Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet107/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   136
Bog'liq


Доимий музликлар. Доимий музликларни ўрганувчи фан геокриология деб аталади. Континентлардаги муз ҳодисаси ҳақида гапирар эканмиз, доимий музлик ҳодисаси ҳақида ҳам қисқача айтиб ўтиш зарур.



Расм 65. Гренландиядаги материк музлиги.


Ер шарининг деярли қисмида ўртача йиллик температура-лар манфий (00С дан паст) бўлгани учун Ер юзасининг тупроқ-грунт қоплами ўн, юз, ҳатто минг йиллаб музлаб ётади. Ер пўстининг бундай тўнгиб ётган қисмлари доимий музликлар ёки кўп йиллик музлаб ётган ерлар дейилади. Бундай ерларда Ер ости суви ҳам, одатда, муз ҳолатида бўлади. Россияда доимий музлаб ётган ерлар шимолда - қутбга яқин жойлашган бўлиб, мамлакат майдонининг 47% ини эгаллайди. Доимий музликнинг жанубий чегараси Обручевнинг кўрсатишига қараганда, Архангельскдан бошланиб, Печора, Обь, Енисей дарёлари бўйлаб, тахминан 650 шимолий кенгликдан ўтади. Бу чегара Туруханскда бирдан жанубга бурилиб тушиб, Монголиянинг шимолий қисмини ўз ичига олиб, Амур дарёсига чиқади.
Доимий музликлар жануброқда ҳам учрайди, аксинча, шимолда музлик ерлар учрамайдиган жойлар ҳам бор. Умуман олганда, доимий музлик ерлар 20С да вужудга келади. Агар қор қалин ёғса, у тупроқни музлашдан сақлайди. Шундай жойлар ҳам борки, йиллик ўртача температура - 60С ва - 80С бўлсада, доимий музликлар бўлмайди, баъзан ўртача йиллик температура +40С бўлган жойларда ҳам музлик ерлар учрайди, бундай ерларда ҳатто қишда ҳам қор ёғмайди.
Музликларнинг ҳосил бўлишида тупроқ-грунтнинг таркиби ҳам катта рол ўйнайди, чунки баъзи қатламларда сув тўпланади, баъзи қатламлар ўзидан сувни ўтказиб юборади. Тургун сув музликнинг вужудга келишига ёрдам беради, чунки музнинг иссиқлик ўтказиш қобилияти сувга қараганда тўрт баравар ортиқ. Тупроқ-грунт юқори қатлами музлаганда сернам тупроқдан совуқ чуқурга тез ўтиб бориб, янги қатламлар музлаб бораверади. Ёзда фақат тупроқнинг устки юза қатламигина эрийди. Нам тунроқ тупроққа қараганда чуқурроқ музлайди. Музлик ерларнинг қалинлиги жанубда 40 см дан 80 м гача, шимолда эса (Якутск атрофида) 100-500 м гача, Шпицбергенда 230 м гача боради; айрим ҳолларда жанубда, масалан, Читада 30 м, Бушулей станцияси ёнида 70 м қалинликда музлик ерлар учрайди. Музлоқларнинг ривожланиб бориши рельефга, ўсимликларга ва дарёлар режимига ҳам таъсир этади. Ён бағир тик бўлиб, унинг яқинидан дарё оқиб ўтса, Ер унча чуқур музламайди, чунки оқар сув музликнинг эришига ёрдам беради. Музлик ерларда ўсимликлар чуқур томир ёялмай, дарахт касалланади. Доимий музлик тарқалган ўлкаларда карст ҳодисасига ўхшаш ўпқонлар, ўпирилган ерлар учрайди.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish