савзи пули, харбуза (тарвуз) пули каби ўлпон ва солиқлар ҳам пул
кўринишида тўланган бўлиши керак. Шунингдек, шаҳар аҳолиси
ҳунармандлар ва дўкондорлар махсус солиқ тамға тўлаганлар. Ундан
ташқари, йирик бойлар ва судхўрларга тегишли савдо расталаридаги
дўконларни маълум ҳақ эвазига ижарага олиб, ўз маҳсулотларини сотганлиги
учун тахти жой (тагжой) деб аталувчи солиқ ҳам пул билан тўланган.
Шайбонийлар давлатига қарам бўлган, кўчманчи турмуш тарзи
кечириб, чорвачилик билан шуғулланган аҳолига ишлаб бериш ва
белгиланган тарзда солиқ тўлаш мажбурияти юклатилган. Кўчманчи
чорвадор аҳоли ҳарбий юришлар вақтида ўз от-улови, яроғ-аслоҳаси ва озиқ-
овқати билан бирга урушларда қатнашганлар. Уруш ҳаракатлари даврида
асосан ўтроқ аҳолидан ошлиғ (ошлик) солиғи ундирилган. Бу солиқ доимий
бўлмасада, ҳаракатда бўлган қўшинни сақлаш учун озиқ-овқат йиғими
сифатида тўпланган. Шунингдек, қўшинни таъминлаш учун тағор деб
номланган озиқ-овқат ўлпони ҳам тўланган. Озиқ-овқат солиқларининг
миқдори қатъий белгилаб қўйилмаган бўлиб, уни ҳукмдорларнинг ўзлари
хоҳлаганча белгилаганлар.
Айрим тадқиқотчиларнинг фикрича, шайбонийлар даврида солиқ ва
йиғимлар билан бир қаторда жарималар ҳам бўлган. Мисол учун,
кўчманчилар қишда истеъмол қилиши учун ҳар йили кузда ўз хўжайинларига
сўйиш учун битта боқилган чорва молини берганлар. Бу-суғум деб аталган.
Шунингдек, хонлар, султонлар ва ўғлонлар бир манзилдан иккинчи
манзилга кўчиб ўтаётган вақтларида уларга озиқ-овқат тўплови
шибоғу(сибоғу) берилган бўлиб, “ у кўпинча пиширилган гўштдан иборат
бўлган”. Совурин ва пешкаш йиғинлари ҳам жарималар қаторига
киритилади. Бу йиғинлар пул, маҳсулот, чорва моллари, қимматбаҳо
буюмлар, қуллар кўринишида ҳукмдорга тортиқ қилинган.
Бу даврда деҳқонлар ва шаҳар аҳолиси, айниқса ҳунармандлар меҳнат
мажбурият (мардикор, қалъа, бегор ва бошқ.)ларини бажарганлар. Бу
мажбуриятлардан озод этилганлар эса, маълум миқдорида пул тўлаганлар.
Мардикор - йирик бойларга қарам бўлган деҳқонлар мажбурияти бўлиб,
суғориш иншоотларини барпо этиш, таъмирлаш ҳамда тозалаш билан боғлиқ
оғир мажбурият бўлган. Бир неча йиллаб давом этадиган янги каналлар
қурилишида минг-минглаб деҳқонлар иштирок этганлар. Оддий аҳолига
шунингдек, қалъалар ва шаҳар деворларини тиклаш ва таъмирлаш
мажбурияти ҳам юклатилган бўлиб у, қалъа ёки харжи қалъа деб аталган
(Амин Бухорий).
Ҳунармандчилик
ҳамда бозор савдосидаги йиғимлар хон
хазинасининг асосий даромади ҳисобланган. Шунинг учун ҳам олий ҳукмдор
ҳокимияти кучайган даврлар айрим ҳукмдорлар (Убайдуллахон, Абдуллахон
II) солиқ тизимини тартибга солишга ҳаракат қилганлар. Аммо, бундай
ҳаракатлар ҳар доим ҳам керакли натижаларни бермаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |