берди.
Модернчилар классик
санъат асарларидаги
барча таркибий
тузилмаларни ислоҳ қилдилар. Бу ҳол ҳар қандай бадиий асарда муҳим ўрин
тутадиган образларга характеристика беришнинг ўрни ва усулларидай
масалада, айниқса, яққол намоён бўлади. Модернистик адабиётга
персонажлар руҳиятидаги ўзгачаликнинг универсал тасвирини бериб
ўтирмаслик ёки ўзига хос антипсихологизм хосдир. Яъни классик адабиётда
одамга унинг руҳиятидаги муайян белгиларга таяниб, кейинги хатти-
ҳаракатларини башорат қилиш мумкин бўлган яратиқ сифатида
ёндашиларди. Модерн адабиётда эса, одамни ҳар бир конкрет ҳолатда
255
ўзгача руҳий жараёнлар оғушида бўладиган яратиқ сифатида тасвирлаш
қарор топди. Негаки, модернизмда одамга программалаштириб қўйилган
механизм сифатида қаралмайди, балки унинг онгости ёхуд онгдан
ташқаридаги қандайдир импулслар таъсирида ҳам иш кўриши мумкин
бўлган мураккаб яратиқ экани кўзда тутилади. Модернчилар одамнинг
ҳолатига доир барча ўринларда сабаб-оқибат муносабатларига риоя этувчи
детерминистик ёндашувга қарама-қарши ўлароқ, адабий тимсолларга
ижтимоий тавсиф бериш ёки уларнинг руҳий ҳолатлари сабабларини
уларнинг ўзидан ташқаридаги омиллар билан изоҳлаш адабиётнинг
рационал фанлар билан келишуви оқибатидир ва айни шу боис
ғайриинсонийдир деб ҳисоблайдилар.
Модернчилар томонидан севиб тасвирланадиган тимсоллар: Кафканинг
“Эврилиши”даги хизматчи Грегор Замза, Жойснинг “Улисс”идаги маклер
Блум, Камюнинг “Бегона”сидаги клерк Мерсо сингари фавқулодда ёрқин
хислатларга эга бўлмаган “кичик одам”лардир. Улар – интеллект ё эътиқод
кучи, ёки характер хусусияти билан ташқаридан бўладиган зуғумларга
етарлича қаршилик кўрсата олмайдиган кимсалар. Бу образлар
адабиёттанувчилар айтадиган “қаҳрамонлар” эмас, балки айнан қаҳрамон
бўлмаган ва бўлолмайдиган кўпқатори оддий одамлардан чиққан адабий
персонажлардир, холос. Оила, давлат, жамият, ишхона улар учун ҳеч қачон
англаб бўлмайдиган бегона, ҳатто, душманларча муносабатда бўладиган
ижтимоий институтлардир.
Адабий персонажга модернистик ёндашув баён йўсинининг макон ва
замон жиҳатдан изчиллиги ва воқеаларнинг хроникал кетма-кетликда
тасвирланиши шартлиги талабига ҳам барҳам беради. Модерн ижодкорлар
баённинг ички ва ташқи ритмини бир-биридан ажратиб, бадиий ҳамда
бирламчи реал замон ўртасидаги фарқни ўзаро яқинлаштириб бўлмайдиган
даражада чуқурлаштириб юбордилар. Бирламчи реал вақт бу тарихий
замондир. Тарих англамсиз ва одамларга ўз мавжудлик сирини очмайдиган
ҳодиса экани сабаб модерн ёзувчиларнинг қаҳрамонлари тарихий замонда
яшамайдилар ёки яшай олмайдилар. Улар кўпроқ ўтмиш ва ҳозир ёнма-ён
бўлган ҳамда келажакдан ажратиш мумкин бўлмаган ўзига хос шартли
хаёлий замонда ҳаёт кечирадилар. Модернистик асарларда нимаики
тасвирланган бўлса, у ҳамиша содир бўлган ва ҳеч қачон содир бўлмаган;
ҳамма ерда юз берган ва ҳеч қаерда юз бермаган ҳодисалардир дейиш
мумкин.
Модернизм бадиий адабиёт ихтиёридаги тасвирий воситалар тизимини
ҳам тубдан янгилашга уринди. Адабиётнинг ифодавий уфқини
кенгайтирган, одамни идрок этиш ва тасвирлаш маромини тамомила
янгилаган “онг оқими” унинг асосий кашфиётидир. Модернизм бадиий
асарнинг маконий ва замоний чегараларини хаёл етмас даражада
кенгайтирди. Агар олдинлари бадиий асарларда бир-икки, ошиб борса, уч-
тўрт сюжет чизиғи тасвирланган бўлса, модерн яратиқларда кўплаб сюжет
чизиқларининг ўзаро бирлашуви, кесишуви, қоришиб-чатишуви, айрилуви,
йўқолиб кетуви тасвирланаверадиган бўлди.
256
Модернистик асарларда қаҳрамоннинг ички монологи, унинг ўйлари,
изтироблари тасвирининг мавқеи мисли кўрилмаган даражада ўсганлиги
бадиий яратиқларда муаллиф нуқтаи назари ва нутқининг аҳамияти
пасайишига олиб келди. Модернистик адабиёт учун ҳаёт ҳақиқати ва
анъаналарга мувофиқ амалга оширилган тасвирга нисбатан олам ҳамда
одамни ўз хоҳишига мувофиқ тарзда тасвирлай оладиган санъаткорнинг
эркин назари устувор ҳисобланади. Муаллифнинг нимани назарда тутгани
эмас, битганида нималар тасвирлангани муҳим саналади.
Санъатнинг ижтимоий, сиёсий, диний, мафкуравий каби турли
нобадиий бўғовлардан устун турадиган эркин ва озод ҳодиса эканига
устуворлик берадиган эстетик
стратегияга таяниш
модернистик
йўналишнинг асосий белгиси саналади. Модернизмда классик санъатдаги
миметик (тақлид) принципдан бутунлай воз кечилиб, бадиий мазмундан
кўра шаклга бирламчи аҳамият қаратилди, шаклнинг ўзига мазмундан асло
кам бўлмаган моҳият тарзида ёндашиладиган бўлди. Натижада, бадиий
яратиқнинг кўриладиган (визуал) ҳамда эшитиладиган (аудиал) жиҳатлари
мутлақлаштирилиб, у бошқа эстетик ҳодисалар томонидан қўллаб-
қувватланишга эҳтиёж сезмайдиган, ўз борлигини ўзи оқлайдиган тамомила
бетакрор бадиий-эстетик борлиқ тарзида тақдим этиладиган бўлди.
Модернизмда юзага келтирилган бадиий яратиқларнинг адабий тур ва
жанрлар борасидаги одатий қолипларига мувофиқ келишига кўпда эътибор
қилинмайди. Бунда санъат билан борлиқ ўртасидаги чегара бузилиб,
ўқирманни эстетик истеъмолчидан ижодий кечимнинг иштирокчисига
айлантиришга уринилади. Модернизмда адабиёт ва санъат зиммасига
ортиқча ноэстетик юк ортиш кўзда тутилмайди. Бу қарашга кўра ёзувчи ва
бадиий асар ҳеч кимнинг олдида бурчли ҳам, ҳеч кимга хизмат қилишга
мажбур ҳам эмас.Бу хил ёндашув модерн ва постмодерн йўналишлардаги
асарлари билан ном қозонган ҳамда постмодернизмнинг назарий асосини
яратган италиялик адиб Умберто Эко 1980 йилда билдирган фикрда яққол
кўзга ташланади: “
Do'stlaringiz bilan baham: |