Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

кроманьон одами ҳаётдаги энг муҳим хусусияти шундаки, бу даврда
ибтидоий 
тўдадан 
уруғчилик 
жамоасига 
ўтила 
бошланди. Ҳозирги замон одамларига ўхшаш одамлар (кроманьон) пайдо 
бўлиши учун замин ҳозирланди. 
Бу шарт-шароитларнинг негизида меҳнат қилиш билан бевосита боғлиқ 
меҳнат қуролларининг такомиллашуви ва шу асосда ўша давр кишиларининг 
хўжалик ҳаётидаги илгари томон қилинган дастлабки силжишлар ётади. 
Демак, бу давр - ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган қуроллар 
такомиллашаётган, нутқ маданияти ўсиб бориб, фикрлаш нисбатан анча 
ошган, олов сунъий тарзда яратила бошланган, овчилик анча ривожланиб
кенг ҳудудларга тарқалган давр эди. 
Ўрта палеолит даври Ўрта Осиё ҳудудларида табиий иқлим ўзига хос 
бўлиб, ёзда об-ҳаво илиқ ва қуруқ, қишда эса совуқ ва намгарчилик бўлган. 
Бу даврнинг ўрталари ва охирларига келиб шимолдан улкан музликнинг 
силжиб келиши натижасида иқлим тамоман ўзгаради. Натижада қадимги 
одамлар турмуш тарзида катта ўзгаришлар бўлиб ўтди. Совуқ иқлим туфайли 


38 
одамлар кўпроқ ғорларга жойлаша бошлайдилар. Жанубдаги кичик туёқли 
иссиқсевар ҳайвонлар қирилиб кетиб шимол буғулари, мамонтлар, улкан 
айиқлар пайдо бўлади. Улкан ҳайвонларнинг пайдо бўлиши эса ўз навбатида 
жамоа бўлиб овчилик қилишнинг пайдо бўлишига олиб келди.
Ундан ташқари совуқ иқлим туфайли ўрта палеолит даври одамлари 
оловни кашф этдилар ҳамда сунъий олов чиқариш ва уни сақлашни 
ўзлаштирдилар. Ғор ва унгурларни ўзлаштириш, ўчоқ ясаб унинг атрофида 
тўпланиш ва ниҳоят жамоа бўлиб ов қилиш услубларининг пайдо бўлиши 
минтақамиздаги қадимги одамлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим 
аҳамиятга эга бўлди. 
Сўнгги палеолит узоқ давом этган қадимги тош асрининг охирги 
босқичи бўлиб, нисбий тарзда мил. авв. 40-12 минг йилликларни ўз ичига 
олади. Бу давр ёдгорликлари мустье маданияти ёдгорликлари маданиятига 
нисбатан камроқ ўрганилган. Ҳозирги кунга қадар Ўрта Осиёда бу даврга оид 
30 дан зиёд маконлар очилган. Самарқанд (шаҳарнинг ўзида), Хўжағор 
(Фарғона водийси), Шуғнов (Помир этаклари), Кўлбулоқ (Тошкент вилояти), 
Қоракамар (Тожикистон), Ачисай (Қозоғистон) ёдгорликлари шулар 
жумласидандир. 
Сўнггги палеолит даври қадимги одамларнинг замонавий жисмоний 
қиёфаси шаклланишида, ибтидоий тўдадан жамоага ўтилишида, тош 
қуроллар тайёрлашда янги ютуқлар қўлга киритилишида муҳим аҳамият касб 
этган даврдир. Чунки, бу даврга келиб меҳнат қуроллари ясаш техникасида, 
ибтидоий хўжалик шаклларида, қадимги одамларнинг яшаш шароити ҳамда 
турмуш тарзида, уларнинг ижтимоий муносабатларида, фикрлаш ва 
дунёқарашида, жисмоний қиёфасида кескин ўзгаришлар бўлиб ўтди. 
Бу даврдаги моддий маданият ўз хусусиятлари ҳамда тайёрланиш 
услублари билан илгариги давр тош қуролларига нисбатан анча 
такомиллашади. Хусусан, бу даврда кенг тарқалган тош қуроллар тўғри ва 
узун шаклда бўлиб, улардан асосан пичоқ сифатида фойдаланилган. Шунинг 
учун ҳам археология фанида улар пичоқсимон қуроллар деб аталади. Ушбу 
даврнинг ажралиб турадиган муҳим хусусиятларидан яна бири – суякдан 
қуроллар ясаш эди. Мисол учун бу давр топилмалари орасида суякдан 
ясалган гарпунлар ва игналар кўплаб учрайди. 
Бу давр маконларидан топилган топилмалар ижтимоий ҳаётдаги 
ўзгаришлардан ҳам далолат беради. Хўжаликдаги асосий машгулот овчилик 
ва темирчилик бўлиб, эркаклар овчилик билан, аёллар эса термачилик билан 
шуғулланганлар. Ундан ташқари, хўжаликни бошқариш, оловни сақлаш ҳам 
аёллар зиммасида бўлган. Шу боис уругчилик тузумига асосланган ибтидоий 
жамоа – матриархат (уруғи жамоаси) деб аталган.
Сўнгги палеолит даврига келиб ҳозирги замон қиёфасидаги одамнинг 
шаклланиши бир вақтнинг ўзида европиод, негроид ва монголоид 
ирқларининг пайдо бўлишига олиб келган эди. Улар бир-бирларидан 
терисининг ранги, соч ва кўзларининг шакли ҳамда ранги, мускуллар ва 
бўйларининг узун-калталиги, бош суягининг шакли, юз тузилиши ва бошқа 
белгилари билан фарқланган. Ирқларнинг шаклланишида табиий шароит ҳам 


39 
муҳим аҳамият касб этган. Негроидлар Африкада, европиодлар Европада, 
монголоидлар Осиё ҳудудларида кенг тарқалганлар.
Тошкент вилоятида (Оҳангарон) жойлашган Кўлбулоқ маконининг энг 
тепадаги учта қатлами сўнгги палеолит даврига оиддир. Бу қатламлардан 
нисбатан такомиллашган тош қуроллар ҳамда кўплаб ҳайвон суяклари 
топилган. Шунингдек, сўнгги йилларда Тошкентнинг ғарбидаги Бўзсув I 
макони ҳам сўнгги палеолит даврига оид эканлиги аниқланган. 
Самарқанд шаҳрида 1939 йилда очилган ёдгорлик минтақадаги сўнгги 
палеолит даврига оид дастлабки макон ҳисобланади. Самарқанд макони кўп 
қатламли бўлиб бу қатламлардан кўп сонли (7,5 минг) хилма-хил топилмалар 
топилган. Улар орасида қирғичлар, кесгичлар, сихчалар, пичоқлар, 
ушатгичлар, болталар кабилар бор. Шунингдек, маданий қатламлардан 
гулхан қолдиғи, кўмир парчалари ва гулхан атрофидан ҳайвонлар ҳамда 
ўсимликлар қолдиқлари, чайла устунлари, кроманьон одамнинг суяк 
қолдиқлари аниқланган. Бу топилмалар бу ерда яшаган кишиларнинг 
овчилик ва термачилик билан шуғулланганликларидан далолат беради. 
Ундан ташқари турли йилларда Ўзбекистон ҳудудларида сўнгги 
палеолит даврига оид кўплаб маконлар аниқланган бўлиб, уларнинг нисбатан 
машҳурлари қуйидагилардир: 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish