10.4.2-жадвал.
Корхона соф фойдасининг шаклланиш ҳисоб-китоби
Кўрсаткичлар
|
Ўтган йилда
|
Ҳисобот йилида
|
Фарқи (+,-)
|
Ўсиш суръати, %
|
1. Маҳсулотни сотишдан келган соф тушум (қийматга қўшилган солиқ ва акцизларсиз)
|
4583,3
|
5694,5
|
+1111,2
|
124,3
|
2. Сотилган маҳсулот таннархи (иш, хизмат)
|
3951,2
|
4841,7
|
+890,5
|
122,5
|
3. Сотилган маҳсулот (иш, хизмат) дан олинган молиявий натижа (1қ-2қ)
|
632,1
|
852,8
|
+220,7
|
134,9
|
4. Давр харажатлари (маҳсулотни сотиш, бошқарув ва бошқа маъмурий харажатлар)
|
152,4
|
178,3
|
+25,9
|
117,0
|
5 Бошқа операцион даромадлар
|
31,3
|
37,2
|
+5,9
|
118,8
|
6. Асосий фаолитдан олинадиган даромадлар натижаси (фойда(+), зарар(-)) (3қ-4қ+5қ)
|
+511,0
|
+711,7
|
+200,7
|
140,6
|
7. Молиявий фаолият натижаси (+,-)
|
+71,2
|
+80,4
|
+9,2
|
112,9
|
8. Тасодифий (фавқу-лотда) фаолият натижаси (фойда(+), зарар(-))
|
+11,4
|
+8,3
|
-3,1
|
72,8
|
9. Солиқ тўланганга қадарги фойда (6қ(7қ(8қ)
|
593,6
|
800,4
|
+206,8
|
134,8
|
10. Солиқлар ва ажратмалар суммаси
|
225,6
|
304,2
|
+78,6
|
134,8
|
11. Соф фойда (9қ-10қ)
|
368,0
|
496,2
|
+128,2
|
134,8
|
Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонанинг соф фойдаси ҳисобот йилида 128,2 минг сўмга ёки 134,8%га ўсган. Бу ўзгариш жуда кўп омиллар эвазига содир бўлган. Ушбу омиллар таъсирини шу жавдал маълумотлари асосида аниқлаш мумкин. Бу омиллар гуруҳига қуйидагилар киради:
маҳсулот ҳажмининг ўзгариши;
таннархнинг ўзгариши;
баҳонинг ўзгариши;
давр харажатларининг ўзгариши;
турли операцион даромадларнинг (харажатларнинг) ўзгариши;
асосий фаолият молиявий натижаси;
молиявий фаолият натижаси;
тасодифий (фавқулотдаги) фойда ва зарарларнинг мавжудлиги;
солиқ ставкаси;
солиқ сўммаси;
Ушбу омилларнинг таъсирини жадвал маълумотлари ва юқоридаги ҳисоб-китоблар асосида кўриб чиқиш мумкин.
-
1. Сотилган маҳсулот ҳажмининг кўпайиши
|
|
+1111,2
|
|
|
|
2. Таннархнинг ошганлиги
|
|
-1839,6
|
|
|
|
3. Баҳонинг ошганлиги
|
|
+949,1
|
|
|
|
4. Давр харажатларининг кўпайганлиги (178,3-152,4)
|
|
-25,9
|
|
|
|
5. Бошқа операцион даромадларнинг ошганлиги (37,2-31,3)
|
|
+5,9
|
|
|
|
6. Асосий фаолиятдан олинадиган даромаднинг ошганлиги (711,7-511,0)
|
|
+200,7
|
|
|
|
7. Молиявий фаолиятдан олинган фойданинг кўпайиши (80,4-71,2)
|
|
+9,2
|
|
|
|
8. Тасодифий фойданинг камайганлиги (8,3-11,4)
|
|
3,1
|
|
|
|
9. Солиқ ва турли ажратмалар суммасининг ошганлиги (304,2-295,6)
|
|
-78,6
|
|
|
|
10. Барча омиллар таъсири соф фойданинг умумий ўзгаришига тенг (496,2-368,0)
|
|
+128,2
|
Соф фойданинг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларнинг умумий миқдори қуйидагича ҳисобланади.
n
Ф= Фi
i=1
Ушбу формулага тегишли маълумотларни қўллаб барча омиллар таъсирида натижанинг умумий ўзгаришини аниқлаш мумкин.
1111,-1839,6+949,1-25,9+5,9+9,2-3,1-78,6=+128,2 минг сўм.
Кўриниб турибдики, соф фойданинг ўзгаришига саккизта омил таъсир қилган. Уларнинг йигиндиси натижа кўрсаткичининг умумий ўзгаришига (+128,2 минг сўм) тенг.
Ушбу таҳлил натижасида фойдани кўпайтириш имкониятларини (резервларини) аниқлаш мумкин. Бизнинг ҳисоб-китоб кўрсатмоқдаки, агарда маҳсулотнинг таннархи ошмаганда эди фойда яна 1839,6 минг сўмга, давр харажатлари кўпаймаганда 25,9 минг сўмга, тасоддифий фойда камаймаганда 3,1 минг сўмга, солиқ ва турли ажратмалар сўммаси кўпаймаганда 78,6 минг сўмга, жами 1947,2 минг сўмга ошган бўлар эди. У ҳолда ҳақиқий фойда миқдори 852,8 минг сўм эмас, балки 2800,0 минг сўмни (852,8+1947,2) ташкил қилган бўлар эди. Келажакда корхона раҳбарияти аниқланган имкониятлардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиши лозим.
Иқтисодчиларнинг муҳим вазифаларидан бир корхона рентабеллигига таъсир қилувчи омилларни ҳам ҳисоблаб чиқишлари ва уларни ошириш учун тегишли ички имкониятларни ахтариб топиш йўлларини кўрсатишдан иборатдир. Мазкур бобда корхона рентабеллигининг умумлашган кўрсаткичи ва активлар рентабеллигига таъсир этувчи омилларни ҳисоблаш йўлларига тўхталамиз.
Корхонанинг молиявий натижаларини ифодаловчи умулашган кўрсаткичга маҳсулот (иш, хизмат) рентабеллигини (Рст) киритиш мумкин. Мазкур кўрсаткични аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
Сф
Рст = ——— х 100,
Ст
Бу ерда: Сф - соф фойда;
Рст - маҳсулот (иш, хизмат)нинг умумий ҳажми.
Ушбу кўрсаткичга бир қанча омиллар таъсир қилади. Булар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
соф фойданинг ялпи фойдадаги ҳиссаси (Сф/Яф);
ялпи фойданинг сотилган маҳсулотдан олинган ялпи молиявйи натижалардаги ҳиссаси (Яф/Ямн);
ялпи молиявий натижанинг соф тушумдаги ҳиссаси (Ямн/Ст).
Улар ўртасидаги боғлиқлик қуйидаги чизмада акс эттирилган (10.4.1-чизма).
Ушбу омилларни натижа билан боглайдиган бўлсак, қуйидаги формулага эга бўлиш мумкин:
Сф Яф Ямн
Рст= —— х ——— х ———
Яф Ямн Ст
Уларнинг қисқартирилган математик модели натижани “Y”, омилларни “Хi” деб белгиланса, қуйидаги формула орқали ифодаланади. Унда ҳар бир омилни Хi деб қабул қилиш мумкин:
3
Y=Х1 х Х2 х Х3= П хi (i=1,3).
I=1
10.4.1-чизма
Корхона умумий рентабеллигига таъсир қилувчи
омиллар ўртасидаги боғлиқлик
-
Соф фойданинг ялпи фойдадаги ҳиссаси (Х1)
|
|
Ялпи фойданинг сотилган маҳсулот-дан олинган ялпи молиявий натижа-лардаги ҳиссаси (Х2)
|
|
Ялпи молиявий натижанинг сотилган соф тушумдаги ҳиссаси (Х3)
|
|
|
|
|
|
Сф
——
Яф
|
|
Яф
——
Ямн
|
|
Ямн
———
Ст
|
Ушбу формуладаги кўрсаткичларни молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида аниқлаб омилли таҳлил учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади (10.4.3-жадвал).
10.4.3-жадвал
Молиявий натижалар умумлашган кўрсаткичига
таъсир қилувчи омиллар ҳисоб-китоби
Кўрсаткичлар
|
Ўтган
йилда
|
Ҳисо-бот
йилида
|
Занжирли алмаштиришлар
|
I
|
II
|
1. Соф фойданинг ялпи фойдадаги улуши, %
|
61,995
|
61,994
|
61,994
|
61,994
|
Ялпи фойданинг сотилган маҳсулотдан олинган ялпи молиявий натижаларидаги ҳиссаси
|
0,939
|
0,938
|
0,939
|
0,938
|
3. Ялпи молиявий натижанинг сотилган соф маҳсулотдаги ҳиссаси
|
0,138
|
0,150
|
0,138
|
0,138
|
4. Маҳсулот рентабеллиги, % (1қх2қх3қ)
|
8,03
|
8,72
|
8,03
|
8,02
|
Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, маҳсулот рентабеллиги кўрсаткичининг 0,69% (8,72-8,03) ошганлигига қуйидаги омиллар таъсир қилган:
1. Соф фойданинг ялпи фойдадаги улуши жуда кам миқдорда, яъни 0,001% ўзгарган. Бу натижа ўзгаришига таъсир қилмаган:
8,03 - 8,03=0
2. Ялпи фойданинг сотилган маҳсулотдан олинган ялпи молиявий натижалардаги ҳиссаси 0,001га (0,938-0,939) камайганлиги натижани 0,01% камайишига олиб келган:
8,02 - 8,03 = -0,01
3. Ялпи молиявий натижанинг сотилган соф маҳсулотдаги ҳиссаси 0,012га кўпайганлиги маҳсулот рентабеллигини 0,7% оширган:
8,72 - 8,02 = +0,7
Барча омиллар таъсири натижанинг умумий фарқига тенг:
0 - 0,01 + 0,70 = +0,69.
Бозор муносабатларига асосланган эркин иқтисодиёт шароитида кўп корхоналар барча активлардан самарали фойдаланиш масаласини устувор вазифа қилиб қўйишмоқда. Чунки корхонанинг активлари уларнинг мулки. Бу мулк фойда келтириш учун мўлжалланган мулкдир. Шу туфайли мазкур кўрсаткичнинг таҳлили иқтисодий таҳлилнинг таркибий қисмига асосланган. Буни инобатга олиб ушбу кўрсаткич таҳлилига тўхталишни мақсадга мувофиқ, деб топдик.
Барча активлар рентабеллиги таъкидланганидек, қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Соф фойда (Фс)
Рентабеллик (Ра)= ————————.
Активлар (А)
Агар активларни таркиби бўйича ёйиб чиқилса, у қуйидаги элементлардан ташкил топганлигини кўрамиз.
Асосий Номоддий Айланма
А= воситалар + активлар + маблағлар.
(Ав) (Нф) (Айм)
Бу ерда айланма маблағлар ҳам икки йирик гуруҳга бўлинади. Бу гуруҳларни ёйиб чиқилса, қуйидаги формула вужудга келади:
Моддий Пул
Айм= айланма маб- + маблағлари
лаглар (Амм) (Пм)
Энди активлар ўрнига унинг таркибига кирувчи алоҳида кўрсаткичларни қўядиган бўлсак, активлар рентабеллигини ифодаловчи формулаларнинг шакли қуйидагича ифодаланади.
Фс
Ра= ————————.
Ав+Амм+Пм+Нф
Энди ушбу формулага асосан корхона активлари рентабеллигининг таҳлилини кўриб чиқамиз. Энг аввало, унинг фарқи аниқланади:
Фсх Фср
Ра=—————————— - ——————————
Авх+Аммх+Пмх+Нфх Авр+Аммр+Пмр+Нфр
Энди шу аниқланган фарққа таъсир қилувчи омилларни ҳисоблаш мумкин. Натижага биринчи омилнинг таъсири қуйидагича ҳисобланади:
Фсх
Рафс=Рафс-Рар= —————————— - Рар.
Авр+Аммр+Пмр+Нфр
Натижа ўзгаришига иккинчи омилнинг таъсири қуйидагича ҳисобланади:
Фсх
Раав=Раав-Рафс= —————————— - Рафс.
Авх+Аммр+Пмр+Нфр
Натижа ўзгаришига учинчи омилнинг таъсири қуйидагича аниқланади:
Фсх
Раамм=Раамм-Раав= —————————— - Раав.
Авх+Аммх+Пмр+Нфр
Натижа ўзгаришига тўртинчи омилнинг таъсирини ҳисоблаш учун қуйидаги формуладан фойдаланади:
Фсх
Рапм=Рапм-Раамм= —————————— - Раамм.
Авх+Аммх+Пмх+Нфр
Натижа ўзгаришига бешинчи омилнинг таъсирини топиш учун қуйидаги ҳисоб-китобни амалга ошириш кифоя:
Ранф = Ранф - Рапм = Рах - Рапм.
Натижанинг умумий ўзгариши, одатдагидек, барча омиллар таъсирининг йигиндисига тенг бўлиши керак:
Ра=РафсРаавРааммРапмРанф
Ушбу формулаларга аниқ маълумотларни қўллаб корхона активлари рентабеллигига таъсир этувчи омилларни ҳисоблаш учун қуйидаги жавдални тузиш тавсия қилинади (10.4.4-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |