“Сен бой бўлишни истайсанми?”
Учрашувларимиздан бирида Роберт мендан сўраб қолди:
- Бой бўлишга сен қандай қарайсан?
Мен бир оз ўйланиб қолдим: “Қандай ғалати савол?! Би-
рор киши бормикан бой бўлишни истамаган?”
Овозимни чиқариб эса:
- Жуда ижобий. Нега буни сўраяпсан? - дедим.
- Ишонмайсан, кўпчилик аёллар бунга ҳақорат деб қа-
рашади, бой бўлиш мақсадини иккинчи даражали деб ўйла-
шади. Кўпчилик одамлар эса пул очиқ-ойдин муҳокама қи-
линадиган нарса эмас, деб таъкидлашади. Бу ғаройиб, чунки
пул ҳар кунлик муомаламизда учраб турадиган восита-ку. Бу
ҳақда гапириш қачондан бери ман қилиб қўйилди? Мен бун-
дай тушунчани ўзимга сиғдира олмайман. Бой отам айтарди:
“Балки пул ҳаётда энг
зарурий нарса эмасдир, лекин унинг
сенга керакли бўлган ҳамма нарсага таъсири бор”. Давола-
нишда, билим олишда, овқат ва
бошпана учун - буларнинг
ҳаммаси учун пул керак. Мен одамларнинг пул ҳақида му-
лоҳаза юритмасликларига таажжубланаман. Мен жуда бой
бўлишни истайман, шунинг учун ҳам сенга бу саволни бер-
дим, сенинг фикрингни билмоқчи эдим.
Ўшандан бери биз пул борасида кўпроқ гаплашишни
бошладик. Биз бир-биримизга қандай ҳаётни орзу қилиши-
мизни айтардик. Болалигимизда бизнинг оилаларимизда пул
мавзусида гаплашилганмиди-йўқми, шуларни ёдга олардик.
Ёшлигимизда кўпинча ҳаммаси - пул ҳам, оила қуриш ҳам
бизга гапирилмасди. Пул ҳақида
бизга ота-оналаримиз ни-
маларни айтишган? Пул биз учун нимани англатган?
Ўша пайтгача биз у билан бу мавзуда гаплашмагандик,
баъзи муаммолар ҳақида умуман ўйлаб ҳам кўрмагандим.
Бизнинг суҳбатимиз кўп нарсаларга бошқача назар билан
қарашга ўргатди ва, албатта, кўп саволлар туғдирди.
Энг асосийси, бир-биримизнинг пулга бўлган қарашла-
римизни аниқлаштириб олдик. Бу
билан биз пул борасида,
ҳамма нарсада очиқ-ойдин гаплаша оладиган ва тушунмов-
чиликлардан холи бўлдик.
139
Пул
ҳақида қандай гап очиш керак
Агар оилангизда пул ҳақида гапириш одат тусига кир-
маган бўлса, унда эрингиз билан бу мавзуда алоҳида гапла-
шинг. Олдинига қуйидаги саволларни муҳокама қилишингиз
мумкин:
• Ота-онангиз пул ҳақида нима дейишганди?
• Эрингизнинг фикридан
сизнинг фикрингиз ажралиб
турадими?
• Сиз учун пул қандай аҳамиятга эга?
• Жуда бой бўлиш сиз учун нимани англатади?
• Бой одамлар ҳақида қандай фикрдасиз?
Бу саволларни муҳокама қилаётганингизда эрингизда
қандайдир салбий ўзгаришларни сезсангиз, шошилманг ва
мулойим бўлинг. Жавобни
олиш учун турли томонлардан
ёндашишга ҳаракат қилинг. Биринчи қадам сиз томон қўйи-
лиши билан у ёғи осон кечади.
Do'stlaringiz bilan baham: