Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


  Ўзбекистон тарихини ўқитишнинг аҳамияти



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

5. 
Ўзбекистон тарихини ўқитишнинг аҳамияти 
 
Тараққий этган миллатларнинг ўз тарихини яхши билиши ва қадрлаши, 
тарихий ёдгорлик ва обидаларини эъзозлаши, кўз қорачиғидек асрашининг 
кўпгина сабаблари бор. Бу энг аввало, тарих инсоният пайдо бўлганидан то 
ҳозиргача давом этиб келаётган ижтимоий жараён ойнаси эканлиги билан 
боғлиқдир. Иккинчидан эса, бутун инсоният шу тарихга қараб, ўз ўтмиши ва 
борлигини англайди, келажак режаларини белгилайди. Бошқача бир маънода 
тарих буюк файласуф ва донишманддир. Унинг мана шу доно фалсафасини 
тўғри англагандагина, халқлар ўз келажаги учун мустаҳкам пойдевор 
яратади.
Насроний (христиан)лик фалсафаси асосчиси А.Августиан (354-430 
йй.) ҳозирги эрамиз бошидаёқ, яъни бундан бир минг олти юз йил олдин 
тарихнинг халқ ва миллатнинг тақдирида тутажак ўрнини кўрсатиб, шундай 
деган эди; “Ғафлатда ётган халқни уйғотиш учун аввало, унинг тарихини 
уйғот”. XII асрнинг буюк алломаси Шаҳобиддин Муҳаммад ан-Насавий ҳам 
бу фикрни ўзининг қуйидаги содда кўринган тўртлигида янада теран маънода 
мана бундай баён этади: 
Кимки тутмас қалбида тарихини,
У инсон ҳам эмас, олим ҳам эмас. 
Бироқ кимки уқса ўтмишини, 
Кўп бойитар ўз турмушини. 


22 
XXI асрга ривожланишнинг замонавий тараққиёт йўли билан кириб 
келган, бой маданияти ва бебаҳо маънавиятига эга бўлган ўзбек халқи 
ўзининг минг йилликлар қаърига кириб борган тарихий ўтмиши билан 
алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳозирги Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида 
бўлиб ўтган тарихий-маданий жараёнлар, ижтимоий-иқтисодий юксалишлар, 
турли даврларда халқ фаровонлиги ва тараққиётини кўзлаб ўтказилган 
кўплаб ислоҳотлар, шунингдек, юксалиш ва инқироз ҳолатлари, чет эл 
босқинчиларига қарши озодлик курашлари юртимизнинг серқирра ва ранг - 
баранг тарихидан далолат беради. Шу боис ҳам бу тарих энг қадимги даврдан 
бошлаб кўп минг йиллар давомида аждодларимиз ва халқимиз тарихи 
сифатида нафақат ўзбекистонлик, балки хориж олимлари томонидан ҳам тан 
олиниб ўрганилди, тадқиқ этилди ва айни пайтда ҳам шу йўналишдаги илмий 
тадқиқотлар изчиллик билан давом этмоқда. 
Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритгач, мустабид совет 
давридаги тарихга муносабатдан фарқ қилган ҳолда, ўтмиш тарихига 
муносабат тубдан ўзгарди. Ҳаққоний тарихни тадқиқ этиш бошланиб, аввало, 
тарихни даврлаштиришдаги беш формацияли ноилмий “изм”лардан воз 
кечилди. Зеро, тарих ижтимоий-иқтисодий формациялар алмашинуви 
бўлмасдан, балки бир-бирини алмаштириб ва тўлдириб турувчи, маълум 
халқлар ва элатлар, этник гуруҳлар томонидан яратилган цивилизациялар 
ҳосиласи ҳамда занжири эканлиги республика олимлари томонидан якдиллик 
билан эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг жамият 
ижтимоий ҳаётида тарихнинг беқиёс аҳамияти ҳақидаги, тарихчи 
олимларимизни асл манбалар ва далилларга асосланган тарихимизни яратиш 
борасида илгари сурган “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, “Тарих – миллат 
кўзгуси”, “Тарихий хотираси бор инсон – иродали инсон”, “Халқимизни 
тарих билан қурролантириш зарур”, “Ўзликни англаш тарихни билишдан 
бошланади” каби кўплаб асосли ва катта аҳамиятга молик ғоялари 
республика тарихчи олимларини янгидан-янги илмий тадқиқотларга даъват 
этаётганлигини 
алоҳида 
таъкидлаш 
мақсадга 
мувофиқдир. 
Зеро, 
Юртбошимиз 
И.А.Каримов 
таъкидлаганидек, 
“Миллий 
мафкурани 
шакллантиришдаги энг катта манба – бу ҳаққоний ёритилган тарихдир. 
Тарихни билмай туриб, мафкуранинг фалсафий негизларини англаб 
бўлмайди”.
Тарихнинг яратувчиси ва ижодкори халқдир. Бўлиб ўтган тарихий-
маданий жараёнлар, воқеа ва ҳодисалар, ислоҳотларни халқсиз ва тарихий 
шахсларсиз тасаввур этиш асло мумкин эмас. Тарих – халқнинг фикр ҳамда 
тафаккурининг ҳосиласидир. Айнан шунинг учун ҳам тарих – ибрат мактаби 
бўлиб, ўтмишда йўл қўйилган нуқсонларни англаш ва улардан тегишли сабоқ 
чиқариш, ҳушёрлик ва огоҳликка, бузғунчи ғояларга қарши туришга 
ундовчи, миллий бирлик, ҳамкорлик ва бағрикенгликка чақирувчи беқиёс 
аҳамиятли мактабдир. Шундан келиб чиқиб таъкидлаш лозимки, қадим 
ўтмиш билан бугунги куннинг, ўтмиш аждодларимиз билан бугунги 
авлодларимиз ўртасидаги боғлиқликни унутмасдан янада мустаҳкамлаш 


23 
миллий тараққиётнинг асосий кафолати ҳисобланади. Бундай боғланишда эса 
тарих асосий кўприк вазифасини бажаради.
Ҳаққоний ёзилган Ватан тарихини ўрганиш ва ўқитиш шунинг учун 
ҳам керакки, у сохта тарихий тушунча ва тарихий хотирасизликка барҳам 
беради, миллий ғоя ва мафкура такомиллашувини тезлаштиради. Ватан 
тарихини ўқитиш ва ўрганиш яна шунинг учун ҳам зарурки, халқимиз ундан 
руҳий қувват олиб, душманга бош эгмаслик, қайта мустамлака қопқонига 
тушмаслик, бошқаларга бўйсунмаслик, бегона ғоя ва мафкура ҳамда 
зуғумлар таъсирига берилмаслик маънавиятига эга бўлади. Тарихни 
мукаммал билиш, унинг мазмун ва моҳияти, фалсафасини теран англаш 
миллат учун юксак фазилат ҳисобланади. 
Ўзбекистон тарихи фани олдида турган асосий вазифа қуйидагилардан 
иборатдир: биринчидан, ёшларга ва бўлажак мутахассис кадрларга чуқур 
миллий ва умуминсоний тарихий, ғоявий-сиёсий, илмий-назарий 
дунёқарашни сингдириш; иккинчидан, ёшларда миллий тафаккур, ғурур ва 
ўзликни, миллий виждон ва умуминсоний баркомолликни тарбиялаш; 
учинчидан, ёшларда оташин ватанпарварлик ва миллий жасоратни, миллат ва 
Ватанга садоқатликни ривожлантириш; тўртинчидан, ёшларга миллий ва 
тарихий қадриятларни эъзозлаш, асраб-авайлаш руҳини сингдириш, уларда 
юксак аҳлоқий фазилатлар (ҳалоллик, поклик, одиллик, ростгўйлик, 
меҳнатсеварлик, камтаринлик, имон ва эътиқодлик)ни тарбиялаш; 
бешинчидан, ёшларни Ватан ва халқ, миллат, ота-она, фарзанд, табиат ва 
жамият олдидаги муқаддас бурчларни чуқур ҳис этиш ва уларга садоқатлик 
руҳида камол топтириш. 
Ўзбекистон тарихи фани мана шу юқоридагилар ва булардан бошқа 
ўзининг хилма-хил имкониятларидан келиб чиқиб, комил инсонни 
тарбиялашга беҳад катта ҳисса қўшади. Ватан тарихининг давлат бошқаруви 
ва қурилишида, жамият ва инсоният тараққиётида, миллат ва халқ ҳаётида 
тутган ўрни ҳамда аҳамияти бениҳоя катта эканлиги қадим-қадимдан 
эътироф этиб келинмоқда. Бунга тарихимизнинг ўзи гувоҳ. Шуни алоҳида 
таъкидлаш керакки, тарихнинг бу ажойиб хислати ва тарбиявий аҳамияти, 
куч-қудратини барчамиз теран ҳис этишимиз ва англаб етмоғимиз лозимдир. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish