52
Зараутсойдаги ҳайвонларни овлаш манзаралари
Республикамиздаги энг қадимги расмлар Зараутсойда бўлиб
(Сурхондарё), бу
расмлар мезолит-неолит, яъни, мил.авв. VIII-IV минг
йилликларга оиддир. Қоятош расмлари орқали ўша давр одамларининг ов,
меҳнат ва жанговар қуролларини билиб олишимиз мумкин. Шунингдек,
қоятош расмлар қадимги авлодларимизнинг ғоявий қарашлари ва
диний
эътиқодларини ўрганишда муҳим аҳамиятга эгадир. Ундан ташқари, қоятош
суратлари мазмун ва манзараларининг бойлиги билан ажралиб туради ва
улар кенг тарқалади. Ушбу суратларнинг ишланиш услуби хилма-хил бўлиб,
археологик ёдгорликларнинг бир тури ҳисобланади. Уларнинг мазмун ва
манзараси маъносидан келиб чиқиб, ибтидоий ёки қадимги давр
кишиларининг хўжалик ҳаёти ҳақида, ҳайвонларни ов қилиш, қўлга ўргатиш
ва хонакилаштириш, чорвачиликни пайдо бўлиши ҳақида
маълум
тасаввурларга эга бўлишимиз мумкин. Айни пайтда қоятош расмлари ўзига
хос санъат асари бўлиб, улар орқали биз ибтидоий ва қадимги одамларнинг
санъати, эстетик истеъдоди ўша давр нуқтаи назаридан юқори даражада
бўлганлигини билиб олишимиз мумкин.
Тошкент воҳаси қоятош тасвирлари Ғарбий Тяншандаги энг кўп
тарқалган қадимги санъат тури ҳисобланади. Бу ҳудуд бу каби тарихий
ёдгорликларга жуда бой бўлиб, ҳозирги вақтда уларнинг сони 10 мингдан
ошади. Улар
мавзуларнинг турли-туманлиги, юқори бадиий даражаси,
манзараларининг оригиналлиги ва ажойиблиги билан ажралиб туради.
Тошкент воҳасидаги айрим петроглифлар Марказий Осиёда машҳур
ҳисобланади. Ўзига ҳос ва бетакрор қоятош суратларига Хўжакет,
Қорақиясой, Бошқизилсой, Чотқол, Оҳангарон кабилар киради.
Ушбу ёдгорликлардаги қоятош расмларининг хронологик санаси –
энеолит – бронза давридан антик давргача боради. Мазкур суратлар мазмун
ва мавзу жиҳатдан анча бой ва ранг-барангдир. Улар орасида от, ит, туя, қўй,
эчки, тоғ такаси, архар, бўри, тулки, қоплон каби ҳайвонлар тасвирлари,
шунингдек, маъноси ҳозиргача номаълум бўлган турли шакл ва белгилар
сақланиб қолган.
Таъкидлаш лозимки, расмлар орасида якка ҳолда, тўда
ҳолда ва рақсга тушаётган ҳолатда, бирор-бир одатни ижро этаётган
кишиларнинг тасвирлари ҳам учрайди.
53
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида кенг тарқалган қоятош
суратларини ўрганиш ката илмий аҳамиятга эга. Чунки улар ҳам бошқа
моддий манбалар қатори қадимги аждодларимизнинг турмуш тарзи,
ижтимоий ҳаёти, маданияти ва санъати, диний тасаввурлари ҳақидаги муҳим
манба ҳисобланади. Қоятош суратларининг аҳамияти яна шундаки, улар Ўрта
Осиё, хусусан, Ўзбекистоннинг ҳайвонот дунёси тарихини, ҳайвонларнинг
хонакилаштирилиши, чорвачиликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
тарихини ўрганишда кенг имкониятлар очиб беради.
Кўпчилик тадқиқотчилар фикрига қараганда бронзанинг ватани Кичик
Осиё ва Месопотамия бўлган. Қадимги Миср, Месопотамия, Кичик Осиё ва
Эроннинг жануби-ғарбида мил авв. III-II
минг йилликнинг бошларида
ривожланган жамият кенг равнақ топади. Ўрта Осиёда
бронза даври мил.
авв. III минг йиллик ўрталаридан I минг йилликнинг бошларигача бўлган
даврни ўз ичига олади. Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда бронза
асри учта хронологик даврга: илк, ривожланган ва сўнгги бронза даврларига
бўлинади. Ўрта Осиёнинг шимолий ва шарқий ҳудудларида мажуд бўлган
бронза даври ёдгорликлари маданияти жанубий ҳудудлардаги ўтроқ
маданиятдан ажралиб туради.
Ўзбекистон ҳудудида бронза даврида асосан чорвачилик ва
деҳқончилик
билан
шуғулланган
қабилаларнинг
моддий-маданий
ёдгорликлари Хоразмда 50 дан зиёд очилган бўлиб, улар фанда
Тозабоғёб
Do'stlaringiz bilan baham: