Таклиф этилган антипирен билан ишлов берилган турли таркибли матоларнинг кислород индексини аниқлаш натижалари
Т.р
|
Материал таркиби, %
|
Юзавий зичлиги, г/м2
|
Антипирен сарфи, мато масс. нисбатан %
|
Кислород индекси
|
1
|
Пахта (100%)
|
176
|
7.9
|
31
|
2
|
Пахта (100%)
|
176
|
5.1
|
26
|
3
|
Пахта-вискoза (50:50)
|
211
|
6.7
|
34
|
4
|
Пахта-вискoза (50:50)
|
211
|
4.9
|
28
|
5
|
Пахта-зиғир (50:50)
|
522
|
5.3
|
39
|
6
|
Пахта-зиғир (50:50)
|
522
|
3.6
|
31
|
7
|
Пахта-полиэфир (65:35)
|
170
|
9.4
|
36
|
8
|
Пахта-полиэфир(65:35)
|
170
|
6.3
|
29
|
9
|
Пахта-полиэфир(50:50)
|
350
|
14.2
|
34
|
10
|
Пахта-полиэфир(50:50)
|
350
|
7.1
|
28
|
11
|
Пахта-полиэфир(30:70)
|
275
|
19,3
|
32
|
12
|
Пахта-полиэфир(30:70)
|
275
|
12.6
|
26
|
Олинган натижалардан матонинг таркиби ва сарфланган антипирен препаратнинг миқдорига боғлиқ равишда кислород индекси кўрсаткичи 26-39 диапазонда бўлиши кузатилди. Бир хил таркибга эга матога антипирен сарфининг ортиши билан кислород индексининг ошиши, пахта толасига зиғир қўшилишидан олинган, юзавий зичлиги юқори матонинг кислород индекси энг юқори бўлиши, мато таркибидаги полиэфирнинг ортиши билан эса кислород индекси камайиши кузатилди.
Кислород индексининг зарур қийматларига эришиш учун таклиф этилган антипирен препарат миқдорини ошириш лозим бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, таклиф этилган антипирен препаратлар турли таркибли толалардан тайёрланган матоларнинг кислород индекси кўрсаткичини 39 гача ошириши аниқланди.
Ишлаб чиқилган SamUZ ёнғиндан ҳимоя воситасининг сифат кўрсаткичларини ҳозирги кунда кенг фойдаланиладиган мавжуд антипирен воситалари билан қиёсий тавсифлаш натижалари 3.17-жадвалда (илова 1) келтирилган. Жадвалдан ишлаб чиқилган SamUZ антипирен воситаси қўлланилиш соҳаларига кўра ўзининг кўпчилик аналогларидан фарқли бир вақтнинг ўзида ёғоч ва тўқимачилик материалларда ишлатилиши мумкин. SamUZ ни ишлатиш жараёнидаги сарфига кўра мавжуд антипирен воситаларидан қолишмаган ҳолда ўз самарадорлик гуруҳи бўйича I, II категорияларга мос келади. Ишлаб чиқиладиган SamUZ воситасини режалаштирилган таннархи мавжуд аналогларига нисбатан сезиларли даражада паст.
3-бобга хулосалар. Антипирен препаратлари олиш учун аммофос эритмаси таркиби ва хоссаларини кимёвий ва физикавий усулларда яхшилаш бўйича тадқиқотлар олиб борилди ва суюқ антипирен таркибларнинг физик-кимёвий хоссалари аниқланди. Аммоний фосфат, аммоний сульфат ва аммоний нитрат тузлари комбинациялари асосида антипирен таркиблар олинди, Марказий Қизилқум фосфоритларини нитрат кислотали ишлов бериш орқали антипирен таркиблар олиш жараёнини тадқиқ этилди, нитрат кислотали эритмалардан кальций ионларини аммоний сульфат билан ажратиш жараёнларининг оптималь шароитлари топилди.
Марказий Қизилқум фосфоритларидан олинган аммофос эритмасининг таркиби физик ва кимёвий усуллар ёрдамида яхшиланди. Аммофос эритмасини қаттиқ қўшимчалардан тозалашнинг мақбул шароитлари танланди. Турли қўшимчалардан тозаланган аммоний гидрофосфат ва аммиак асосида юқори самарадор антипирен олиш жараёни мақбуллаштирилди
Аммофос, аммоний нитрат, аммоний сульфат ва бошқа бирикмалар асосида олинган суюқ антипиренлар хоссасига бошланғич компонентларнинг ўзаро нисбати, эритма муҳити ҳамда жараённинг олиб бориш шароитининг таъсири аниқланди. Таркибида аммофос ва ноорганик тузлар сақлаган самарадорлиги юқори бўлган, ёғоч, турли матолар ва пахта толасини ёнғиндан ҳимоялаш воситалари ишлаб чиқилди.
Антипиренлар билан ишланган материалларнинг термооксидланиш ва алангаланиш жараёнлари текширилди, антипирен билан ишланган тўқимачилик матoларининг кимёвий таркиби ва қалинлигининг уларнинг ёнувчанлигига таъсири аниқланди ҳамда тўқимачилик материалларининг термик парчаланиши газ маҳсулотлари таркиби таҳлил қилинди.
ХУЛОСАЛАР
-Антипирен воситаларини қўллаш ва сақлашда фойдаланиладиган кўрсатгичлари: зичлиги, динамик қовушқоқлиги, солиштирма электр ўтказувчанлиги ва тўйинган буғ босими, маҳсулотнинг барқарорлигига эритма муҳити ва бошланғич компонентлар ўзаро нисбати таъсири аниқланиб, материалнинг турига кўра таклиф этилаётган ёнғин ҳимоя воситасининг сарфланадиган миқдори кўрсатиб берилди.
-Аммофос,ммоний нитрат,аммоний корбонат, аммиак,натрий гидрокорбонат ва бошқа бирикмалар асосида олинган суюқ антипиренлар хоссасига бошланғич компонентларнинг ўзаро нисбати, эритма муҳити ҳамда жараённи олиб бориш шароитининг таъсири аниқланди.
-Таркибида аммофос ва ноорганик тузлар сақлаган самарадорлиги юқори бўлган ёғоч ва турли матоларини ёнғиндан ҳимоялаш воситалари ишлаб чиқилди.
Ишлаб чиқилган антипиренларнинг таъсир самарадорлигини термик усулларда баҳоланди.Антипирен воситаларини қўллаш ва сақлашда фойдаланиладиган курсатгичлари: зичлиги, динамик қовушқоқлиги, солиштирма электр ўтказувчанлиги ва тўйинган буғ босими аниқланди. Маҳсулотнинг барқарорлигига эритма муҳити ва бошланғич компонентлар ўзаро нисбати таъсири ўрганилди. Таклиф этилган препаратлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Ёнғин хавфсизлиги илмий-техник таъминлаш маркази лабораториясида махсус синовлардан ўтказилди ва самарадорлиги ижобий баҳоланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |