243
чиқимларини назорат қилиб туриш, амалдорлар ва хизматкорлар фаолиятини
назорат қилиш, янги қалъалар, шаҳарлар, ҳашаматли иншоотлар қуришга
бошчилик қилиш кабилар султоннинг зиммасида бўлган.
Салжуқийлар бошқарув тизимида бош вазир алоҳида мавқега эга
бўлган. Манбаларда бош вазир-раис ур-руасо (раисларнинг бошлиғи), саъид
ур-руасо (бошлиқларнинг каттаси) деб аталиб, у барча девонлар фаолиятига
раҳбарлик қилган ҳолда хазина, молия, солиқ, давлатга тегишли бўлган
ишлаб чиқариш муассасалари ишларини назорат қилган.
Салжуқийлар бошқарув тизими даргоҳ ва девонга бўлинган бўлиб
даргоҳдаги энг асосий хизмат ва вазифалар қуйидагилар эди:
Улуғ ҳожиб – олий ҳукмдорнинг энг яқин кишиси, даргоҳ билан
девонлар ўртасидаги алоқаларни мувофиқлаштириб турувчи, расмий
қабулларни уюштурувчи амалдор;
Амири ҳорис – олий ҳукмдор чиқарган жазолар ҳукмларини ижро этиш
билан шуғулланувчи амалдор;
Салоҳдор – саройдаги қурол-аслаҳа, айниқса олий ҳукмдорга тегишли
нарсаларни сақлаш билан шуғулланувчи амалдор;
Хос вакил – даргоҳ ишларини бошқарувчи амалдор;
Жангдор – султон ва даргоҳ хавфсизлигини таъминловчи амалдор.
Ундан ташқари олий ҳукмдор ҳузуридаги даргоҳ
фаолиятини таъминлашда
жомадор, шаробдор, чошнигир (султоннинг овқатланишига масъул), сарҳанг,
мирохўр, таштдор каби амалдорлар ҳам хизматда бўлган.
Салжуқийлар давлат бошқарувидаги девонлар сулолавий ва расмий
девонларга бўлинган. Сулолавий девонлар олий ҳукмдор хонадони фаолияти
билан боғлиқ бўлиб, бу хонадонга тегишли бўлган мол-мулк, ер-сув, хазина
кабиларнинг бошқаруви ва ҳисоб-китоби билан шуғулланган. Расмий
девонлар қўйидагилар бўлган:
Девони туғро – бу девон олий ҳукмдорнинг
фармонлари, қарорлари,
расмий ёзишмалари ва ҳужжатларини тайёрлаб, уларни муҳр бостиришга
тақдим этган. Жойларга расмий ҳужжатлар юбориш, улардан ҳужжатлар
қабул қилиш, чет элларга мактублар юбориш, давлат ҳужжатларида
махфийликни таъминлаш ҳам
шу девоннинг вазифаси эди;
Девони истифо (молия девони) – давлат кирим-чиқимларини, солиқлар,
бож ва бошқа молиявий даромадлар, уларни алоҳида рўйхатга олиш билан
шуғулланган. Бу девоннинг хизматчилари даргоҳ кирим-чиқимлари,
хазинадаги аҳвол, мавжуд нақд пулнинг ҳисоби, давлат қарамоғида
бўлганларга
кетадиган харажат, маош, нафақа миқдори кабиларни ҳам
назорат қилганлар;
Девони ишроф (давлат назорати) – молия-солиқ ишларини назорат
қилиш ва текшириш, вақфга тегишли мулклар устидан умумий назорат олиб
бориш, сулолага тегишли ер-сувлар, қимматбаҳо молия қоғозлари,
зарбхоналар, амалдаги муҳрлар,
бозор мутасаддилари, солиқчилар, қишлоқ
оқсоқоллари ва бошқа амалдорлар устидан назорат олиб борган;
Девони арз (ҳарбий вазирлик) – лашкарга мўлжалланган маош ва
таъминот, ҳарбийларнинг рўйхати, янгиланиб туриши, ҳарбий қисмларнинг
244
таркибий сони, уларга кетадиган харажатларнинг тури ва ҳажми, от-улов,
ҳарбий
юришлар пайтидаги таъминот, ҳарбийлар кўригини ташкил этиш
каби вазифаларни бажарган.
Салжуқийлар ҳокимиятида, айниқса Султон Санжар ҳукмронлиги
даврида ҳокимиятда ҳарбий саркардалар катта ўрин эгаллаганлар. Ҳарбий
бошлиқлар ва саркардаларнинг кўпчилиги турли уруғ ва қабилалардан (ўғўз,
туркман, халаж, чиғил ва бошқ.) чиққан кишилардан бўлган. Ҳарбий
саркардалар табақаси ўз таъсирини Султон Санжар бошқараётган ҳокимиятга
ўтқазиб, уларнинг ихтиёри билан иш тутишни талаб қилганлар. Ҳарбий
саркардаларнинг
мавқеи
Султон
Санжарнинг
Қатвон
чўлидаги
мағлубиятидан сўнг янада кучайиб кетган эди.
Салжуқийлар даври маҳаллий бошқарув тизимида вилоят бошлиқлари
(волийлар) ҳам ўз девонларига эга бўлганлар. Волийларни олий ҳукмдор
тайинлаган ва мансабидан олган. Волийлар бутун вилоят ҳаёти билан боғлиқ
барча соҳаларга бошчилик қилганлар. Молия, солиқ, суд, ҳарбий ишлар, жазо
идоралари волийлар назорати остида фаолият кўрсатган. Туманлар ва
шаҳарлар миқёсидаги бошқарув тизими ҳам вилоятларники сингари бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: