Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Энг қадимги дарни даврлаштириш схематик тарзда қуйидагича



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Энг қадимги дарни даврлаштириш схематик тарзда қуйидагича 
намоён бўлади:
1

 
Ўтган асрнинг 80-йилларида археолог Ў.Исломов бошчилигидаги 
тадқиқотчилар Фарғона водийсидаги Селунгур (Сўх тумани) ғоридан 
палеолит даври маконини очишга муваффақ бўлдилар. Сўнгги тадқиқотлар 
натижаларига қараганда Селунгур илк палеолит даврига оид бўлиб, 
қалинлиги 30 см дан 1 метргача бўлган 5та маданий қатламдан иборат. Бу 
1
А.С.Сагдуллаев бўйича 
Энг қадимги давр 
Ибтидоий тўда 
Илк палеолит
1 млн. – 100 минг йил 
Ўрта палеолит
100-40мил. йил
 
Уруғчилик 
жамоаси
Матриархат
Патриархат
Сўнги палеолит 
40-12 минг йил
Мезолит
12-7 минг йил
Неолит
6-4 минг йил
Энеолит
4-3 минг йил 
ўрталари
Бронза 3 йиллик 
ўрталари -2 минг 
йиллик
Илк темир
1 минг йиллик 
боши ва 
ўрталари


34 
қатламлардан табиий жинс парчалари ва синиқларидан тайёрланган қўл 
чопқиси, тўмтоқ болталар, пичоқсимон ва тишли ҳамда қуш тумшуғига 
ўхшаш қуроллар топилган. Шунингдек, маданий қатламлардан 32 турдаги 
сут эмизувчи ҳайвонларга тегишли бўлган 5 тингдан ортиқ суяк қолдиқлари 
тадқиқ этилиб, Селенгур ҳайвонот дунёси мажмуаси қайта тилганган.
Бу қатламлардан жуда кўплаб ибтидоий тош қуроллар топилган. Бу 
қуроллар 
кўп 
ҳолларда 
Олдувой 
қуролларига 
ўхшаб 
кетади. 
Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, Селунгур топилмаларининг ёши 1 
млн. йилдан зиёдроқдир. Селунгур топилмалари орасидан энг аҳамиятлиси 
қадимги одам жағ суяклари, тишлари ва елка суякларидир. Фанда “Фарғона 
одами” - ”Фергантроп” деб номланган бу қазилма одам қолдиқлари энг 
қадимги одам ҳақидаги тасаввурларимизни янада кенгайтириш билан бирга 
Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистоннинг инсоният пайдо бўлиб ривожланган 
ўчоқлардан бири эканлигини узил-кесил исботлайди. 
Ундан ташқари Кўлбулоқ маконидан (Шимоли-шарқий Ўзбекистон, 
Тошкент вил.) ҳам кўп қатламли ёдгорлик очилган бўлиб, унинг энг пастки 
қатламлари илк палеолит даврига оиддир. Шунингдек, Қизилолмасой ва 
Тошсой (Оҳангарон) маконларидан ҳам илк палеолит қатламлари очилган 
ҳамда бу ердан 100 дан зиёд чоппер, нуклеус, қирғич ва тарашлагич тош 
қуроллар топилган.
Кўлбулоқда 1993-1998 йилларда ўзбекистонлик археологларнинг чет 
эллик ҳамкасблари билан қўшма ишлари натижасида палеолитнинг барча 
босқичларига оид кўплаб маданий қатламлар, ҳусусан, илк палеолитга оид 22 
та, ўрта палеолитга оид 24 та, сўнгги палеолитга оид 3 та маданий қатлам 
аниқланди. 2007 йилда қазишмалар қайта бошланиб Қизилолмасойда 
тадқиқотлар давом эттирилди. Янги тадқиқотлар натижасида топилган 
моддий маданият буюмлари қадимги тош даври индустриясининг 
шаклланиш ва ривожланиш босқичларига янада аниқлик киритиш 
имкониятини берди.
Тадқиқотчилар Тянь-Шань этакларидаги Онарча (Қирғизистон) 
маконидан ҳамда Помир этакларидаги Қоратов (Жанубий Тожикистон) 
маконларидан ҳам илк палеолит даври қатламларини аниқлаб бу 
қатламлардан жуда кўплаб тош қуроллар топганлар. 
Илк палеолит даври одамлари тошдан қурол ясаш жараёнида, бу 
қуролларни такомиллаштириб, ўзлари ҳам риволаниб боргандар. Бундан 500 
минг – 1 млн. йил илгари ўзига хос ибтидоий маданият яратган, оддий тош 
қурол-чўқмор ясаш орқали кишилик маданиятига асос солган одамлар ўзлари 
яшаш учун қулай бўлган ҳудудларга ўрнашадилар. Уларнинг фаолияти 
излари ҳозирги кунда ноёб моддий ёдгорликлар ҳисобланган маконлар ва 
улардаги маданий қатламларда қолдирилган. Ўрта Осиё, жумладан ҳозирги 
Ўзбекистоннинг географик шароити ибтидоий одамларнинг яшаши ҳамда 
турмуш тарзи учун қулай бўлганлигини ҳам таъкидлаш лозимдир. 
Илк палеолит (Ашел маданияти) даври энг қадимги одамларнинг 
маконларидаги топилмаларда содда ва қўпол тош қуроллар кўпчиликни 
ташкил этади. Бу давр кишиларининг қуроллари ўзининг соддалиги, 


35 
қўполлиги, турларининг камлиги жиҳатдан кейинги даврлардан кескин 
фарқланади. Илк палеолит даври одамлари жисмоний жиҳатдан ҳам, ақлий 
жиҳатдан ҳам ҳозирги қиёфадаги ақл-идрокли одамлардан ажралиб 
турадилар. Улар асосан термачилик ва овчилик билан тирикчилик 
ўтказганлар ҳамда табиат олдида жуда ожиз бўлиб, унда мавжуд бўлган 
тайёр маҳсулотларни ўзлаштириб яшаганлар. Улар на диний тушунчани, на 
ҳунармандчиликни ва на чорвачиликни билганлар. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish