Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


назарий, ғоявий-мафкуравий ва фалсафий асослари



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

назарий, ғоявий-мафкуравий ва фалсафий асослари. Бунга қуйидагилар 
киради: 

Дин билан дунёвийлик ўртасида муътадил муносабат бўлиши ва 
дунёвийлик асло даҳрийлик эмаслиги

Тарихни миллий, умуминсоний, муқаддас ходиса ҳамда қадрият деб 
тушунмоқ; 

Тарихга ҳозирги замон цивилизацияси нуқтаи назари ва бағрикенглик 
асосида ёндашиш;

Тарихий тараққиёт асосини эволюцион – тадрижий йўл ва ислоҳотчилик 
ташкил этади деб англамоқ; 

Тарихга миллий менталитет нуқтаи назаридан ўзгалар тарихига ҳурмат 
руҳида мурожаат этиш;

Тарих, жамият ва табиат ҳамда инсоният (барча тарихий воқелик ва 
жараёнлар) 
диалектика 
(Гегел) ҳамда 
синергетика 
(Пригожин) 
қонуниятлари асосларида ривожланиши ҳақиқат эканлиги

Тарих миллий ва умуминсоний хотира, миллат ва халқларнинг жони, тани 
ҳамда ғоявий-мафкуравий муҳофаза қуроли эканлиги.
2. 
Ўзбекистон тарихи фанининг методологик (услубий), илмий 
усул ва тамойиллари. Улар қуйидагилардан иборат: 

Илмий холислик (объективлик); 

Тарихий – таҳлилийлик; 

Мантиқий – узвийлик; 

Ворислик ва хронологик изчиллик; 

Ғоявийлик ва ватанпарварлик; 

Қиёслаш, кузатиш ва умумийлаштириш; 

Бахслашиш, мунозара юритиш ва асослаб бериш

Математик ҳисоблаш; 

Шакллаш ва моделлаштириш; 

Айримликдан умумийликка (индуксия) ва умумийликдан айрим 
(жузъий)ликка (дедуксия); 

Этнография, археология, антропология, генеология, математика каби 
кўплаб ёрдамчи фанларнинг ютуқлари ҳамда усулларидан ҳам кенг 
фойдаланиш; 
Бизнинг тарихимиз ҳам, жаҳон тарихи ҳам дин (аниқроғи динлар) 
тарихи билан узвий боғлиқ. Ижтимоий ҳаётни диндан, динни ижтимоий 
ҳаётдан ажратиб бўлмайди. Агар ажратилса, тарихга ҳам, динга ҳам мантиққа 
ҳам зид бўлади. Маълумки, совет тарих фани тарихни сохталаштирди, дин 
илмга зид, тарихий тараққиётга тўсқинлик қилади деган даҳрийликка амал 


14 
қилди. Тарих қандай бўлса, уни шундайлигича ўрганиш устивор бўлмоғи 
керак. Шунинг учун ҳам у дин билан муътадил, мутаносиблик асосида 
ўрганилмоғи ҳозир энг асосий зарурият бўлиб турибди. Бу эса, ёшларни ҳар 
хил дин ниқобидаги динга алоқаси бўлмаган террористик гуруҳларга адашиб 
кириб қолишларининг олдини олади, шунингдек, тарихимизни ҳаққоний ва 
тўла ёзилишига имкон беради. 
Тарихий-танқидийлик тамойили тарихимизда қадимдан муаррихлар 
томонидан қўланиб келинган энг қулай усул ҳисобланади. Бу усул тарихий 
воқеа ва ҳодисаларнинг нечоғлиқ тўғри ҳамда нотўғрилигини аниқлашга, 
тарихни ҳаққоний ва тўғри ёзилишига яқиндан ёрдам беради. 
Истиқлол туфайли ўз тарихимизни ўзимиз ёзиш ва тарих фани 
методологиясини ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлдик. Ўтган давр ичида 
Ўзбекистоннинг янги тарихи ёзилди ва тарих фани жадал ривожланмоқда. 
Бутунлай янги руҳ ва мазмундаги илмий қараш (концепция)лар пайдо бўлди, 
ўқув қўлланма ва дарсликлар, тарихий асарлар чоп этилди. Бу ўринда 
юқоридаги методологик илмий-назарий асос ва уларнинг аҳамияти катта 
бўлди.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish