Экстравертив
– сиртга қаратилган.
Экстраполяция методлари
- қонуниятлари ўсишда ва хозирги даврда
яхши маълум боғлган тенденцияларни келажакка татбиқ этишга асосланади.
Эмпиризм
– хиссий идрок этиш ва тажрибани билишнинг асосий манбаи
деб хисоблайдиган фалсафий таълимот.
Эмпирик
– тажрибада кўрилган.
Этимология
– у ѐки бу сўз ѐки иборанинг келиб чиқиши.
Эпистемология
– билиш хақидаги фалсафий таълимот.
Этногенез –
халқлар ѐки миллатларнинг келиб чиқиши.
Эҳтиѐж
– инсон талаблари асосида пайдо бўладиган табиий хусусият;
жонли мавжудот ҳаѐт кечиришининг яққол шарт-шароитларга, унинг
шуларга боғлиқ эканлигини ифода этувчи ҳолат.
184
Эътиқод
– Дунѐқараш. Бирор динга эътиқод қилиш – уни ҳақ деб билиб,
уни таълимотини тан олиш.
Ўз имкониятларини рўѐбга чиқариш
– ўзининг бетакрор моҳиятини
фаолиятда намоѐн этувчи ва гавдалантирувчи хар бир индивид ахлоқий
фаолиятининг мақсади.
Умумбашарий
– бутун дунѐ, барча давлатлар ва халқларнинг
иштирокисиз эчиш мумкин бўлмаган муаммоларга айтилади.
Умуминсоний қадрият
– барча халқлар учун ижобий аҳамият касб
этувчи, моддий ва маънавий манфаат, мезонлар мажмуи.
Университет-
лотинча сўз бўлиб, ―тўплам‖, ―умумийлик‖ маъносини
билдиради. Кенг соҳалар бўйича олий маълумот берувчи ўқув-илмий таълим
муассасаси.
Урф-одат
– кишилар турмушига сингиб кетган, доим такрорланиб
турадиган хатти-ҳаракат, кўпчилик томонидан қабул қилинган хулқ-атвор
қоидалари ва кўникмалар.
Қидирув прогнози –
ижтимоий объектнинг келажаги қандай боғлиши
мумкинлигини кўрсатиш учун тузиладиган прогноз.
Қадрият
– умумбашарий, умуминсоний, миллий, минтақавий, шахсий,
диний турларга бўлинади.
185
Do'stlaringiz bilan baham: |