Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Хоразмшоҳ - Ануштагенийлар даврида ўзбек давлатчилиги



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

5.Хоразмшоҳ - Ануштагенийлар даврида ўзбек давлатчилиги
(1097-1231 йй.) 
Ўзбек давлатчилиги тараққиёти тарихида қадимий Хоразм воҳаси ўзига 
хос ўринни эгаллайди. Унда кечган сиёсий жараёнлар кўп ҳолда бутун 
минтақадаги ҳолатга бевосита таъсир кўрсатган. Иқлим шароити нисбатан 
ноқулай бўлган воҳада асрлар давомида мазкур ҳудудда яшовчи заҳматкаш 
ва танти, шижоатли ва меҳнатсевар аҳоли қўли билан қатор сув иншоотлари, 
қалъа ва шаҳарлар барпо этилганлиги, бой маданий ва маънавий мерос 
вужудга келганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. 
Хоразм эли ҳукмдори – Хоразмшоҳ унвонига ўз вақтида бир қатор 
сулолалар мансуб бўлганлар. Жумладан, 305-995 йилларда Африғийлар, 995-
1017 йилларда Маъмунийлар, 1017-1034 йилларда Ғазнавийлар ноиби 
бўлмиш Олтунтош авлодлари шулар жумласидандир. Лекин, айнан 
Ануштагенийлар (1097-1231) давридагина мазкур унвон мавқеи ўзининг 
баланд чўққисига чиқиб, мазкур сулолани ўз даврининг энг буюк ва нуфузли 
салтанатига айлантиришга муваффақ бўлди. Хоразмшоҳ – Ануштагенийлар 
давлати тарихига оид бир қатор тарихий манбалар мавжуд бўлиб, улар 
орасида қуйидагилар ўз кўламига кўра алоҳида ўрин эгаллайди. Ибн ал – 
Асирнинг (1160-1234) «Ал-комил фи-т-тарих» («Муфассал тарих»), 
Рашидиддин Файзуллоҳ ал- Ҳамадонийнинг (1247-1318) жаҳон тарихига 
бағишланган «Жоме ут-таворих» («Тарихлар мажмуаси»), Шаҳобиддин 
Муҳаммад ан-Насавийнинг катта аҳамият касб этувчи «Сийрат ус-султон 
Жалолиддин Манкбурни» («Султон Жалолиддин Мангубердининг ҳаёт 
фаолияти»), Оловуддин Отамалик Жувайнийнинг (1226-1283) «Тарихи 
Жаҳонкушой» («Жаҳонгир тарихи»), Ҳамидуллоҳ Қазвинийнинг «Тарихи 
гўзида» («Сайланган тарих») асарлари шулар жумласига киради.


245 
Хоразмшоҳ 
– 
Ануштагенийлар 
давлати 
тарихи 
ХХ 
аср 
тарихшунослигида ҳам чуқур ўрганилганлигини таъкидлаш лозим. Рус 
олимларидан В.В.Бартольд, С.П.Толстов, А.Я.Якубовский, С.Волин ва 
бошқалар юқорида таъкидланган масаланинг у ёки бу жиҳатларига эътибор 
берган ҳолда ўз асарларида тегишли масала моҳиятини ёритиб берганлар. 
Шубҳасиз, хоразмшоҳлар тарихи хусусидаги фундаментал асар бу 
шарқшунос олим З.Бунёдов қаламига мансуб «Ануштаген хоразмшоҳлар 
давлати» китоби ҳисобланади. Муаллиф ўз асарида хоразмшоҳлар 
давлатининг пайдо бўлиши, тараққиёти, ижтимоий-сиёсий ҳаёт, иқтисодий 
муносабатлар, маданият масалаларини мукаммал тарзда ёритиб беради.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish