советлар ҳукмронлиги даври. Хронолигик жиҳатдан ХIХ асрнинг
ўрталаридан 1991 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган бу давр
мустамлакачилик даври ва совет даври босқичларига бўлинади. Биринчи
босқичда чоризм босқинчилиги туфайли Ўрта Осиё Россиянинг хом-ашё
базасига айланиб, бу ҳудудларга рус капитали жадаллик билан кириб келди,
маҳаллий ишлаб чиқариш ва ҳунармандчиликка путур етди, миллий-маданий
қадриятларга эътибор берилмади, натижада миллий озодлик ҳараклари авж
олиб жадид намоёндалари раҳнамолигида миллий маърифпарварлик ғоялари
ёйилди. Иккинчи босқичда, даставвал миллий мустақиллиқ учун қуролли ва
ғоявий курашлар авж олган бўлса-да, улар беаёв бостирилиб, жамият
тараққиёти коммунистик мафкурага бўйсундирилди, мулкчиликда давлат
монополияси устунлик қилди, “ўз тақдирини ўзи белгилайдиган халқлар” ва
совет республикалари амалда “марказ” манфаатларига бўйсундирилди.
5. Ўзбекистоннинг мустақиллик ва миллий истиқлол даври.
Республика Президенти Ислом Каримов мустақиллик даврида мамлакатимиз
ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилган улкан ўзгаришларни,
республика аҳолисининг серғайрат ва фидокорона меҳнати туфайли қўога
киритилган катта ютуқ ва натижаларни, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини
ҳисобга олиб мустақил тараққиёт икки босқичга бўлинишини илмий-назарий
жиҳатдан асослаб берди. Биринчи босқич 1991-2000 йилларни ўз ичига олиб,
бу даврда мустақилликнинг мустаҳкам пойдевори бунёд этилиб, “ўзбек
модели” асосида ижтимоий-иқтисодий тараққиёт сари йўл тутилди,
Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинди, миллий истиқлол
мафкураси жамият ҳаётида кенг кириб борди.
2001-2007 йилларни ўз ичига олган иккинчи босқич, И.Каримов
таъбири билан айтганда, “фан демократик янгиланишлар ва мамлакатни
модернизация қилиш даври эса иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш,
сиёсий ҳаётимизни, қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизими ва ижтимоий гуманитар
соҳаларни изчил ислоҳ қилишни таъминлашда ғоят муҳим роль ўйнаган давр
бўлди”. 2007 йилдан кейинги давр эса давлат ҳокимияти ва бошқарувини
демократлаштириш, суд ҳуқуқи ва ахборот соҳаларини ислоҳ қилиш, сайлов
ҳуқуқи
эркинлигини
таъминлаш,
фуқаролик
институтларини
ривожлантириш, бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни
янада чуқурлаштириш даври бўлиб қолди.
Таъкидлаш лозимки, таклиф этилаётган ушбу даврлаштириш бу
мавзуни якунламайди. Тарих фанини ўқитиш борасида долзарб бўлиб турган
даврлаштириш масалалари ҳали жиддий баҳс-мунозараларга сабаб бўлиши
табиийдир. Аммо, бу йўналишда аниқ концепция ишлаб чиқилиб, ўқув
жараёнига жорий этилиши давр талабидир.
18
Do'stlaringiz bilan baham: |