10
англаши ҳамда келажагини белгилашида асосий дастуриламал ҳисобланади.
Шу билан бирга, у ижтимоий-сиёсий ҳаёт соҳасидаги ягона фан ҳам эмас.
Жамият, инсоният ва табиатнинг ўтмишини ўрганувчи бошқа соҳа фанлари
ҳам бор. Масалан, археология, этнология,
геология, антропология,
демография, маданият, иқтисодиёт ва бошқа фанлар шулар жумласидандир.
Аммо бошқа фанларнинг ҳаммаси ҳам, табиат, жамият ҳам аввало, катта
тарихда акс этади. Соҳа тарихи фанлари ҳам тарих фанининг ўрганиш
объекти ва предмети ҳисобланади.
Тарих фани бошқа, айниқса, ижтимоий-гуманитар фанлари билан
мустаҳкам ва узвий алоқа бирлигида ривожланади. Шунинг учун ҳам,
тарихчилар фалсафани, адабиёт ва
тилни, диншуносликни ва бошқа
фанларни билмай туриб, ҳаққоний тарихни тўла ёритиб беролмайдилар.
Шуни ҳам айтиш лозимки, тарих билан бошқа ижтимоий-гуманитар
фанларнинг ўрганиш объекти битта яъни жамиятдир. Предмети эса инсон ва
табиатдир. Шунинг учун ҳам бошқа фанлар тарих фани тараққиётига,
тарихий ҳақиқатларнинг рўёбга чиқишига бевосита ёрдам беради.
Шунингдек, тарих фани ҳам бошқа соҳа фанлари ривожига катта таъсир
этади. Аммо, шуни ҳам таъкидлаш жоизки, тарих бошқа
фанларни,
шунингдек ижтимоий-гуманитар фанларнинг ҳам тарихидир. Чунки бошқа
фанларнинг ҳаммаси ҳам, тарих маҳсулидир.
Қисқа қилиб айтганда, тарих фани яъни, Ватан тарихи-миллат ва Ватан
келажагининг равнақ топишида муҳим аҳамиятга эга. Масаланинг моҳияти
шундаки,
биринчидан, ижтимоий-гуманитар фанларнинг ривожланиши ҳар
жиҳатдан тарих фанининг нақадар ҳаққоний бўлишига боғлиқдир. Чунки
улар тарих билан бевосита боғлиқ.
Иккинчидан, Тарих фалсафаси қанчалик
тўла ва равон юзага чиқса, бошқа ижтимоий-гуманитар фанларнинг мазмун
ва моҳияти ҳамда таъсирчанлиги ҳам шунча юксак даражада бўлади.
Тарих фалсафаси деганда, тарих яъни ўтмиш тажрибаси ва сабоғидан
тўғри хулоса чиқара олиш тушунилади. Бошқача айтганда, ўтмиш-тарихга
қараб, келажакни ҳис этиш, кўра билиш ва тўғри белгилай олиш ҳам
тарих
фалсафасини англашни билдиради.
Тадқиқотчиларнинг эътироф этишларича, инсоннинг шахсий манфаат
ва эҳтиёжлари, қолаверса, унинг қобилияти, истеъдоди, воқеаларни теран
идрок этиши тарих фалсафасини англаб етишда муҳим аҳамият касб этади.
Айнан шу нуқтаи назардан олиб қараганда, инсон ақл-идроки, унинг
тафаккур
даражаси, ҳаётий фалсафаси, жамият тараққиёти йўлидаги барча
сайъи-ҳаракатлари ва интилишлари маълум миллат ва жамият менталитетини
белгилаб беради. Мана шу менталитет миллат ёки ҳалқнинг умуммаданий-
маънавий даражаси, ақл-идроки ва тафаккур майдонининг салоҳиятига қараб
ўзига хос мазмун-моҳият касб этади. Тарих эса, ана шу ўта
мураккаб, ўта
зиддиятли, шу билан бирга ниҳоятда қудратли руҳият орқали, фаолият
орқали хотирага айланади. Назаримизда, бу ҳолат тарих фалсафасини ўзида
ифода этади.