Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Палеолит даври тош қуроллари



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

 
Палеолит даври тош қуроллари 
 
Ўрта палеолит (Мусте маданияти) - қадимги тош асрининг муҳим ва 
ажралмас қисми ҳисобланади. Ўрта палеолит даврига келиб (бундан 100-40 
минг йил муқаддам) неандертал қиёфали одамлар кенг ҳудудларга 
ёйиладилар ҳамда аввалги даврга нисбатан табиат билан фаолроқ 
муносабатга киришадилар. Бу даврда табиий шароит ўзгариб Европа, Осиё ва 
Американинг катта қисмини улкан музликлар қоплайди. Натижада 
мамонтлар, шимол буғулари, айиқлар, умуман совуқсевар ҳайвонлар кенг 
тарқалади. Музликнинг силжиши оқибатида об-ҳавонинг совуши неандертал 
одамларининг табиий шароитга мослашишига туртки бўлган эди. Бундай 
мослашув яшаш заруриятининг турли кўринишлари – совуқдан сақланиш, 
бошпана излаш, кийим кийиш, оловни кашф этиш кабилар билан изоҳланади. 
Ундан ташқари бу давр одамлари ўз фаолиятлари давомида дунёни билиш, 
табиат тўгрисида, ундаги ўзгаришлар ва воқеаларга муносабат борасида 
маълум дунёқарашга эга бўлиб, ибтидоий билимлар ҳамда фикрлаш 
кўникмаларини эгаллай бошлайдилар.
Бу даврда тош қуроллар турлари ва уларнинг функцияси 
такомиллашувида анчагина ўзгаришлар кузатилади. Ҳозирги кунда ўрта 
палеолит даври тош қуролларининг 60 дан зиёд турлари аниқланган бўлиб 
улар орасида ўткир учли қуроллар ва тарашлагичлар кенг тарқалган. 
Бу даврга оид Ўзбекистондаги дастлабки ёдгорлик Тешиктош 
(Сурхондарё) ғор макони 1938 йилда А.Окладников томонидан очилган эди. 
Кейинчалик Ўрта Осиё ҳудудларида тадқиқотчилар томонидан ўрта палеолит 
даврига оид кўплаб маконлар аниқланди ва уларда тадқиқот ишлари олиб 
борилди. Омонқўтон (Тахтақорача довони, Самарқанд), Қўтирбулоқ ва 
Зирабулоқ (Зарафшон водийси), Қорабура (Вахш воҳаси), Жарқўрғон 


36 
(Шимолий Тожикистон), Обираҳмат (Тошкент вилояти), Кўлбулоқнинг 
юқори қатламлари (Тошкент вилояти), Қизилнур (Қизилқум), Тоссор 
(Қирғизистон), Оғзикичик (Тожикистон), Хўжакент (Тошкент вилояти), 
Қопчиғай (Қирғизистон) каби кўплаб маконлар ўрта палеолит даврига оид 
бўлиб, уларнинг жами 300 га яқинлашиб қолади. Тадқиқотчиларнинг 
фикрларига қараганда, Ўрта Осиё ҳудудларида ўрта палеолит нисбий тарзда 
мил. авв. 100-40 минг йилликларни ўз ичига олади. 
Сурхон воҳасидаги (Бойсунтоғ) Тешиктош ғор-макони топилмалари 
нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё археология фанида машҳурдир. Ўрта 
палеолит даврига мансуб бу ғор-макон шимоли шарққа қараган бўлиб, 
кенглиги 20 м, баландлиги 9 м, чуқурлиги 21 м. Тадқиқотлар натижасида ғор-
макондан бешта маданий қатлам аниқланиб, бу қатламлардан 3000 га яқин 
тош қуроллар топилган. Ундан ташқари турли ҳайвонлар: қоплон, ёввойи от, 
эшак, қуён ва турли қушларнинг суяк қолдиқлари аниқланган. Тош қуроллар 
орасида қирғич-тарашлағичлар алоҳида ўрин эгаллаб, уларнинг баъзилари 
кесгич қурол вазифасида ишлатилган бўлиши ҳам мумкин.
Энг 
муҳими 
шундаки, 
Тешиктош 
ғор-маконининг 
юқори 
қатламларидан 

яшар 
боланинг 
скелет 
суяклари 
топилган. 
Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, бу бола неандертал типидаги 
қадимги одам вакилидир. Бу бола дафн этилганда ибтидоий дафн 
маросимларига амал қилиниб жасад атрофига тоғ эчкиси шохлари қадаб 
қўйилган. Шунингдек, ғор-макондан гулхан излари ва кул қолдиқлари 
топилиб, гулхан ўрни ва атрофларидан тоғ эчкиси суяк қолдиқлари 
аниқланган.
Тошкент вилоятидаги Обираҳмат макони (1962 йилда очилган, ғор 
яқинидаги булоқ номи билан номланган) Тяншан-Чотқол тизмасидаги 
Палтов сойининг юқори оқимидан топилган. Ғор-макон ёйсимон шаклда 
бўлиб, жанубга қараган, саҳни кенг, қуруқ ва ёруғ. Ғорда 10 метр 
қалинликдаги 21та маданий қатлам аниқланган бўлиб, ушбу қатламлар 
қадимги одамлар бу ерда узоқ вақт яшаганларидан далолат беради. Маданий 
қатламлардан оҳак тошли чақмоқ тошдан ясалган хилма-хил меҳнат 
қуроллари, жумладан, нуклеуслар, парракчалар, ўткир учли сихчалар, 
қирғичлар ва куракчалар, учриндидан тайёрланган кесгичлар топилган 
бўлиб, уларнинг умумий сони 30 мингдан ошади. Шунингдек, Обираҳматдан 
ҳайвон суякларидан ясалган бигизлар ҳамда буғу, тоғ эчкиси, тўнғиз, жайрон, 
архар ва бошқа ҳайвонларнинг суяклари, гулхан, кул, кўмир ва бошқа 
нарсалар қолдиқлари ҳам топилган. Тадқиқотчиларнинг фикрларига 
қараганда Обираҳматда қадимги одамлар милоддан 120-40 минг йил илгари 
яшаб, териб-термачилик ва ёввойи ҳайвонларни овлаб тирикчилик қилганлар. 
Обираҳматда тадқиқотлар янгидан бошланиб, 2003 йилнинг ёзида 
археологлар ғор-макондан замонамиздан камида 50 минг йил муқаддам 
яшаган қадимги одамларнинг суяк қолдиқларини топдилар. Бу ердан 
топилган қадимги одам суяклари фақат Ўзбекистон эмас, балки Марказий 
Осиё қадимги тош даври учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Чунки 
топилган калла суяги ва тишлар ҳозирги замон одамининг неандертал одами 


37 
билан омухталашганлигини намоён этади. Шунинг учун ҳам унинг кўпгина 
морфологик жиҳатлари ноёб бўлиб, палеоантропологик жиҳатдан ўхашаши 
деярли йўқ. Ундан ташқари бу топилма, яқин-яқинларгача эҳтимолдан узоқ 
деб ҳисоблаб келинган ҳозирги одамларнинг аждодлари билан 
неандерталнинг чатишганлигига далилдир. Ушбу қадимги одам суяк 
қолдиқлари қадимги тош даври Ўрта Осиё аҳолиси ташқи қиёфасига янада 
аниқликлар киритиш учун муҳим ҳам ҳисса бўлиб қўшилди. 
Топилмалари билан машҳур бўлган Қўтирбулоқ макони Самарқанд 
вилояти Каттақўрғон ҳудудларидан топилган. Тадқиқотлар натижасида 
макондан 5 та маданий қатлам аниқланган. Қатламларнинг қалинлиги ҳар 
хил бўлиб, улардаги топилмалар ҳам бир хилда тарқалмаган. Бу қатламларда 
ўткир учли пойконлар, қирғичлар, тешгичлар, икки томонига ишлов 
берилган баргсимон қуроллар ва бошқа турли-туман тош қуроллар топилган. 
Шунингдек, кўплаб ёввойи ҳайвонлар - фил, буғу, ёввойи от, қуён 
кабиларнинг суяклари аниқланган. Қўтирбулоқда яшаган қадимги одамлар 
мевалар ва ўсимлик илдизлари ҳамда ёввойи ҳайвонларни овлаб турмуш 
тарзи юритганлар. 
Шунингдек, Бойсун тоғидаги Амир Темур ғори, Тошкент воҳасининг 
Хўжакент, Бўзсув, Кўлбулоқ маконлари, Фарғона водийсидаги Жарқўтон, 
Бўрибулоқ, Томчисув ёдгорликлари, Зарафшон воҳасидаги Омонқўтон, 
Тўрдара, Қўтирбулоқ маконлари ҳам ўрта палеолит даврига оиддир.
Ўрта палеолит даврига келиб қадимги одамлар Ўрта Осиёнинг кенг 
ҳудудларига тарқала бошлайдилар. Бу даврда, айниқса 
унинг сўнгги босқичида қадимги одамларнинг турмуш 
тарзида ва меҳнат қуролларида янги унсурлар пайдо 
бўлади. Қуролларнинг турлари кўпаяди. Айниқса, 
овчилик билан боғлиқ бўлган найзасимон ўткир 
пайконлар, турли пичоқлар, қирғичлар, кечгичлар 
шулар жумласидандир. Бу даврнинг ижтимоий

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish