Бадиий таҳлил асослари



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet154/187
Sana13.07.2022
Hajmi5,01 Kb.
#785580
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   187
Bog'liq
2 5416035381814497847

нормативлик
), тасвир восита ҳамда унсурлари орасида уйғунликнинг 
мавжудлиги (
гармония
), бадиий ифоданинг аниқ, осон ва бир хил 
тушуниладиган бўлиши, композициянинг формал мантиққа мувофиқ 
қурилиши, ҳар қандай бадиий асарнинг реал ҳаётга мос келадиган 
йўсиндаги муайян тахминий схематик моделга эгалиги, идеални тасвирлаш 
кераклиги, тилнинг оддий сўзлашув нутқидан фарқ қиладиган тарзда 
сайқалланган бўлиши лозимлиги сингари талаблар қўйилар эди.
Бадиий ижодни муайян талабларга бўйсундирадиган бундай 
ёндашувларга исён ўлароқ юзага келган модернизм турли-туман 
кўринишларга эга серқатлам фалсафий-эстетик қарашлар тизимидан иборат 
бўлиб, бу йўналишдаги изланишлар жамият ҳаётида кескин тўнтаришлар 
ҳамда қалтис катаклизмлар юз берган шароитда, айниқса, кучаяди. Негаки, 
инсон ижтимоий турмушидаги кескин чайқалишлар унинг туйғуларини 


250 
мувозанатдан чиқариб, таъсирланиш ва бу таъсирни ифодалаш йўсинларига 
таҳрир киритади, қарашлар тизимини ўзгартириб юборади. Бу ўзгаришлар 
эса одамнинг бадиий дидини янгилайди 
Модернизмнинг
 акмеизм, символизм, дадаизм, футуризм, имажинизм, 
сюрреализм, экспрессионизм, фовизм, шоизм, супрематизм, абсурд
каби 
оқимлари турли ижтимоий-маънавий қалқишлар даврида юзага келиб, 
бадиий адабиётда ёрқин намоён бўлган йўналишлардир. Таъкидлаш 
керакки, агар олдинлари бу хилдаги ижтимоий-ахлоқий силкинишлар 
башарият учун ҳар замонда юз берадиган тасодифий экстремал ҳолат 
ҳисобланган бўлса, эндиликда тобора доимийлик касб этиб бормоқда. 
Модернистик ҳиссий-интеллектуал ёндашувга кўра, ҳаёт ҳамиша 
тартибсиз ва бебошвоқ; инсон тириклигининг тийиқсиз ва тайинсизлиги 
кўпинча одамнинг ҳаётдан ўз ўрнини тополмай ёлғизланиб қолишига олиб 
келади; инсоннинг ҳаёти ечимини ҳеч қачон топиб бўлмайдиган 
зиддиятлардан иборатдир. Бундай кайфият модернчи ижодкорларда санъат 
ҳаётга ижобий таъсир кўрсатиб, унга тартиб ва маъно бахш эта олмайди 
деган умидсиз тўхтам шаклланишига сабаб бўлади. “Санъат санъат учун” 
чақириғи модернистик йўналишдаги барча адабий оқимларнинг асосий 
шиори эканининг боиси шунда. Ҳамонки, санъат асари ижтимоий борлиқни 
ўзгартириш ва унга муайян тартиб беришга қодир эмас экан, ҳаёт ва унинг 
муаммоларини акс эттириб ўтиришида маъно йўқ деб қаралди. Шунинг 
учун модернизмда кўпроқ бадиий яратиқнинг ифодавий жиҳатларига 
эътибор қаратилиб, объектив олам ҳодисалари ва унда қатнашадиган 
тимсолларни тасвирлашдан кўра объектив дунё тўғрисидаги субъектив 
таассуротларни, онгости импулсларнинг ўйинларини акс эттириш муҳимроқ 
саналади. Бу хил ёндашув санъат ва адабиётга ҳеч ким ва ҳеч нарса олдида 
бурчли бўлмаган идтимоий-эстетик феномен тарзида қараш имконини 
беради. 
Модернизм ўзининг илмий-назарий асоси сифатида Ф. Ницшенинг 
менчилик
(индивидуалистик) фалсафасига таянган бўлса, бадиий ижоднинг 
руҳий моҳиятини тушуниш ва изоҳлашда З. Фрейднинг психоаналитик 
қарашларига суянади.
Ф. Ницшенинг менчилик фалсафасига кўра, ҳар қандай жамият 
мавжудлигининг ўзи билан ҳамиша шахсга қарши туради, индивид ва унинг 
манфаатлари жамият томонидан доим камситилади, дин, ахлоқ ва қонун эса 
кўпчилик томонидан алоҳида шахснинг эркини занжирбанд қилиш учун 
ўйлаб топилган ижтимоий-этик бўғовлардир. Демак, ҳар қандай жамият 
мавжудлигининг ўзи билан алоҳида шахснинг эркига дахл қилади, унинг 
ўйлари, туйғулари ва амалларини чеклашга уринади. Ҳолбуки, одам ҳеч 
қандай сабабга кўра ўз истакларини жиловлашга бурчли бўлмаслиги керак. 
Инсонни суйиш, яъни гуманизм шуни тақозо этади. Инсонпарварликнинг 
даражаси шахсга берилган эркнинг миқёси билан ўлчанади. 
Одам руҳиятидаги турли-туман оғишлар жараёнини синчиклаб 
ўрганган Фрейд инсонда содир бўладиган жуда кўпчилик интеллектуал-
руҳий муносабат (реакция)лар унинг онгига боғлиқ эмас, одамнинг “мен”и 


251 
табиий равишда ҳамиша кўнгилсизликлардан нарироқ бўлиб, имкон борича 
кўпроқ лаззат олиб қолишга мойил деган хулосага келади. У инсон хатти-
ҳаракатларининг кўпчилиги онгости майллари туфайли юзага келади ва 
уларнинг моҳиятида асосан қўрқув, очлик ҳамда ҳирсий хоҳишларни 
қондириш истаги ётади деб ҳисоблайди. Шу тариқа Фрейд ижтимоий ҳаёт 
ҳодисалари юзага келишини ҳам онгости майллари билан тушунтириб, 
инсон хулқи ва руҳияти шаклланишида ижтимоий омилларнинг ўрни 
борлигини бутунлай инкор этади.
Минглаб йиллар мобайнида маърифат ва илму фан тараққиётига кўз 
тикиб, илмий-техник ривожланиш инсоният ҳаётини фаровонлаштириб, 
одамлараро муносабатларнинг эзгулашувига хизмат қилишидан умидланиб 
юрган ижодкорлар XIX аср охири ва ХХ юзйиллик бошларида фаннинг 
шиддат билан ўсиши улар кутганидан бутунлай тескари натижалар 
берганини кўриб, тамомила ҳафсалалари пир бўлди. Биринчи жаҳон уруши 
келтирган вайронгарчиликлар фалсафа ва санъатда модернистик 
кайфиятлар авжланиб, мустақил йўналиш даражасига кўтарилишига сабаб 
бўлди. Очун миқёсидаги уруш туфайли одатий ҳаёт нормаларининг 
бузилиши янгича қараш ва муносабатлар тизимининг юзага келиши 
тафаккур ва ижод одамларининг кўпчилигида фалсафа ҳамда санъатни ҳам 
янгилаш майлини юзага келтирди. Зеро, фалсафа ва санъат борасида шу 
вақтга қадар шаклланган ақидалар башариятнинг айни замондаги фикрий ва 
руҳий ҳолатларига мос келмай қолганди.
Модернистик санъат жаҳон уруши сабабли ижодкорларнинг одатий 
ўзанидан чиқариб юборилган тафаккури, тушкун кайфияти ҳамда умумий 
ижтимоий негизларнинг тушунарсизлиги аралашувидан юзага келди. Чунки 
кечагина ижодкорлар учун ғоят тушунарли ва тўлиқ изоҳлаш мумкин 
бўлган дунё бу даврга келиб бутунлай чигал ва тушунарсиз бўлиб қолган 
эди. Қандайдир номаълум куч ижодкорни қонга ботган одамлар тўдаси ва 
маънили йўсинда изоҳлаб бўлмайдиган тизгинсиз ҳодисалар ўпқонига 
улоқтириб юборгандай эди. 
Модернчилар ўзгарган даврда яшаётган кишиларнинг янгиланган 
эстетик таъбига мувофиқ келадиган тамомила янги санъат ва адабиёт 
яратиш ниятида рационализм, нормативлик ҳамда гармонияга таянган ва 
борлиққа боғланиб қолган мумтоз бадиий-эстетик анъаналардан воз 
кечдилар.
Анъанавий санъат ва адабиётда қарор топган қарашлардан кескин фарқ 
қилароқ, бадиий тасвирда ҳаётга мувофиқлик эмас, балки ҳар бир 
санъаткорнинг оламни бошқаларга ўхшамаган тарзда индивидуал кўра 
билиши бош эстетик қадрият саналадиган бўлди. Чунки модернчи 
ижодкорлар шахсдан ташқарида ва ҳаммага тегишли универсал ҳақиқат 
бўлиши мумкин эмас деб ҳисоблардилар. Бошқача айтганда, улар 
ҳақиқатнинг объективлигини инкор этишарди. Модернчилар ҳар бир 
шахснинг ўз алоҳида ҳақиқати бўлади деб ҳисоблардилар. Шунинг учун ҳам 
онг билан онгсизлик ҳамда уларнинг ўзаро муносабатлари тасвири 
модернчилар учун энг севимли ва доимий мавзуга айланди.


252 
Модернчилар адабиёт тараққиётининг олдинги даврларида ижодкорлар 
назаридан бутунлай четда қолган, бошқалардан ажралиб турмайдиган ғоят 
оддий, кўпқатори ўртача одамларнинг ҳаёти ва ички дунёсини кўрсатишга 
айрича эътибор қаратдилар: модерн асарларда бундай шахсларнинг 
руҳиятидаги ғоят ичкин туйғулар, ўта нозик сезимлар майда икир-
чикирларига қадар батафсил қаламга олина бошлади. Персонажлар ҳаёти ва 
руҳиятининг олдинлари тасвирлаш айб саналадиган хунук ва уятли 
жиҳатларига қадар авра-астари ағдариб кўрсатилиши қўллаб-қувватланди. 
Модернчи ёзувчилар бадиий тасвирга янгича кўриниш бериш, бир-
бирига ўхшамайдиган одамлар руҳиятининг қайтарилмас манзарасини 
чизиш учун шакл, восита, усул, услуб устида адоқсиз ижодий тажрибалар 
ўтказишдан эринмадилар. Бундай ижодкорлар бош қаҳрамонни жамият 
қаршисида гангиб қолган ёхуд унга қарши ботиний ёхуд зоҳирий 
норозилиги бор шахс сифатида тасвирлаш борасида бир-бирига яқин 
позицияларда эдилар. Шафқатсиз борлиқ қаршисида ёлғиз ва ҳимоясиз 
қолган шахснинг туйғулар олами уни ўраб турган воқелик қарқини 
(суръати) босимига дош беролмаслиги оқибатида жамиятдан бегоналашиб 
абгор бўлишини тасвирлаш ғоят кенг ёйилди.
Ўзигача бўлган барча адабий йўналишлардан фарқли равишда айнан 
модернизм ўз эътиборини оддий одамнинг ички оламини тасвирлашга 
қаратди. Модернчи ижодкорлар инсонни ўраб турган воқелик ва ижтимоий 
муҳитни ё тасвирламасдилар ёхуд уни ўзларининг бадиий ниятларига мос 
келадиган тарзда истаганча ўзгартириб кўрсатиш йўлидан боришарди. 
Бунда ҳаётий аниқликка амал қилмаслик, анахронизм, яъни макону 
замоннинг уйғунлаштирилмаслиги оддий ҳол саналарди. 
Кўпчилик адабиёттанувчилар модерн адабиётни кишида қайғу, 
чорасизлик ва зулмат туйғуларини уйғотадиган бадиий ҳодиса 
ҳисоблайдилар. Аслида бундай тасаввур уйғотадиган битиклар кўпинча 
тириклик моҳиятини тўла англаб етмоқчи бўлган ва бунга эришолмагани 
учун дунёи дун тартиботларидан норози ҳолатда юрадиган муаллифларнинг 
кайфиятлари натижаси ўлароқ юзага келган бўлади. 
Модерн адабиётнинг ўзига хослиги, биринчи навбатда, олдин 
шаклланган адабий анъаналарда талаб қилингани каби бадиий тасвирда 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish