Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet151/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

уйғониш, барокко, классицизм, 
романтизм, маърифатчилик, танқидий реализм, реализм, натурализм, 
символизм, модернизм, постмодернизм 
каби адабий ҳодисаларнинг бир 
вақтда ёки турли даврларда турли миллий адабиётларда, турли 
ижодкорларнинг асарларида қай тарзда юз кўрсатганлиги, бу ҳодисаларнинг 
муайян бадиий асарларда воқе бўлиш йўсини қиёсий-тарихий аспектда 
ўрганилиши яхши самара бериши мумкин.
Агар Кунботиш ва Кунчиқиш халқлари адабиётларидаги турли 
ҳодисаларга синчиклаб қаралса, улар ўртасида катта айирмалар билан 
биргаликда ғоят кўп умумий, ўхшаш, универсал қирралар мавжудлиги ҳам 
кўринади. Қатор адабий жанрларнинг умумийлиги, айниқса, реализм ва 
модернизм сингари ўта универсал адабий йўналишларнинг намоён 
бўлишидаги ўртоқ жиҳатлар ҳисобга олинсагина, бадиий-эстетик 
ҳодисаларни тўғри илмий изоҳлаш имкони туғилади. 
Адабиётлар ўртасидаги ўхшашликларда халқлар босиб ўтадиган 
тарихий йўлдаги универсал босқич ва умумий жиҳатлардан ташқари, 
халқаро адабий алоқа ҳамда адабий таъсирларнинг ҳам муҳим ўрни бор. 
Тарих кўрсатадики, халқаро адабий алоқа ва ўзаро адабий таъсир юзага 
келиши учун у ёки бу халқда ана шу хилдаги бадиий-эстетик “импорт”га 
ички эҳтиёж пайдо бўлиши керак.
Халқларнинг ҳаёти ва адабиётида ўхшаш тенденциялар кечган 
тақдирдагина адабий алоқа ва ўзаро адабий таъсир амалга ошиши мумкин. 
Академик А. Н. Веселовский бир-бирига таъсир ўтказаётган адабиётларда 
“ёндош оқимлар” бўлиши кераклигини таъкидлаган эди. Аммо ҳар қандай 
адабий таъсир қисман эстетик трансформацияни, яъни ўзлаштирилаётган 
бадиий ҳодисанинг янги шароит талабига мослашувини бошдан кечиради. 
Яъники, адабий таъсир кўр-кўрона бўлмайди, ўзгалардан олинаётган адабий 
яратиққа ижодий ёндашилиб, у миллий адабиётда мавжуд анъаналар билан 
бойитилган ва ҳар бир ёзувчининг ижодий ўзига хослигига мувофиқ “қайта 
ишланган” ҳолда қабул этилиши зарур. Шуни унутмаслик керакки, бадиий 
асарга қиёсий-тарихий ёндашув учун текширилаётган матндаги ўзига хос ва 
қайтарилмас жиҳатларни топа билиш, адабий ҳодисалар орасидаги 
ўхшашликларни аниқлашдан муҳимроқ ҳисобланади. Чунки янгилик 
ҳамиша анъанадан камёброқ саналади. 


245 
Адабий алоқа ва таъсирларни халқаро миқёсда йўлга қўйишнинг 
зарурлиги фикр сифатида 19 аср бошларида юзага келган эди. 1827-1830 
йилларда улкан немис шоири В. И. Ҳёте: ягона «умумжаҳон адабиёти» 
борлиги шиорини ўртага ташлади. Унингча, умумочун бадиий адабиёти 
башариятнинг бутун тарихи давомида яратилган энг сара асарларни ўз 
ичига олиб, давлат чегараларини тан олмайди, ҳар қандай халқ томонидан 
яратилган ҳар бир қимматли адабий-эстетик ҳодиса қайси ирқ ёки миллатга 
мансуб бўлишидан қатъи назар инсониятни руҳан бойитади, ҳар қандай 
одамда эзгу маънавий сифатларни шакллантиришга хизмат қилади. 
Совет даврида Совет Иттифоқидаги ўнлаб халқларнинг адабиётлари 
ўртасида тизимли ва мунтазам алоқа йўлга қўйилди, лекин бунда ўзаро 
таъсирдан кўра ассимилияция характеридаги бир томонлама таъсир 
устуворлик қилди. Яъни рус адабиётига хос хусусиятларнинг ўзга халқлар 
адабиётларига сингдирилишига зўр берилди. Лекин шу нарса ҳам 
ҳақиқатки, бу даврда совет давлати таркибидаги халқларнинг адабиётлари 
орасидаги алоқалар мисли кўрилмаган тарзда кенгайган ва мунтазам 
фаолият кўрсатадиган ташкилий-эстетик тизим ҳолига келтирилган эди. 
Албатта, бу ишлар фақат СССР таркибидаги миллатлар орасидаги адабий 
алоқаларни кучайтириш учунгина қилинмаган бўлиб, унда марксистик бир 
ёқламалик, синфий-партиявий ёндашув, коммунистик мафкура талабларига 
риоя қилишни таъминлаш нияти ҳам кўзда тутилган эди. Лекин, умуман 
олганда, бу даврда халқаро адабий алоқаларнинг баланд даражага 
кўтарилгани, бу ҳол бадиий асарлар таҳлили ва талқинига ҳам муайян 
ижобий таъсир кўрсатгани кўз юмиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. 
Биринчи жаҳон урушидан кейин қиёсий-тарихий адабиётшунослик ёки 
компаративистика ёндош бадиий адабиётлардаги универсал жиҳатларни 
ўрганишнинг назарий йўли, илмий таҳлилнинг ўзига хос йўналиши 
сифатида тўлиқ шаклланди. Иккинчи жаҳон уруши бу илмнинг янада тезроқ 
ривожланишига сабаб бўлди. Чунки илғор адиблар ва очун урушидан омон 
қолган инсоният ҳар қандай урушнинг сабаби одамларнинг бир-бирини 
тушунмаслиги эканини англаб етдилар. Гарчи, иккинчи жаҳон урушидан 
кейин ҳам дунё бўйлаб гоҳ совуқ, гоҳ иссиқ уруш ўчоқларига ўт қаланиб 
турган эсада, башариятнинг эзгу руҳияти ифодаси бўлмиш бадиий адабиёт 
одамларни бир-бирига яқинлаштиришга астойдил тутинди. 
Шунинг учун ҳам иккинчи жаҳон урушидан сал ўтиб, 1949 йилда 
АҚШда «Компаратив адабиёт», 1955 йилда Москвада “Иностранная 
литература” журналлари чоп этилди. Бу хилдаги нашрлар кейинги йилларда 
Франция, ГФР, Буюк Британия ва бошқа қатор мамлакатларда ҳам пайдо 
бўлди. Ўзбекистонда эгаманликдан сўнг 1997 йилда «Жаҳон адабиёти» 
журнали дунёга келди. У ўзбек адабиётини дунё бадиияти контекстида 
идрок қилиш ва ўрганиш имконини бериб, ўзбек ўқувчиларини очун 
адабиётининг сара асарлари билан таништиришга киришди. Худди шунга 
ўхшаш адабий журнал қардош Қозоғистонда ҳам чоп этила бошланди.
Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, адабий алоқа ва таъсирлар фақат 
замонавий адабиёт билан чекланиб қолмайди. Буюк ижодкорларнинг 


246 
асарлари асрлар оша ҳам ўзга миллий адабиётларга таъсир кўрсатишда 
давом этаверади. Алишер Навоий, Бобур, Машраб, Огаҳий, Фитрат, 
Қодирий ва Чўлпонларнинг асарлари замонавий Туркия, Шарқий 
Туркистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон халқлари 
адабиётлари ривожига таъсир кўрсатаётгани каби Шекспир, Пушкин, 
Толстой, Достоевский, Флобер, Бальзак, Кафка, Жойс, Камю, Элюар, 
Верлен каби Кунботиш, Хайём, Ҳофиз, Фирдавсий, Фузулий, Басё, 
Акутагава, Кабо Абе, Тагор, Нозим Ҳикмат каби Кунчиқиш юртлари 
ижодкорларининг асарлари чоғдош ўзбек адабиёти тараққиётига муайян 
таъсир кўрсатаётганлиги ҳам аён ҳақиқатдир. 
Муайян мамлакат ижтимоий ва адабий тафаккури тараққиётидаги 
босқичларни кўрсатиши жиҳатидан бирор ўзга миллат ёзувчиси 
асарларининг интерпретацияси тарихи муаммосини ўрганиш миллий 
синчилик ўсиши учун ҳам катта аҳамият касб этади. 
Халқаро адабий алоқа ва ўзаро адабий таъсирлар тарихий тушунча 
сифатида турли ижтимоий-тарихий шароитда турлича кўриниш ва даражада 
намоён бўлади. Ахборот алмашиш имконияти кенгайгани, ўзга халқларнинг 
бадиий адабиёти билан танишиш, ундаги илғор жиҳатларни ўзлаштириш 
осонлашгани ва арзонлашгани сари жуда қадим тарихга эга бу жараён 
тобора тезкор суръат касб этиб бормоқда.


247 
МОДЕРН АСАР ВА УНИНГ ТАҲЛИЛИ 
Модернизм – фалсафа, санъат ва адабиёт соҳасидаги ноклассик 
қарашлар тизимини умумлаштирувчи атама. Кунботиш мамлакатларида 
юзага келиб, французча “энг янги”, “замонавий” маъноларини англатувчи 
модернизм ўзини ўз замони ҳамда келажакдаги ягона ҳақиқий эстетик ва 
фалсафий йўналиш ҳисоблаб, оламни фалсафий-бадиий идрок этиш, 
изоҳлаш ва тасвирлаш борасида мавжуд бўлган анъанавий ёндашувларни 
инкор қилиши билан ажралиб туради. Модернизм олам ҳодисалари ва 
одамга муносабат, улардаги турли-туман ҳолатларни изоҳлаш ҳамда 
тасвирлашда ўзига хосликка интилиб, классик ёндашув йўсинини инкор 
этиш йўлидан борган ғоят кўп тармоқли фалсафий-эстетик ҳодисадир.
Айрим мутахассислар модернизмнинг келиб чиқишини жуда қадимга 
олиб бориб тақайдилар. Жумладан, олий ўқув юртлари талабалари учун чоп 
этилган “Маданиятшунослик” ўқув қўлланмаси муаллифлари қайд 
этишларича, модерн атамаси илк бор қўлланганига минг йилдан ошиб 
кетган. Муаллифлар таниғлиқ қишадики, модерн сўзи: “

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish