386
Бухорийнинг “Абдулланома”, муаллифи номаълум бўлган “Таворихи
гўзида”, Нусратнома” кабилар фикримиз далилидир.
Манбаларнинг маълумот беришича, бу даврда рассомлик, ҳаттотлик ва
мусиқа санъатида, фикҳ, тиббиёт, риёзиёт (математика), ҳандаса (геометрия),
ва илми нужум (астрономия) соҳаларида ҳам ривожланиш юз беради.
Масалан, кўпроқ шоир сифатида танилган Мушфиқий (1538-1588 йй.)
фалсафа, астрономия, фикҳ, ҳисоб, физика, мусиқа, араб тили каби
соҳаларида ҳам етук саналган. Бу даврда тиббиёт соҳасида ҳам қатор асарлар
яратилган.
Жумладан, Кучкунчихон ва Абу Саидхон замонларида яшаган
машҳур табиб ва олим Султон Али “Дастур ал-илож”, “Муқаддимаи дастур
ал-илож” рисолаларини ёзиб, уларда инсон танасидаги касалликларнинг
шарҳи
ҳамда
уларни
даволаш
тўғрисида
маълумотлар
берган.
Абдулатифхоннинг шахсий табиби Муҳаммад Юсуф, Наврўз Аҳмадхон
саройида эса табиб Шоҳ Алилар фаолият олиб бориб “Кўз касаллигига оид
асарлар сараси”, “Кўз табиблари учун қўлланма” каби асарлар яратганлар.
Шунингдек, Муҳаммад Юсуфнинг “Иситмани ўрганишга доир”, “Қон
томири ва сийдик” каби асарлари ҳам маълум. 1562-1567 йилларда табиб
Убайдуллоҳ Қаҳҳол тиббиётга оид муҳим қомусий асар “Касаллик
шифоси”ни яратган. Ушбу асарларда келтирилган даво услублари,
ташхис
қўйиш, дорилар тайёрлаш каби маълумотлар ўрта асрлар мусулмон Шарқи
тиббиётига хос илғор анъаналар XVI асрда ҳам давом этганлигини кўрсатади.
Шайбонийлар ҳукмдорлари меъморчилик соҳасида ҳам қатор ишларни
амалга ошириб, турли мақсадларга мўлжалланган қурилиш ишларини амалга
оширганлар. Меъморчилик иншоотлари нафақат ҳукмрон сулола вакиллари,
балки хусусий мулкдорлар томонидан ҳам бунёд этилган. Мамлакатнинг
Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Қарши, Кармана, Туркистон, Марв, Балх,
Ҳирот, Хива каби кўплаб шаҳарларида турли меъморчилик иншоотлари-
мадраса ва мачитлар, хонақолар, тимлар, миноралар, ҳаммомлар,
карвонсаройлар, сардоба ва кўприклар бунёд этилиб, шаҳарлар
деворлари
таъмирланди. Мисол учун, Самарқанддаги Шайбонийхон қурдирган Хонийа,
Абу Саид ва Қулбобо Кўкалдош номлари билан боғлиқ мадрасалар,
Самарқанд яқинидаги сув айирғич, Бухорода шаҳар деворининг
таъмирланиши, Мир Араб, Абдуллахон, Модарихон
мадрасалари,
Тошкентдаги Бароқхон (ҳозирги Хасти Имом) ва Кўкалдош мадрасалари,
Туркистонда Шайбонийхон масжида, Карманада Қосим Шайх масжиди,
Балхда қалъа деворининг таъмирланиши, Абдуллахон, Қулбобо Кўкалдош
мадрасалари, Ҳиротда Кўкалдош мадрасаси кабилар шулар жумласидандир.
Бухоро хонлигидаги меъморчилик ва шаҳарлар тараққиёти
Абдуллахон II даврида айниқса юксалди. Ҳозирги Ўрта Осиёнинг деярли
бутун ҳудудларини ўз ичига олган давлатни барпо этиш жараёнида
Абдуллахон II жуда кўплаб ҳарбий юришлар олиб борган бўлса-да,
мамлакатдаги иқтисодиёт, маданият, шаҳарлар тараққиётига алоҳида эътибор
қаратган. Чунончи, Ўрта Осиёдаги
XVI асрга оид меъморчилик
обидаларининг асосий кўпчилик қисми бу ҳукмдор даврида бунёд этилган
бўлиб, манбаларнинг маълумот беришича, уларнинг сони 1000 дан ошади.
387
Маълумки, XV асрнинг иккинчи ярми Ўрта Осиёнинг исломий ҳаётида
Хўжа Аҳрор фаолиятининг фаоллашуви билан изоҳланади. Кейинроқ эса, бу
ҳудудлардаги маънавий-диний ҳаётда суфийликнинг бир қатор йирик
намоёндалари шаклланади. Сиёсий ҳокимиятнинг шайбонийлар қўлига
ўтиши натижасида темурийлар давридаги йирик диний уламолар янги диний
вакиллар, хусусан, XVI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб жўйбор шайхлари
билан алмашади. Улардан энг машҳурлари Хожа Муҳаммад Ислом (1493-
1563 йй.), Хожа Съаад (1531-1589 йй.), Хожа Тожиддин Ҳасан (1547-1646
йй.), Хожа Абурахим (1575-1628-29 йй.) кабилар бўлиб, улар Нақшбандия
тариқатининг йўлбошчилари эдилар. Бу даврда Мовароуннаҳрда Яссавия ва
Кубровия тариқоти намоёндалари ҳам мавжуд бўлган бўлса-да, бу иккала
тариқат вакиллари Мовароуннаҳрнинг сиёсий ҳаётига жуйбор шайхлари каби
таъсир эта олмас ва аралашмас эдилар.
Яманнинг Хадрамаути деган жойида туғилган Саид Шамсуддин
Абдуллоҳ XV асрнинг 80-йилларида Мовароуннаҳрга келади ва Хўжа
Ахрорнинг муриди бўлади. Ўрта Осиё ислом дини тарихига Мири Араб номи
билан
кирган бу шахс кейинчалик, Шайбонийхон ва Убайдуллахон
даврларида жуда катта обрў ва мавқега эга бўлиб, йирик мулкдорга
айланади. Туркистондаги Саврон шаҳрида яшаган Мири Араб Бухорога тез-
тез бориб, сарой ишларига аралашиб турарди. Унинг мавқеи шунчалик
баланд эди-ки, ҳаттоки хон ва унинг атрофидагилар ҳам у билан
ҳисоблашар эдилар.
Шайбонийлар давридаги вилоят ҳокимлари ўзларининг юқори
лавозимдаги амалдорлар билан муносабатларини яхшилаш учун тез-тез
шайхларга мурожат этиб турганлар. Шунингдек, ҳукмрон доира вакиллари
ҳам ўзларининг сиёсий курашларида суфийлар мададидан фойдаланганлар.
Шайбонийлар даври тарихига хулоса қилиб айтиш мумкинки, бу
даврдаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётда кўплаб ижобий
ўзгаришлар юз берганлигига қарамасдан, ўрта асрлар тарихининг бошқа
даврларида бўлгани каби, бу даврда ҳам ўзаро урушлар доимий бўлиб турди.
Бу даврга келиб давлат бошқарувида яна кўчманчи ва ярим кўчманчи
анъаналар устунлик қила бошлади. Шунга қарамасдан бу давр Ўзбекистон
давлатчилиги тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ушбу аҳамият илм-фан
ва маданият , шаҳарсозлик ҳамда меъморчилик равнақи билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: