Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Инсониятнинг дастлабки аждодлари. Антропогенез жараёни



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

2. Инсониятнинг дастлабки аждодлари. Антропогенез жараёни. 
 
Ҳозирги даврда олимларнинг катта гуруҳи одамзотнинг дастлабки 
ватани Африка деган фикрни илгари сурса, яна бир гуруҳ олимлар Европа 
дейдилар. Бошқа бир гуруҳ олимлар эса одам даставвал Осиёнинг жанубида 
пайдо бўлган деган ғояни илгари сурадилар. 
Инсониятнинг келиб чиқиши ва ривожланиши бир неча асрлар 
давомида тадқиқотчилар томонидан ўрганилиб турли назариялар юзага 
келган. Чунки “антропогенез” энг қадимги давр тарихини ўрганишдаги 
муҳим ва долзарб муаммолардан ҳисобланади. Турли мамлакатларда турли 
даврларда яшаган мутафаккирлар инсониятнинг пайдо бўлиши ҳақида илмий 
таърифга яқин фикрларни баён этганлар. Хитой, юнон файласуфлари мил. 
авв. VI-V асрлардаёқ одамнинг келиб чиқиши тамомила табиий ҳодиса деб 
таърифлашга уринганлар. Кўпчилик тадқиқотчилар инсонни меҳнат ва ақлий 
жиҳатдан камол топиши натижасида ҳозирги даражасига етиб келган, деган 
фикрни илгари суришларига қарамай, одамни худо яратганлиги, ёки бошқа 
коинотдан келиб ерга тарқалганлиги ҳақидаги назариялар ҳам бор. 
Олимларнинг илмий фаразига кўра, биз яшаётган Она замин бундан 
беш миллиард йил илгари пайдо бўлиб, унда дастлаб ҳеч қандай ҳаёт 
бўлмаган. Она ер тарихи геологик жихатдан архей, палеозой, мезозой ва 
кайназой эраларига бўлинади. Архей эраси охирларида Ерда жуда оддий 
мавжудотлар, палеозойда эса сувда ва қуруқликда яшовчи ҳайвонлар, 
мезозойда судралиб юрувчи жонзотлар, кайназойда сут эмизувчи ҳайвонлар 
пайдо бўлади. Кайназой эрасининг тўртламчи даври бундан 3-3,5 млн. йил 
илгариги даврни ўз ичига олиб, бу даврда одамзотнинг дастлабки аждодлари 
пайдо бўлади.
Фанда инсониятнинг пайдо бўлиши жуда мураккаб масала бўлиб, бу 
жараён асосан археологик ва антропологик маълумотлар бўйича ўрганилади. 
Аммо, инсоният пайдо бўлишининг афсоналар, ривоятлар, илоҳиёт ва коинот 
билан боглиқ бўлган назариялари ҳам мавжуддир. Мисол учун, якка 
худоликни тарғиб этган барча диний таълимотларда инсоннинг пайдо 
бўлиши ёки яратилиши илоҳиёт билан боғланади. Хусусан, “Библия” 
таълимотига кўра, одамзот худо томнидан 7 минг йил илгари “қизил лойдан” 
яратилган. Муқаддас Қуръони Каримда эса одамнинг лойдан яратилиб 
Оллоҳнинг иродаси билан унга жон ато этилгани таъкидланади. 
Зардуштийлик динида ҳам шунга ўхшаш ривоятлар мавжуд. Инсониятнинг 


29 
илк вакиллари сифатида “Библия”да Адам ва Ева, Қуръони Каримда Одам 
ато ва Момо ҳаво, зардўштийликда эса Ийим номлари келтирилади. Ундан 
ташқари Европа олимларининг инсоният қандайдир кичик мавжудотлар 
(бактериялар)дан пайдо бўлганлиги ёки коинотдан тушган одам қиёфасидаги 
жонзотлар ҳақидаги назариялари ҳам бор. 
Дунёвий фанлар, хусусан тарих фани юқоридаги ғоя ва назарияларни, 
ҳатто ҳозирги пайтдаги гепотезалар – кўринмас одам ёки коинотдаги одамлар 
кабиларни инкор этмаган ҳолда антропогенез жараёнини илм-фан 
ютуқларида эришилган натижаларнинг далилларга асосланиб ўрганади. 
Тарих фанида инсоният табиатнинг бир қисми бўлиб, у ердаги тараққиётнинг 
маълум босқичида вужудга келиб узлуксиз изланиш ва меҳнат туфайли 
такомиллашиб борганлиги ҳақидаги хулосалар қолган барча назариялар 
ҳамда ривоятлардан устунлик қилади. Фанда одамнинг пайдо бўлиши ва 
ривожланиш жараёни антропогенез (юнонча “антропос” – одам, “генезис” - 
ривожланиш) деб аталади.
Илмий адабиётларда антропогенез жараёни қуйидаги тўртта босқичга 
бўлиб ўрганилади:
1. Одамнинг илк аждодлари. 
2. Энг қадимги одамлар. 
3. Қадимги одамлар. 
4. Ҳозирги қиёфадаги одамлар.
Одамнинг ҳайвонот дунёсидаги аждодлар билан боглиқлиги ҳақидаги 
ғоя инглиз олими Ч.Дарвинга тегишли бўлиб, унинг назарияси бўйича, 
инсоннинг ҳайвонот дунёсида ажралиб чиқишидаги асосий омиллар – табиий 
сараланиш ва жинсий танланишдир. Жамиятшунос олимлар бу жараёнда 
меҳнатнинг роли юксак бўлганлиги ҳам таъкидлайдилар.
Инглиз олимлари ота-бола Ликилар ўтган асрнинг 50-60-йилларида 
Шарқий Африкада (Олдувой дарасида) қазишма ишлари олиб бориб оддий 
тош қуроллар ва қазилма одам қолдиқларини топиб, улар 
бундан 3-3,5млн. йил илгари мавжуд булган деган ғояни 
илгари сурдилар.
Фанда энг қадимги одамлар австралопитек, 
зинжантроп, питекантроп ва синантроплар деб аталади. 
Олимлар уларни Homo habilis – хомохабилис – 
“ишбилармон одамлар” турига киритган. Австралопитек
(лотинча “аустралис” – жанубий, “питиекос” – маймун, 
жануб маймуни)лар бундан 6-5 миллион йил илгари шаклланганлар.
Танзаниянинг Зинж қишлоғи яқинидан топилган 
энг қадимги одамлар зинжантроп деб номлаган, улар 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish