3.6. Кўл ва ботқоқликларнинг геологик иши
Оқмайдиган ёки секин оқиб турадиган сувлар тўпланган, бе-восита денгизга қўшилмаган, ўрта қисмида ўсимлик ўсмайдиган ҳавза кўл деб аталади. Бирмунча саёз, ўт ўсиб сув юзасигача чиққан сув ҳавзалари ботқоқлик дейилади.
Кўл ва ботқоқликларни ўрганиш билан лимнология фани шуғулланади.
Дунёдаги кўлларнинг умумий майдони Ep шаридаги қуруқликнинг 2% ини ёки 27 млн км2 ни ташкил этади. Ep шаридаги кўлларнинг умумий майдони Урта денгиз майдони (3 млн км2) дан салгина кичик, холос. Барча кўлларнинг ялпи сув ҳажми 29000 км3 га тенг.
Ер шаридаги энг катта кўллар Каспий кўлини ҳиобга олмаганда Шимолий Америкада Юқори (Верхнее) кўлининг майдони 82,4 минг км2, Африкадаги Виктория кўлининг майдони 68 минг км2. Ер шарида кўллар бир текис тарқалмаган. Масалан, майдони 337 минг км2 Финландия мамлакатида кўлларнинг сони 60 мингта, Шимолий Америкадаги Буюк кўлларнинг майдони 245 минг км2. Кўлларнинг чуқурлиги бир неча 10 метрдан бир неча 100 метргача етади. Ер шаридаги энг чуқур кўл Байкал бўлиб, унинг чуқурлиги 1741 м.
Кўл ботиқларининг генетик турлари. Кўлларнинг сув тўпла-надиган ботиги (котловинаси) турли геологик жараёнлар натижасида вужудга келади. Сув тўпланадиган ботигининг пайдо бу-лишига, кўра кўллар қуйидаги асосий типларга бўлинади:
1. Тектоник кўллар. Бу кўлларнинг ботиғи тектоник ҳаракат-лар натижасида Ер пўстининг чўккан, букилган ҳамда ёрилган жойларида вужудга келади, Тектоник кўллар одатда анча чуқур эканлиги ва ён бағрининг тик бўлиши билан ажралиб туради. Ep шаридаги энг катта Каспий кўли ҳамда энг чуқур Байкал кули, шунингдек Шимолий Америка Буюк кўллари, Буюк Африка кўллари, Онега, Ладога, Орол, Балхаш кўллари, Иссиқкўл, Улик денгиз, Скандинавия ҳамда Болқон ярим оролларидаги йирйк кўллар тектоник кўллардир.
Вулқоник кўллар. Вулқоник кўллар сунган вулқонларнинг кратеряарида ёки совиб қотиб қолган лава оқимларининг пасткам қисмларида сув тўпланишидан пайдо бўлади. Вулқоник кўллар Францияда, Ява, Янги Зеландия ва Канар оролларида кўп учрайди. СССР территориясида вулқоник кўллар Камчатка ярим оролида (Кроноки кўли ва бошқалар) ҳамда Куриль оролларида кенг тарқалган.
Музлик кўллари. Бу типдаги кўллар ботиғи асосан материк музликлари босган территорияларда музлик эрозияси ёки музлик аккумуляцияси натижасида пайдо бўлади. Музлик кўллари Канаданинг шимолий қ.исмида, Финляндияда, Карелияда, Таймир ярим оролида айниқса кўп учрайди. Музлик кўллари ҳозирги замон тоғ музликлари иши натижасида ҳам вужудга келади. Бунга Альп, Кавказ, Олтой тоғларидаги, қисман Урта Осиё тоғларидаги баъзи кичик кўллар яққол мисол бўла олади.
Карст кўллари - карст ҳодисаси натижасида вужудга келган чуқурликларга сув тўпланиши натижасида ҳосил бўладиган кўллардир. Бу кўллар оҳактош, гипс, доломит каби эрувчан жинслар кенғ тарқалган территориялар учун характерлидир. Карст кўллари кўпинча чуқур, бироқ кичик бўлади.
Доимий музлаб ётган ерлар учун термокарст кўллар характерлидир. Уларнинг вужудга келиши ер пўстидаги қазилма музлар ёки музлаб қолган жинсларнинг эриб кетиши ва, натижада, грунт чўкиб, ҳосил бўлган чуқурчада сув тўлланиши билан боғлиқдир. СССР нинг шимоли-шарқий қисмидаги Яна, Индигирка ва Колима дарёлари ҳавзасида минглаб термокарст кўллар бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |