Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/196
Sana23.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#178071
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   196
Bog'liq
Баходир Эшев Ўзбекистон тарихи

Абу Али ибн Сино (980-1037) Бухоро яқинида 
жойлашган Афшона қишлоғида таваллуд топган. 
Отаси зиёли, ўқиган, билимдон киши бўлиб асли 
Балхдан бўлган. Ибн Сино ўша давр зиёлилар 
оиласида ҳукм сурган турмуш тарзи тизими бўйича 
“Қуръони Карим”ни ёшлик чоғидан ёд ола 
бошлайди. Бу билан кифояланиб қолмасдан отаси 
унга фалсафа, ҳинд ҳисоби каби соҳаларни ҳам ўқита 
бошлайди. Ҳатто Абу Абдуллоҳ ан-Нашали деган 
кишини ўғлига мураббий қилиб олади. У ўспиринлик 
йилларида, 16 ёшида шунчалик чуқур шуғулланганки, ҳатто бирон-бир кеча 
ҳам тўйиб ухламаган экан. Фан асослари билан бундай шуғулланиш, кўп 
вақтлар давомида амалга оширган машаққатли меҳнат тез орада ўз 
самарасини беради, у 17 ёшидаёқ олим сифатида шаклланиб, табиб деган ном 
чиқара бошлайди. Мукофот сифатида сарой кутубхонасидан фойдаланиш 
имкониятига сазовор бўлади. 
Ибн Сино ҳам ўша даврда Хоразмда фан ва маданият хомийси 
сифатида ном чиқарган Маъмун (999-1016) саройига боради. У ерда ўша давр 
машҳур олим, файласуфлари Абусахл Масиҳий, табиб Абул Хайир Хоммар, 
қомусий олим сифатида бутун дунёда тан олинган Абу Райҳон Беруний ва 
бошқа машҳур олимлар бор эдилар. Аммо, олимнинг тинч ижоди бу ерда ҳам 
кўпга чўзилмайди. Хоразмни Маҳмуд Ғазнавий эгаллагач у Ҳамадонга 
жўнайди. Ўша даврда Ҳамадон ҳукмдори Шамс ад-Давла деган киши бўлиб, 
у касал бўлиб қолади. Ибн Сино Бухоро амирини даволаганидек уни ҳам 
тузатиб юборади ва эвазига вазир этиб тайёрланади. Ўша давр сарой фисқу-
фасодлари туфайли у зиндонга ташланади. Исфаҳон ҳукмдори Алоуддавла 
Ҳамадонни босиб олгач, у зиндондан озод қилинади. 
Ибн Синонинг замондоши, унинг шогирди Жузжонийнинг ёзишича у 
жисмоний жиҳатдан жуда бақувват бўлган. Бироқ шаҳарма-шаҳар 
дарбадарликда юриш, юқорида қайд қилганимиздек, кечалари ухламасдан 
узлуксиз ишлаш ва таъқиб остига олишлар олимнинг саломатлигига таъсир 
кўрсатади ва 1037 йилнинг июнь ойида 57 ёшида вафот этади. Бу буюк 
алломанинг қабри Ҳамадонда жойлашган. 


277 
Ибн Сино ҳақиқий энциклопедик олим бўлиб, ўз даврининг деярли 
барча фанлари билан муваффақиятли равишда шуғулланган ва уларга оид 
илмий асарлар яратган. Турли манбаларда унинг 450 дан ортиқ асарлари қайд 
қилинган бўлса ҳам, замонлар ўтиши билан уларнинг кўпи йўқолиб кетган ва 
бизгача фақат 242 таси етиб келган. 
Ибн Синонинг тоғларни пайдо бўлиши тўғрисидаги ажойиб фикрлари, 
минереология ва геология фанларига қўшган ҳиссаси жуда салмоқлидир. 
Жумладан, у минералларни тўрт гуруҳга бўлиб, уларнинг оригинал 
классификациясини таклиф этади. Бу классификация то ХIX асргача деярли 
ўзгаришсиз сақланиб келди. Олимнинг минереология соҳасидаги 
ишларининг муҳимлиги таъкидланиб, 1956 йилда Ўзбекистонда топилган 
минерал «Авиценит» деб аталган. 
Ибн Сино ботаника масалалари билан ҳам кўп шуғулланган. Чунки 
табобатда ишлатиладиган доривор моддаларнинг аксарияти ўсимликлардан 
олинади. Машҳур швед ботаниги Карл Линней (1707-1778) Ибн Синонинг 
ботаника соҳасидаги хизматларини таъкидлаб, тропик мамлакатларда денгиз 
сувида ҳам ўсувчи ва доимо яшил ҳолда қоладиган бир дарахтни Авиценна 
деб атади. Ҳам Ғарбда, ҳам Шарқда “Авиценна” ва “Шайхур-Райис” номи 
билан шуҳрат қозонган бобокалонимиз ҳақиқатан ҳам мустақил Ўзбекистон 
ёшлари қалбида ўз тарихи ва бобокалонлари билан фахрланиш ҳис-
туйғуларини уйғотади. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish