Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Океан ва унинг тубини тузилиши



Download 11,24 Mb.
bet133/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   136
Bog'liq


3.9. Океан ва унинг тубини тузилиши

Юнон. okeanas - Ерни айланиб оқадиган азим дарё. Ернинг материк ва оролларни ўраб турадиган сув қобиғи. Гидросферанинг катта қисми 94% ини, Ер қобиғининг юзасини тахминан 70,8% ини ёки 361 млн км2 ни эгаллайди, қуруқликка (149 мнл км2) нисбатан океанинг майдони 2,5 маротаба катта.


Физик ва кимёвий таркиби жиҳатидан океан бир, бутун лекин миқдори жиҳатидан гидрологик ва гидрокимёвий кўрсаткичлари хилма-хилдир. Гидрологик режимнинг табиий географик хусусиятларига кўра, дунё океани алоҳида океанлар, денгизлар, қўлтиқлар, бухта ва бўғозларга ажралиб туради. 1650 йилда голланд географи Б.Вариниус Дунё океани 5 алоҳида қисмга: Тинч, Атлантика, Хинд, Жанубий муз, Шимолий муз океанлари­га бўлган. 1845 йилда Лондон география жамияти ҳам буни тасдиқла­ган. Кейинроқ баъзи олимлар Дунё океанининг фақат 3 га ажратди­лар: Тинч, Атлантика ва Хинд океанларига. ХХ асрнинг 30 йилларидан бошлаб Артика хавзаси синчиклаб текширилгандан кейин, тўрт алоҳида океанга ажратилди: Тинч, Атлантика, Хинд ва Шимолий муз океани­га. Ер шарида океан суви ва қуруқликларнинг тақсимланиши турлича. Шимолий ярим шарда сув сатҳи Ер шарининг 61% ни эгаллайди. Бу Ерда океан сувлари қуруқликга анча кириб бориб кўп сонли денгиз ва дарёларни ташкил қилади. Барча ички денгизлар Шимолий ярим шарда жойлашган.


Океан тубининг рельефи ва геологик тузилиши

Океан туби майдонининг кўпчилик қисми (73,8%) 3000 м дан 6000 м гача чуқурликда жойлашган.


Океан тубининг планета миқёсидаги морфоструктуралари (энг йирик шакллари) континентал Ер пўсти айрим қисмларининг тузилиши ва тарихий ривожланишига қараб 4 қисмга бўлиш мумкин.
1. Материкларнинг сув остида қолган чекка қисмлари.
2. Океан қаъри.
3. Материкларнинг сув остида қолган чекка қисмлари билан океан қаъри ўртасидаги оралиқ зона.
4. Океан ўртасидаги тоғ тизмалари.
Океан тубининг материкларга ёндош қисмларининг тузилиши ма­терикларникига ўхшаш бўлиб, материкларнинг сув остидаги чеккаси ҳисобланади ва унда рельефни хусусиятларига қараб шельф, материк ён бағри ва материк этаги ажратилади. Материк этаги билан чега­радош океан қаъри уч қатламли юпқа пўстдан иборат. Биринчиси чўкиндили юқори қатлам (ёки биринчи сейсмик қатлам), иккинчи гранит қатлами ва пастки- базальт қатлами.
Р асм 69. Океан тубининг рельефи.

Тинч океан чеккаларининг катта қисмида, Хинд океанининг шимолий шарқида, шунингдек Кариб ва Скоба денгизларида материкнинг сув остидаги чеккаси билан океан қаъри ўртасида оралиқ зона жойлашган. Бу ерларда чекка денгиз сойлари (чуқурлиги 400-5000 м гача), ёйсимон тузилган ороллар (бундай оролларнинг учлари сув ос­тида тоғ тизимлари ҳосил қилади), чуқур тарновлар рельфининг асо­сий шаклларини учратиш мумкин. (Мариана тарнови - 11022 м). Бундай ороллар зонасида зилзилалар кўп бўлиб, вулқонлар отилиб туради. Океан ўртасидаги сув ости тоғ тизимлари океан тубининг тўртинчи йирик шаклидир. Барча океанларнинг у бошидан бу бошига кесиб ўт­ган сув ости тоғларида рифтлар - грабен сифат водийлар учрайди. Рифт тизмаларида кўндаланг синиклар, шунингдек йирик вулқон мас­сивлари учрайди.


Океан қаъри”


Дунё океани туби рельефи ва геологик структурасининг энг асосий элементларидан бири. Дунё океанининг ўртасидаги тоғ тизма­ларидан ташқари абиссал зона ҳам бўлиб, у Ер юзининг энг паст гео­метрик сатҳини (ўртача чуқурлиги 4 минг м, максимал чуқурлиги 7минг м гача) эгаллайди. Майдони 185 млн.кв.км дан ортиқ (Дунё океани туби умумий майдонининг 50% дан кўпроқ қисми). Океан қаъри рельефи ва тектоник структурасининг энг йирик элементлари - океан ботиқлари ва уларни ажратиб турадиган турли типдаги океан кўта­рилмаларидир. Ботиқлар океан қаърининг энг катта қисмини эгаллай­ди: уларнинг ўртача чуқурлиги 5 минг м. Ботиқлар туби майдонининг 80% и паст-баланд абиссал типдаги рельеф (нисбий чуқурлиги 500-1000 м) қолган қисми ясси абиссал қисмлардан иборат. Ясси абиссал текисликлар океан қаърининг 10% дан камроқ юзасини эгал­лаб одатда материкларга яқин ботиқларнинг четларида жойлашган. Улар бирламчи паст-баланд рельефнинг материклардан оқиб келган чўкиндилар билан қўшилиш натижасида пайдо бўлади, қия текисликлар ботиқлар четларида ҳам бўлади ва аста-секин материк этаги текис­лигига қўшилиб кетади. Ясси абиссал текисликлар ва абиссал паст-баландликлар орасида алоҳида сув ости тоғлари вулқонлар кўтарилиб туради. Тропик денгизлардаги кўпгина сув ости тоғларининг усти маржон қурилмалардан иборат океан қаъридаги тоғлар палах­са-палахса ёки гумбазсимон баландликлар бўлиб, бу тизмаларнинг тепалари кўпинча вулқонлардан иборат.





Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish