СИЗ ҚАНЧАЛАРБОЙСИЗ
Аёл зоти борки, агар унинг ўз ҳамёни бўл-
маса, доим қарам бўлиб цолаверади.
Элизабет Кейди Стентон
Бир куни эрталаб электрон почтамни очиб, анчадан бери
кўрмаётган манзилга кўзим тушди. Хатда қуйидагилар ёзил-
ганди: “Салом, Ким! Бу Женис! Мен Финиксга эртага бо-
раман. Мен билан тушлик қилишга бир соат вақт ажрата
оласанми? Чао! Ж енис”.
Мен жавоб ёздим: “Салом, Женис! Мен эртага чиндан
ҳам бўшман. Ўзимнинг ҳам сен билан учрашгим келиб тур-
ганди. Учрашгунча! Ким
Биз учрашув вақти ва жойини келишиб олдик. Охирги
хатида Женис қуйидагиларни ёзганди: “Биласанми, Ким,
Нъю-Йоркдаги суҳбатимиз ҳақида кўп ўйладим. Мен сенинг
сўзларингни борган сайин тушуниб боряпман, айниқса, ўз
бизнесим борасида. Мен сен билан ҳаммасини яна ўтириб
муҳокама қилмоқчиман. Эртагача хайр! Женис
Бундан кўриниб турардики, бу учрашув Женис учун жуда
муҳим эди. Чунки у ҳаётида биринчи марта учрашувга ол-
102
динроқ етиб келди! Мен кириб борганимда у стол атрофида
ўтириб, ким биландир телефонда хайрлашаётганди.
У ўрнидан туриб, мени маҳкам қучоқлаб сўрашди.
- Кўринишингга гап йўқ! - деди жилмайиб.
- Менга қўнғироқ қилганингдан жуда хурсандман, - де-
дим мен. - Сенинг ҳам кўринишинг жуда яхши.
Биз икки соат тинмай гаплашдик, ҳатто овқатланганимиз-
ни ҳам билмай қолгандик.
- Қани айтиб бер-чи, қандай яшаяпсан? - бошладим мен.
“Мени пул бошқаряпти!”
Охирги учрашувимиздан кейин жуда кўп ўйладим. Ҳали
ҳаммасини тушуниб етмаган бўлсам-да, аммо баъзи нарса-
ларни тасаввуримга сиғдира оляпман, агар пул масаласи-
даги муаммо бўлмаганда. Менинг бирдан-бир муаммоим
шундаки, шунча йиллар мобайни мен пул учунгина ишлаб
юрган эканман. Ўзимнинг бизнесимни ривожлантириш мен-
га яхши бўлиши ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман, - тан олди
Женис. - Мана бир мисол: ўтган ҳафта мен иккита йиғилиш-
га бормоқчи бўлгандим, иккиси ҳам бир кунга белгиланган-
лиги учун танлаш керак бўлиб қолди. У ердаги учрашувда
чакана савдо соҳасида фаолият юритадиганлар бор эди. Ик-
кинчиси эса унча катта бўлмаган презентация бўлиб, мен у
ерда бирор нарса сотишим мумкин эди.
- Хўш, қайсинисини танладинг? - қизиқиб сўрадим.
- Қарор қабул қилишдан олдин мен ўз бизнесимни ке-
лажакда ривожлантириш ҳақида ўйламадим, - деди ачиниб
Женис. - Мени дарров олинадиган даромад қизиқтириб, пре-
зентанцияга бордим.
- Хўш, кейин-чи?
- Мен шунчаки вақтимни бекорга совурдим. Ҳеч нарса
сотолмадим, чунки у ерга йиғилганлар менинг мижозларим
эмас экан. Энди нариги семинарда қатнашган дўстларим
айтишларича эса, йиғилиш уларда яхши таассуротлар қол-
дирибди. Борганимда иккита бизнес соҳамдаги таниқли ин-
сонлар билан учрашган бўлар эканман, афсус. Мен ўз соҳам
103
бўйича кўп нарсаларни билиб олган бўлардим, аммо яна ўша
тез қўлимга келиб тушадиган пул ортидан кетдим.
- Урганиб қўйса, зарар қилмайдиган дарс, - дедим унинг
хатосига шама қилиб.
- Мен бир нарсани тушундимки, агар бир кунлик пул
кетидан қувмасам, ҳаётим қанчалар яхши томонга ўзгариши
мумкин экан. Кеча яна бир учрашувдан бош тортдим, у аёл
мен икки йилдан сўнг машғул бўлмоқчи бўлган иш билан
шуғулланарди. Нима учун учрашувга бормадим, биласан-
ми? Узимда ишлайдиган асосий учта сотувчи билан ўтган
ойда нега савдо тушуми озайиб кетганини билиб олиш учун
мажлис ўтказдим. Тўғри, бу мажлис ҳам зарур эди, аммо уни
кейинроқ ёки эртасига ўтказсам ҳам бўларди. Бизнесимнинг
юриб кетишига ёрдам берадиган ўша аёл билан эса энди
умуман учраша олмасам керак. Жуда аҳмоқона иш бўлди.
- Келажакда нима қилмоқчисан? - сўрадим мен.
- Мен ҳозирда тушунганим - молиявий мустақилликка
эришиш йўлидаги биринчи қадамни нимадан бошлашимни
биламан. Мен бизнес билан иштиёқ ила шуғулланмоқчиман,
унинг ёрдамида ўқиб-ўрганиб ўсмоқчиман, мен билан бирга
эса мен билан ишлаётган ёнимдагилар ҳам ўз мақсадларига
эришишларини истайман. Мана шулар менга чинакам бахт
келтиради, - дугонам бу сўзларни айтганда унинг кўзларида
чинакам эхтирос ва шижоатни кўрдим.
- Ишончли сабаб, - дедим.
Кейин мен Женисга Лесли билан ўртамизда бўлган суҳ-
батимизни айтиб бердим, унинг ўзининг ақлий имконияти-
га ишончи йўқлиги ва молиявий “жаргон”ларни унчалик
тушунмаслиги ҳақида гаплашдик. Биз у билан молиячи ва
сармоядорларнинг жаргонларини ўрганиш ҳақида ҳам суҳ-
батлашдик.
- Бу чиндан жуда керакли, - рози бўлди Женис, - чунки
бу тушунарсиз сўзларни эшитиб, мен суҳбатга бўлган қи-
зиқишимни йўқотиб ҳам қўяман.
Тушликнинг охиригача биз у билан молиявий мустақил-
лик ва пул оқимининг заруратлари борасида гаплашдик.
104
Do'stlaringiz bilan baham: |