Б. А. Абдукаримов, А. Б. Бектемиров, М.Қ. Пардаев, Ш. С. Салимов, Э. Ш. Шавқиев, Ф. Б. Абдукаримов корхона иқтисодиёти



Download 2,97 Mb.
bet95/145
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#125589
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   145
Bog'liq
Корхона иктисодиёти (дарслик)11111

10.4.4-жадвал
Корхона рентабеллигини аниқлаш ва унинг ҳисобот
йилидаги ўзгаришининг таҳлили
(минг сўм)

Кўрсаткичлар

Ўтган йилда

Ҳисобот йилида

Ўзгари-ши (+,-)

Ўсиш суръати,%



Мутлақ кўрсаткичлар



1. Соф фойда (Сф)

368,0

496,2

+128,2

134,8

2. Асосий воситаларнинг ўртача қиймати (Ав)

2956,5


3497,5


+541,0


118,3


3. Айланма маблағлар-нинг ўртача йиллик қиймати (Айм)

7269,0


8810,0


+1541,0


121,2


4. Номоддий активлар-нинг ўртача қиймати (Нф)

73,2


195,0


+121,8


266,4


5. Барча активлар (Б) (2қ+3қ+4қ)

10298,7


12502,5


+2203,8


121,4




Нисбий кўрсаткичлар



6. Рентабеллик даражаси, (Ра) [(1қx100)/2қ+3қ+4қ] ёки [1қx100)/5қ]

3,57


3,97


+0,40


111,2


Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонада активлар рентабеллиги ҳисобот йилида 0,40%га ошган. Бу бир қанча омиллар таъсирида рўй берган. Уларни аниқлаш учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади (10.4.5-жадвал).
10.4.5-жадвал.
Рентабеллик даражасига таъсир этувчи омилларни
занжирли алмаштириш йўли билан аниқлаш ҳисоб-китоби



Кўрсаткичлар

Ўтган
йилида

Ҳисо-
бот йилида

Фарқи
(+,-)

Занжирли алмаштиришлар

I

II

III

IV

1. Соф фойда

368,0

496,2

+128,2

496,2

496,2

496,2

496,2

2. Асосий воситалар

2956,5

3497,5

+541,0

2956,5

3497,5

3497,5

3497,5

  1. Айланма маб-

Лаглар

7269,0


8810,0


+1541,0


7269,0


7269,0


8810,0


8810,0


  1. Номоддий

Активлар

73,2


195,0


+121,8


73,2


73,2


73,2


195,0


5. Барча активлар-нинг рентабеллик даражаси, %

3,57


3,97


+0,40


4,82


4,58


4,01


3,97


Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, барча активларнинг рентабеллик даражаси ҳисобот йилида 0,40% бандга ошган. Бу қуйидаги омиллар эвазига содир бўлган:


1. Фойда суммасининг 128,2 минг сўмга кўпайганлиги барча активлар рентабеллик даражасини 1,25% бандга оширган:
(4,82 - 3,57).
2. Асосий воситаларнинг ўртача йиллик қийматининг 541,0 минг сўмга кўпайганлиги таҳлил қилинаётган кўрсаткич даражасини 0,24% бандга камайишига олиб келган:
(4,58-4,82).
3. Айланма маблағлар ўртача қийматининг 1541,0 минг сўмга кўпайганлиги барча активлар рентабеллик даражасини 0,57% бандга камайтирган:
(4,01-4,58).
4. Ҳисобот йилида номоддий активларнинг 121,8 минг сўмга кўпайганлиги ушбу категориянинг рентабеллик даражасини 0,04% бандга камайтириб юборган:
(3,97-4,01).
Барча омиллар таъсири натижасида барча активлар рентабеллик даражасининг умумий ўзгариши ҳосил бўлган:
1,25 - 0,24 - 0,57 - 0,04 = +0,40%.
Таянч иборалар: моддий харажатлар, меҳнат харажатлари, молиявий харажатлар, ишлаб чиқариш таннархи, ижтимоий сугурта ажратмалари, соф фойда, рентабеллик, маҳсулот рентабеллиги, активлар рентабеллиги, соф фойдага таъсир қилувчи омиллар, рентабеллик даражасига таъсир қилувчи омиллар.
Такрорлаш учун саволлар

1. Маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархи қайси элементлардан таркиб топган?


2. Давр харажатлари таркибини ёритинг.
3. Молиявий харажатлар таркибини ёритинг.

  1. Молиявий натижаларнинг қанақа кўрсаткичларини биласиз?

  2. Соф фойдани аниқлаш тартибини айтиб беринг.

  1. Соф фойдани тақсимлаш тартибини ёритинг.

  2. Рентабелликнинг иқтисодий моҳиятини очинг.

  3. Рентабеллик кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш усуллари.

  4. Корхона рентабеллигини ошириш йўллари.

  5. Соф фойдага қандай омиллар таъсир қилади?

  6. Соф фойда ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни ҳисоблаш йўлини кўрсатинг.

  7. Рентабеллик даражасининг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларга нималар киради?

  8. Маҳсулот рентабеллигига таъсир қилувчи омилларнинг ҳисобланиш усули.

  9. Активлар рентабеллигига таъсир этувчи омиллар қандай ҳисобланади?

XI боб. КОРХОНАНИНГ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ФАОЛИЯТИ
Режа:

  1. Инвестицияларга оид тушунчалар мазмуни, инвестиция таснифи, аҳамияти, инвестицион “портфели” ва сиёсати

  2. Инвестиция манбалари ва уларнинг корхонага қўйиш соҳалари

  3. Инвестициявий лойиҳалар самарадорлиги кўрсаткичлари, уларни аниқлаш, баҳолаш ва самарадорлигини ошириш йўллари



11.1. Инвестицияларга оид тушунчалар мазмуни, инвестиция таснифи, аҳамияти, инвестицион “портфели” ва сиёсати.
Ишлаб чиқариш факторларидан бири бўлиб капитал ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш воситалари (машиналар, жиҳозлар, транспорт воситалари, барча инструмент турлари, бинолар, қурилмалар, иншоатлар кабилар) инвестицион товарлар ёки инвестицион ресурслар деб аталади.
Инвестицион ресурслар (товарлар) ва капитал саноат корхонасида синоним сифатида ишлатилади.
Ушбу терминлар мазмунига пул киритилмайди, чунки у, ўз-ўзидан ҳеч нарса ишлаб чиқармайди, ишлаб чиқариш ресурси сифатида ишлатилмайди. Пул ишлаб чиқариш ресурсларини сотиб олиш учун манбаа бўлиб ҳисобланади.
Шундай қилиб инвестицион товарлари (ресурслари) бу узоқ муддатда фойдаланадиган ишлаб чиқариш воситалари бўлиб, у кўплаб товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш ва фойда олиш мақсадида фойдаланилади.
Инвестиция лотинча “investire” (кийинтириш, ясантириш), немисча “investition” сўзидан келиб чиқиб, қисқача узоқ муддатга ишлаб чиқаришни кенгайтириш, даромадни орттириш, фойда олиш учун қандайдир ишга ёки корхонага капитал маблаг қўйишни билдиради.
Инвестицияга кенгроқ маънода таъриф берсак, у фойда ёки бошқа фойдали мақсадга эришиш учун бирон-бир тадбиркорлик объектига (корхонага) ёки бошқа фаолиятниюритиш учун пул маблағларини; қимматбаҳо қоғозларни; пулда баҳоланувчи мол-мулкни, жумладан мулкий ёки бошқача ҳуқуқларни йўналтириш деб тушуниш зарур.
Инвестиция сўзидан инвестор - омонатчи сўзи келиб чиқиб, у омонат (қарз, кредит) берувчи шахс, ташкилот (корхона) ёки давлатни англатади. Инвестор инвестицион фаолиятни объекти ҳисобланади. Инвесторлар қаторига қимматли қогозларни сотиб оладиган ва бу билан ўзларининг бўш маблағини жойлаштирадиган юридик ҳамда жисмоний шахслар ҳам киради. Инвестициялар алоҳида аломатлар бўйича таснифланади. Унинг таснифи 11.1.1 жадвалда келтирилган
11.1.1-жадвал


Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish