Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


I. ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИНИНГ ЭНГ ҚАДИМГИ ДАВРИ



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

I. ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИНИНГ ЭНГ ҚАДИМГИ ДАВРИ. 
 
2-мавзу. Ўзбекистон жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми.
 
Режа: 
1. Ўзбекистон цивилизацияси ҳақида қисқача маълумот. 
2. Инсониятнинг дастлабки аждодлари. Антропогенез жараёни. 
3. Энг қадимги даврни даврлаштириш. Палеолит даври. 
4. Мил.авв. XII-IV минг йилликларда Ўрта Осиё. 
5. Ибтидоий тасвирий санъат. Бронза даври ютуқлари. Ёзув ҳақида янги 
маълумотлар. 
6. Ўзбекистон ҳудудларида илк шаҳарларнинг пайдо бўлиши жараёнлари. 
7. “Авесто” – Ўзбекистон тарихини ўрганишдаги муҳим манба ва 
маънавий мерос. 
1. Ўзбекистон цивилизацияси ҳақида қисқача маълумот. 
Ўзбекистон – инсоният тараққиёти ўчоқларидан бири, жаҳон 
цивилизациясининг ажралмас қисми эканлиги олимлар томонидан эътироф 
этилган. Дастлабки цивилизациялар, уларнинг пайдо бўлиши ва тараққий 
этиши, цивилизациянинг илмий-назарий таҳлили, цивилизацияларга 
тарихий-фалсафий ёндашув, умуман Шарқ ва Ғарб цивилизацияларининг 
қиёсий таҳлили тарихшунослигига назар ташлайдиган бўлсак, бу 
йўналишда А.Тойнби, О.Шпенглер, К.Ясперс, И.М.Дьяконов, В.Массон, 
А.Васильев, М.Барг, М.Альбедил, А.Коптев, Ю.Яковец каби олимлар 
тадқиқот ишлари олиб борганлар. Сўнгги йилларда А.Асқаров, 
Р.Сулаймонов, Э.Ртвеладзе, А.Сагдуллаев, Ў.Мавлонов, Т.Ширинов, 
Ш.Шайдуллаев, 
Б.Эшовларнинг 
тарихий 
тадқиқотларида 
“Турон 
цивилизацияси”, “Ўрта Осиё цивилизацияси”, “Ўзбекистон цивилизацияси” 
кабилар қиёсий таҳлиллар асосида эътироф этилган.
Дунё тарихидаги турли ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ва табиий 
шароитлардан келиб чиқиб турли даврларда ўзига хос цивилизациялар 
тараққий этганлигини кузатиш мумкин. Ўзбекистон ҳудудларида ҳам 
цивилизация жараёнлари ўзига хос йўналишда тараққий этиб борган бўлса-
да, бу йўналишдаги ўзаро таъсир инкор этилмайди. Зеро, Юртбошимиз 
таъкидлаганидек, “тарихимиз каби, қадимги маданиятнинг яратилишида ҳам 
кўплаб этник гуруҳлар, эл-элатлар ўз улушини қўшган. Бу табиий ҳол, чунки, 
ҳеч қачон, ҳеч қаерда фақат битта миллатга мансуб маданият бўлмайди. Ҳар 
қандай цивилизация кўпдан-кўп халқлар, миллатлар, элатлар фаолиятининг 
ва самарали таъсирининг маҳсулидир”.
“Цивилизация”- лотинча сўз бўлиб (“civilis”), айнан таржимаси 
“гражданлар”, “жамиятнинг эркин, озод аъзоларидан ташкил топган тузум, 
давлатчилик” деган маънони англатади. Ижтимоий фанларда цивилизация 
тушунчаси асосан маданият ва маданий тараққиётининг барча қирраларини 
ифодаловчи тушунча сифатидаги мазмун касб этади. Ушбу мазмунни 


26 
қисқача таърифлайдиган бўлсак, цивилизация тушунчаси – муайян 
ҳудудларда яшайдиган одамларнинг турмуш тарзи ва хўжалик юритиш 
фаолияти, ушбу одамлар ҳамда ҳудудлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, 
маълум даврларда яратилган маънавий ва моддий маданият, жамиятнинг 
тараққий этиш жараёнида одамларнинг ижодий имкониятлари ва 
қобилиятининг самарасини англатади. Шу нуқтаи назардан ҳам цивилизация 
инсоният тараққиётининг асосий мезони сифатида талқин этилади. 
Бинобарин, Ўзбекистон ҳудудларида тараққий этган цивилизация ҳам жаҳон 
цивилизациясининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Дунёнинг турли бурчакларида яшайдиган халқларнинг тарихнинг 
турли даврларида ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларда эришган 
ютуқлари ҳамда тараққиёт босқичига кўтарилишини цивилизация тушунчаси 
ўзида акс эттиради. Бу тараққиёт босқичи инсониятнинг пайдо бўлиши ва 
ривожланиши, жамиятнинг ривожланиш даражаси, моддий ва маънавий 
маданиятнинг юксалиши, қабилалар ва халқлар ўртасидаги ўзаро 
муносабатлар билан изоҳланади.
Сўнгги йилларда Ўрта Осиё ва унга қўшни ҳудудларда олиб борилган 
кўплаб тарихий-археологик тадқиқотлар бу минтақа қадимги Шарқ 
цивилизациясининг шаклланиши ва ривожланишида ўзига хос ўрин 
тутганлигини асослаб берувчи кўплаб маълумотлар – ашёвий далилларни 
юзага чиқарди. Уларнинг натижаси ўлароқ, юқорида эслатганимиздек, “Ўрта 
Осиё цивилизацияси”, “Турон цивилизацияси”, “Ўзбекистон цивилизацияси” 
каби атамалар илмий тадқиқотлар ва нашрларда кенг ишлатила бошланди.
Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларининг улкан Евроосиё минтақаси 
марказида, 
муҳим 
савдо-маданий 
йўллар 
кесишган 
чорраҳасида 
жойлашганлиги тарихан белгиланган бўлиб, бу ҳолат мамлакатимизни 
кишилик тарихининг илк босқичларидаёқ Шарқ ва Ғарб дуёси ўзаро 
мулоқотга киришадиган жой сифатидаги аҳамиятини белгилаб берди. 
Шунинг учун, ҳам тарих фанининг ҳозирги тараққиёт босқичида Ватанимиз 
тарихини жаҳон цивилизациясининг ажралмас муҳим таркибий қисми 
сифатида ўрганиш талабалар учун ўта аҳамиятли ҳисобланади.
Ўқувчилар шунга алоҳида эътибор беришлари лозимки, Ўрта Осиё 
цивилизацияси турли ҳудудларда турли даврларда шаклланди ва 
ривожланди. Мисол учун, минтақанинг жанубий 
ҳудудларида 
яшаган 
қадимги қабилалар мил.авв.VI минг йилликдаёқ деҳқончиликка ўтиб, 
унумдор хўжаликни ривожлантирган бўлсалар, бу даврда шимолий 
ҳудудлардаги қабилалар асосан овчилик, балиқчилик ва чорвачиликнинг илк 
шакллари билан шугулланганлар. Бу нотекислик жараёнини табиий-
географик шароитлар ва ўзаро алоқалар билан изоҳлаш мумкин. Бу ўринда, 
Ўрта Осиёнинг чўл ва дашт ҳудудларидаги ҳамда дарё воҳалари 
ҳудудларининг ривожланиш даражасидаги маданий нотекисликни қиёсий 
таққослаб кўриш (Копетдоғ, Ҳисор, Зарафшон тоғ олди ҳудудлари ҳамда 
Қизилқум, Қашқадарё ва Зарафшон воҳасининг дашт ҳудудлари) муҳимдир.
Ундан ташқари, Ўрта Осиёда турли-туман маданият яратган қадимги 
аҳолининг неолит давридаёқ, яъни, мил.авв.VI-IV минг йилликлардаги ўзаро 


27 
муносабатлари ва бу аҳолининг Шарқдаги, дастлаввал Олд Осиёдаги бошқа 
қадимги цивилизация ўчоғлари билан узвий алоқада бўлиши ҳам маҳаллий 
цивилизациянинг ривожланишига катта таъсир кўрсатган.
Талабалар яна шунга эътибор беришлари лозимки, Ўзбекистон 
цивилизациясининг шаклланиши ва босқичма-босқич ривожланиб боришида 
минтақавий ва трансминтақавий иқтисодий-маданий алоқалар тизими 
жараёни асосий ўрин эгаллайди. Чуночи, маҳаллий цивилизациянинг 
шаклланиши ва ривожланиши мураккаб тарихий жараён бўлиб, у иқтисодий 
ва ишлаб чиқарувчи хўжалик турларининг пайдо бўлиши, ёйилиши ва 
эволюцияси, илк бошқарув шаклларининг пайдо бўлиши ва тараққиёти, 
қадимги аҳоли жойлашуви, миграцияси ҳамда этногенез жараёнлари, 
давлатчилик, урбанизация ва шаҳар маданияти ривожи, ўзаро маҳсулот 
алмашуви, савдо-сотиқнинг вужудга келиши ва тараққий этиши, илк улов ва 
транспорт воситаларидан фойдаланишига ўтилиши каби кўплаб ижтимоий-
сиёсий, ҳарбий, иқтисодий ҳамда маданий жараёнлар билан бевосита боғлиқ 
ҳолда кечган.
Юқорида таъкидлаганимиздек, узоқ асрлар давомида халқаро савдо ва 
алоқа йўллари чорраҳасида жойлашган, ҳунармандчиликда, деҳкончиликда 
ва савдо-сотиқда қадим анъаналарга эга бўлган Ўзбекистон ва умуман, Ўрта 
Осиёда ўтган аср ва асримиз бошларида олиб борилган тадқиқотлар 
маҳаллий цивилизациялар тараққиёти масалаларига кўплаб аниқликлар 
киритиш имконини берди. Хусусан, тадқиқотлар натижасида топилган 
кўпдан-кўп моддий маданият буюмлари Ўрта Осиё халқлари илк ёзма 
манбалар – Оссурия ҳужжатлари, Авесто, аҳомонийлар подшоларининг 
миххат ёзувлари, қадимги Юнон, Рим, Хитой тарихчи ҳамда 
географларининг асарларида тилга олинишидан анча илгари даврлардаёқ 
ривожланган маданият яратганликларидан далолат беради. Бу эса замонавий 
талабалар билиши муҳим бўлган ҳолатдир.
Замонавий адабиётларда цивилизация тараққиёти шартли равишда 
икки даврга бўлинади. Биринчи давр – бу дастлабки деҳқончилик ўчоқларида 
ёки уларга яқин жойларда вужудга келган бирламчи цивилизациялар – 
қадимги Миср, Месопотамия, Ҳинд, Хитой, Месоамерика, Анд 
цивизацияларидир. Цивилизацияларнинг ўзини ўраб турган олам билан 
алоқалари уларнинг ютуқларини қўшни ҳудудларга тарқатиш учун шарт-
шароитлар яратиши натижасида иккиламчи цивилизациялар – Сурия, 
Бактрия, Марғиёна, Анатолия, Миной, Крит-Микен, Япон ва бошқа 
цивилизациялар 
пайдо 
бўлган. 
Уларнинг 
маданияти 
бирламчи 
цивилизациялар маданиятига ўхшаш бўлиши билан бирга қайсидир 
жиҳатлари билан фарқланади. Айрим ҳолатларда бу жараён ўзини вужудга 
келтирган цивилизациядан ажралиб, мустақил цивилизацияга айланишга 
имконият яратганки, антик давр цивилизацияси бунга мисол бўлиши мумкин. 
Иккинчи давр. Иккиламчи цивилизациялар муттасил кенгайишга 
интилиб ўз атрофида жуда кўп аҳолини, баъзан бир нечта маҳаллий 
цивилизацияларни бирлаштирган. Натижада жамият динлари шаклидаги 
мафкура пайдо бўлган. Шу тариқа цивилизацияларнинг тараққиётида 


28 
иккинчи давр бошланади. Бу жараён Ўрта Осиёда мил.авв.VIII-VI асрлар 
давомида, Ҳиндистонда мил.авв.VI-III асрларда, Хитойда мил.авв.III-II 
асрларда, Европада милодга яқин даврларда, Жанубий Америкада XV асрда 
пишиб етилган эди.
Хуллас, бирламчи ёки иккиламчи бўлишидан қатъий назар, 
цивилизация – бу деҳқончилик билан шуғулланувчи, шаҳарлар барпо этувчи, 
ўз ёзувига эга ва маълум қадриятлар билан бирлаштирилган ижтимоий 
организмларнинг муайян тарихий тараққиёт босқичидир.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish