399
бўлган бўлсада, марказдан қочувчи кучлар ҳукмронлиги шароитида
шаҳарлар ўртасида савдо - иқтисодий алоқалар суст эди. Сиёсий тарқоқлик
ҳамда ярим мустақил мулкларнинг мавжудлиги уларнинг ўзаро алокаларини
сезиларли даражада чеклаб қўйган эди .
Бу даврда ҳунармандчиликнинг асосий марказлари шаҳарлар бўлиб
келган бўлсада, ўзаро иқтисодий муносабатларнинг заифлашуви ҳамда
натурал xўжаликнинг ривожланиши сабабли энг керакли хунармандчилик
маҳсулотлари етиштириш кўпгина йирик қишлоқларда ҳам ривожлана
бошлайди. Мамлакатнинг ҳунармандчилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи
асосан маҳаллий ҳунармандлар маҳсулотлари ҳисобига қондириларди. Бу
даврда тўқимачилик ва у билан боғлик ҳунармандчилик турлари (ип
йигириш, газламалар тайёрлаш, кийимлар тикиш ва бошқалар) ривожланада
давом этади.
Самарқанд ва Буxородаги ҳунармандчилик аҳолисининг катта қисми
мато билан шуғулланувчи кичик ишлаб чиқарувчилар бўлган. Мамлакатнинг
бошқа шаҳарларида ҳам турли-туман матолар тайёрланган. Мато тайёрлаш
уларни маҳсулоти сифати, ипагининг тури, қайта ишланиши, ранг берилиши,
жиҳатлари билан фарқланиб турган. Матоларнинг асосий хомашёси паxта,
ипак, кам ҳолларда жун ҳисобланган. Самарқанд, Буxоро, Қарши, Шаҳрисабз
каби шаҳарлар ва уларнинг атрофларидаги йирик қишлоқлар олача, бўз, чит,
дуxоба каби матолар билан шуҳрат қозонган.
Бу даврда ҳунармандчиликнинг энг ривожланган тармоқларидан бири
бўлган кулолчилик мамлакатнинг барча йирик шаҳарларида, кўпгина
қишлоқларида мавжуд бўлиб, бу соҳанинг ривожида бутун Ўрта Осиёга хос
анъаналар билан бирга, маҳаллий xусуссиятлар ҳам алоҳида ажралиб туради.
Кулолчилик маҳсулотлари тайёрловчи ҳунармандлар асосан уч тоифага:
косагарлар (егуликлар, мевалар, ширинликлар учун идишлар), кўзагарлар
(суюқликлар учун идишлар, xумлар) ва қурилиш ашёлари (силлиқланган
ғиштлар, тандирлар) тайёрловчиларга бўлинган. Ички бозорда кулолларнинг
маҳсулотига талабнинг юқорилиги, xомашё манбаи бўлган соғ тупроқнинг
кўп жойларида мавжудлиги кулолчиликнинг тараққиётини таъминлаган эди.
Ёғочга ишлов берувчи ҳунармандлар ёғоч xомашёсидан турли туман
маҳсулотлар тайёрлаганлар. Бундай ҳунармандлар эшиклар ва дераза
ромлари, аравалар ва ғилдираклари, сандиқлар, бешиклар, меҳнат
қуролларига дасталар ва соплар, қайиқлар (Амударё ва Сирдарё бўйларида )
каби кўплаб маҳсулотлар тайёрлаганлар. Энг яxши усталар ёғочга нақш
бериш билан шуғулланганлар. Бой зодагонлар уйларининг пештоқлари,
эшиклари, устунлар шунингдек, масжид ва мадрасалар устунлари, xонақолар
эшиклари бой жимжимадор ва мураккаб бўлган шаклдаги нақшлар билан
безатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: