382
вазндаги кумуш тангани эркин зарб эттириши мумкин эди. Бунинг учун
хазинага маълум миқдорда тўлов тўланган.
Аммо, кумуш пуллар зарб этилиши ва муомалага киришидан тушган
даромаднинг асосий қисми давлат ғазнасига тушмас эди. Йирик мулк эгалари
тангаларга ҳукмдор номи ва унвонини қўшиб зарб этсалар-да,
зарбхоналардан келган даромадни ўзларига қолдирар эдилар. Давлатнинг
асосан тўртта шаҳрида – Бухоро, Самарқанд, Балх ва Тошкентда доимий
равишда кўп сонли кумуш тангалар зарб этилишига қарамай Кармана,
Тоткенд (Зарафшон воҳаси), Ахси, Кеш, Ҳисор, Ясса каби шаҳарларда ҳам
кам бўлса-да, зарбхоналар ишлаб турган. Натижада, XVI асрнинг ўрталарига
келиб кумуш пулларнинг қиймати тушиб кетди. Ундан ташқари мамлакат
ташқарисида ҳам (мас. қўшни бобурийлар давлатида) шайбонийлар кумуш
танганларини зарб этиш авж олди.
Бундай шароитда XVI асрнинг 60-йилларидан бошлаб Абдуллахон II
савдо-сотиқ учун зарур бўлган пул ислоҳотини босқичма-босқич амалга
оширди. Чунки, Абдуллахон II ҳукмдор сифатида нафақат давлат
сарҳадларини кенгайтириш, марказлашган давлат барпо этиш балки, савдо-
сотиқ мамлакат иқтисодининг муҳим тармоғи эканлигини яхши англаган эди.
У отаси Искандархон (1560-1583 йй.) давридаёқ кумуш метал
етишмовчилигини бартараф этиш билан бирга Бухорода олтин тангаларни
доимий зарб этишни йўлга қўйди ва буни қаттиқ назорат остига олди.
Абдуллахон II ислоҳоти асосан, кумушнинг нархи ошишига нисбатан
кумуш тангаларнинг қийматини оширишга қаратилган эди. 1583 йилга қадар
юқорида эслатилган тўртта йирик шаҳарда Искандархон номидаги бир хил
вазн ва қийматга эга бўлган кумуш тангалар зарб этилади. 1560 йилдан
кейинги 1583 йилгача бўлган давр Абдуллахон II нинг кўплаб жангу-
жадаллар даври бўлиб, бу юришлар ва ўзаро курашлар катта маблағ талаб
этар эди. Шунинг учун ҳам Абдуллахонга ҳам, унинг рақибларига ҳам катта
миқдордаги пул зарур эди.
1583 йилда отаси вафотидан сўнг олий ҳукмдор бўлган Абдуллахон II
ўз пул ислоҳотининг сўнгги қисмини амалга оширди. Яъни, у кумуш
тангалар зарб этишни ўз пойтахти Бухорода марказлаштирди. Бухорода
Абдуллахон II номидан ҳар йили кўп миқдорда кумуш тангалар зарб этилди.
Балх, Самарқанд ва Тошкентда эса танга зарб этиш кескин камайтирилди.
Шунингдек, Абдуллахон II шаҳар савдосидаги кундалик эҳтиёж
маҳсулотлари учун мис тангалар зарб этишни йўлга қўйди.
Шайбонийлар ўтказган пул ислоҳотлари орасида Абдуллахон II нинг
ислоҳати нисбатан муваффақиятли бўлиб, бу ислоҳот пул муомаласи
инқирозига барҳам берди, кумушнинг давлат ҳудудларидан кўплаб чиқиб
кетишини тўхтатди, хусусий метални яна зарбхоналарга жалб этди. Ушбу
ислоҳот Абдуллахон II ички сиёсатининг бир қисми бўлиб, транзит, ҳалқаро
ва ички шаҳар савдосининг тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этди.
Do'stlaringiz bilan baham: