Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Беруний Кавказ ва Шарқий Европа давлатлари билан боғлаб 
турувчи савдо ва маданий марказларидан бири эди. Афсуски, Берунийнинг 
замондоши Ибн Синоникига ўхшаган таржимаи ҳоли бизгача етиб келмаган. 
Шунинг учун у бошланғич таълимини кимдан, қачон олганлиги ҳақида аниқ 
маълумотлар йўқ. Аммо, бир нарса аниқки, у ёшлигиданоқ илм-фанга жуда 
ҳам қизиққан, қобилиятли, меҳнаткаш бўлган. 
У ўз она тили хоразм тилидан ташқари яна бир қанча тилларни-сўғдий, 
форс, ҳинд, юнон ва қадимги яхудий тилларни ҳам ўрганган. У Ҳиндистонда 
бўлар экан, тез орада нафақат Ҳиндистон тарихи, маданияти, ҳатто санскрит 
тилини ҳам ўрганади. Хоразмдаги Маъмун академиясининг энг кўзга 
кўринган фаол иштирокчиларидан бирига айланади. Шу билан бирга у шоҳ 


275 
Маъмун II нинг энг яқин маслаҳатчиси сифатида мамлакат сиёсий ишларида 
ҳам фаол қатнашади.
Беруний Урганчда яшаган даврда Ибн Сино билан ёзишма олиб борган. 
Бизгача уларнинг савол-жавобларидан 18 таси етиб келган. Бу ёзишмалар 
Берунийнинг табиат фалсафаси ва физика масалалари билан қанчалик 
қизиққанлигидан гувоҳлик беради. Савол-жавобларнинг мазмунида 
Аристотелнинг ақл билан ҳис этиш орқали чиқарган хулосаларига Беруний 
ўзининг тузатиш ва тажриба орқали аниқлаган хулосаларини қарши қўйган. 
Ибн Сино эса Аристотелни ҳимоя қилгани маълум бўлади. 
Беруний Хоразмда яшаган вақтда ҳали жуда ёш бўлишига қарамай, Кат 
шаҳрида муҳим астрономик кузатишлар ўтказган. Бу кузатишлар учун ўзи 
асбоблар ихтиро қилган. Беруний 22 ёшида ўзи туғилиб ўсган ватанни 
ташлаб кетишга мажбур бўлади ва аввал Райга, кейин Журжонга келади. Бу 
ерда машҳур табиб, астроном, файласуф Абу Сахл Исо ал-Масихий билан 
танишади ва ундан таълим олади. Беруний ўзининг машҳур асарларидан 
бири бўлмиш “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарини Журжонда 
ёза бошлаган.
Тарихдан маълумки, 1017 йилда Маҳмуд Ғазнавий Хоразмни босиб 
олади ва Берунийни ҳам Хоразмшоҳ саройидаги бир қанча олимлар қатори 
Ғазна шаҳрига олиб кетади. Беруний Ғазна шаҳрида 1017 йилдан то 1048 
йилгача ҳаёт кечиргани маълум. Бу йиллар Беруний ҳаётида ўзига хос давр 
бўлади. Бир томондан ғурбатда яшаган бўлса, иккинчи томондан илмий 
фаолиятда жуда ҳам маҳсулдор даври бўлади. Беруний фаолиятини 
ўрганувчи олимларнинг фикрича, бундай ҳол, яъни давлат ишларига 
аралашмаган, сиёсий фаолиятдан четлашган олим ўзининг бутун бўш 
вақтини илмий-тадқиқот ишларига сарфлайди.
Беруний табиат фанларининг ривожига бебаҳо ҳисса қўшган олимдир. 
У ўзининг илмий асарларида дунёнинг тузилиши ҳақида фикр юритганда 
Птолемей фикрига суянса ҳам, амалда ернинг ҳаракати ҳақида Птолемей 
тартибига зид келувчи фикрларни баён қилади. У “Геодезия” асарида 
геотцентризм билан боғлиқ бўлган баъзи назарияларнинг тўғрилигига шубҳа 
билан қараганлигини очиқдан-очиқ баён этади. Бу билан у дунёнинг 
гелиотцентристик 
тузилиши 
ҳақидаги 
назарияни 
яратишга 
ҳисса 
қўшганлардан бири ҳисобланади. 
Беруний ўз даврининг катта математиги ҳам бўлган. У математика 
масалаларига бағишланган асарларида геометрия, арифметика, алгебра, 
сонлар назарияси, тригонометрия тушунчаларини маълум тартиб билан 
таърифлайди. Ҳозирги замон тадқиқотчиларининг кўпчилиги Берунийни 
тригонометрия фанининг ривожига қўшган хиссасини жуда ҳам юксак 
баҳолашади. Улар Берунийнинг тригонометриянинг математикада мустақил 
фан сифатида қараган олим сифатида кўрсатмоқдалар. 
Беруний 1030 йилда “Ҳиндистон” номи билан машҳур бўлган энг 
йирик асарини ёзади. Бу асар жуда катта аҳамиятига эга бўлган асар бўлиб, 
бу ҳақда жуда кўп ғарб ва шарқ олимлари ўзларининг фикр-мулоҳазаларини 
билдирганлар. Берунийнинг бу асари устида 20 йил иш олиб борган Э.Захау 


276 
унинг арабча танқидий тексти билан ингилизча таржимасини 1888 йилда 
Лондонда нашр эттиради. Ана шу олим “ҳиндшуносликда Берунийга тенг 
қеладиган бирор олим на ундан олдин ва на ундан кейин бўлганлигини 
билмаймиз”-деган эди. Йирик арабшунос олим Р.Розен “Ҳиндистон” асари 
қадимги ва ўрта аср ғарб ва шарқ адабиётида “мисли кўрилмаган”-деб 
баҳолайди. Ҳинд олимларидан Ҳамид Ризо эса “Ўрта аср ва янги замон 
муаллифларидан ҳеч бири Ҳинд маданиятининг чигал масалаларини илмий 
руҳда тушуниш бўйича Абу Райхон Беруний эришган ютуқларига эриша 
олмади. Берунийнинг “Ҳиндистон” асари классик намуна бўлиб қолиши 
билан бирга ўз муаллифининг қадимги ҳинд маданияти ва фанига 
тортиғидир”-деган эди. Абу Райҳон Беруни 1048 йили Ғазнада вафот этиб, 
ўша ерда дафн этилган.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish