Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet110/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   136
Bog'liq


Оқар ва оқмас кўллар. Кўллар сувининг алмашиш характерига кўра оқар ва оқмас кўлларга бўлинади. Суви оқиб чиқадиган кўллар оқар кўллар дейилади. Сув алмашиши яхши бўлгани учун улар оқмас кўлларга нисбатан чучукроқ бўлади. Оқмас кўлларнинг суви ҳавога буғланиш ва Ерга сингиш (фильтрация) йў­ли билан сарф бўлади. Шунинг учун уларнинг суви шўрдир. Бу айниқса иссиқ иқлимли ўлкалар учун хосдир.



Расм 66. Чорбоғ сув омбори.


Оқмас кўлларга Каспий ва Орол кўллари мисолдир. Буларга дарёлар келиб қуйилсада, улардан биронта ҳам дарё оқиб чиқмайди. Зайсан кўлидан Иртиш дарёси, Байкал кўлидан Ангара дарёси, Ладога кўлидан Неман дарёси оқиб чиқкани учун бу кўллар оқар кўллардир.
Кўллардаги тузларнинг таркиби шу кўлларга келиб қуйиладиган дарё ва сойлар суви таркибига боғлиқдир. Оқар сувлар ке­либ қуйиладиган кўлларда кўпроқ натрий, хлор ва сульфат тузлари, камроқ магний ва калий тузлари учрайди. Борли тузлар эса жуда кам учрайди. Тузи таркибига кўра кўлларни шўр тахир, содали ва бор тузли кўлларга бўладилар.
Оқар кўллар ҳам, ўз навбатида икки кичик группага бўлинади: а) сув доим оқиб турадиган ва б) сув вақтинча оқиб чиқадиган кўллар.
Кўл сувининг иссиқлик режими. Кўл суви иссиқликни Қуёшдан, қисман эса кўл тагидаги Ер қатламларидан олади. Бундан ташқари сув буғлари қуюқлашиб, сув томчиларига айланганда ҳам иссиқлик ажралиб чиқади.
Кўллар сув температурасининг йил давомида ҳамда вертикал бўйича ўзгаришига қараб иссик, мўътадил ва совуқ кўлларга бўлинади. Кўлларда иссикликнииг тақсимланиши ҳаво темпе-ратурасидан ташқари, кўл сувининг шўрлигига ва зичлигига ҳам боғлиқдир.
Ю қори ва ўртача кенгликда жойлашган кўлларнинг суви қишда юза қисмларида совуқ бўлиб, пастга томон орта боради.
Расм 67. Чотқол тоғ тизмасидаги Кўк-сув дарёси.
Сув температурасининг вертикал бўйича бундай ўзгариши тескари термик стратификация дейилади. Баҳорда эса кўл сувининг вертикал ўрин алмашинуви кучайиши туфайли температура сув юзасидан чуқур қисмларга томон ўзгармай, деярли бир хил бу-лади. Бу ҳодисага гомотермия дейилади.
Ёзда кўл сувининг юза қисмлари яхши қизийди ва чуқурга тушган сари температура пасая боради. Сув температурасининг бундай ўзгариши тўғри термик стратификация номини олган. Кўл сувида туз жуда кўп бўлса, бу туз, кўл тагига чўкади. Taгидан туз олинадиган Эльтон, Босқунчоқ кўллари бунга мисол бўла олади.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish