184
Эътиқод
– Дунѐқараш. Бирор динга эътиқод қилиш – уни ҳақ деб билиб,
уни таълимотини тан олиш.
Ўз имкониятларини рўѐбга чиқариш
– ўзининг бетакрор моҳиятини
фаолиятда намоѐн этувчи ва гавдалантирувчи хар бир индивид ахлоқий
фаолиятининг мақсади.
Умумбашарий
– бутун дунѐ, барча давлатлар ва халқларнинг
иштирокисиз эчиш мумкин бўлмаган муаммоларга айтилади.
Умуминсоний қадрият
– барча халқлар учун ижобий аҳамият касб
этувчи,
моддий ва маънавий манфаат, мезонлар мажмуи.
Университет-
лотинча сўз бўлиб, ―тўплам‖, ―умумийлик‖
маъносини
билдиради. Кенг соҳалар бўйича олий маълумот берувчи ўқув-илмий таълим
муассасаси.
Урф-одат
– кишилар
турмушига сингиб кетган,
доим такрорланиб
турадиган хатти-ҳаракат, кўпчилик томонидан қабул қилинган хулқ-атвор
қоидалари ва кўникмалар.
Қидирув прогнози –
ижтимоий объектнинг келажаги қандай боғлиши
мумкинлигини кўрсатиш учун тузиладиган прогноз.
Қадрият
– умумбашарий, умуминсоний, миллий, минтақавий, шахсий,
диний турларга бўлинади.