Азот ва фасфор сақлаган антипирен воситалар ёрдамида тўқимачилик матoлари ва ёғочни ёнғиндан ҳимоялаш усуллари


Антипирен билан ишланган матоларнинг кислород индексини аниқлаш



Download 5,24 Mb.
bet26/28
Sana06.07.2022
Hajmi5,24 Mb.
#745225
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
2 5244487004963477097

3.9.Антипирен билан ишланган матоларнинг кислород индексини аниқлаш
Антипиренларнинг тўқима матоларга таъсирини баҳолашда асосий кўрсаткичлардан бири кислород индекси (КИ) бўлиб, усулнинг моҳияти шундаки, намунани 180±3 секунд мобайнида мустақил ёнишини таъминлайдиган ёки 50±1 мм узунликдаги материални ёндирадиган азот муҳитидаги кислороднинг минимал концентрациясини ифодалайди. КИ нинг қиймати 20 дан кичик бўлса материал осон ёнувчан, 27 дан юқори бўлса – кам ёнувчан синфга киритилади [127; c.5-18]. Пахта толасидан иборат матоларда антипиренлар қўллаш орқали КИ ни 19 дан 30 гача ошириш мумкин. КИ материалнинг юзавий зичлиги, ҳаво ўтказувчанлиги ва температурага боғлиқ. Масалан, температурани 140 ва 240 0С гача кўтарилишидан материалнинг КИ 55% дан 45 ва 20,8% гача мос равишда камайиши аниқланган. Тажрибаларда материалларнинг кислород индекси кўрсаткичларини аниқлаш учун қуйидаги расмда келтирилган қурилма йиғилди (4.11-расм).
Пропан-бутан аралашмаси баллони (1) дан реакцион камера (8) га горелка (7) орқали ёнувчи аралашма юборилди. Кислород (2) ва азот (3) газ баллонларидан чиқадиган газ босими манометр (4) билан назорат қилиниб, газ аралашмалари тайёрлаш қурилмалари (5-ротаметр, 6-смеситель-аралаштиргич) орқали намуна бўлинмасига юборилди. Реакцион камера (8) вертикал ўрнатилган иссиқликка чидамли шаффоф найдан иборат. Камера тубига газ аралашмасини бир маромда тақсимлаш учун турли диаметрдаги шиша ёки металл шариклардан иборат мослама ўрнатилади.




4.11-Расм. Материалларнинг кислород индексини текшириш
учун қурилма 1-пропан-бутан аралашмаси баллони; 2-кислород ва 3-азот баллонлари; 4-манометр; 5,6-газ аралашмаси тайёрлаш қурилмаси.

Тутқич намунани найчада вертикал ҳолатда маҳкамлаш учун зарур. Металл симли элак (ячейкаси ўлчамлари 1,0-1,6 мм) тушаётган заррачаларни ушлаш учун шариклар устидан ўрнатилган. Баллонларга газсимон кислород (2) ва азот (3) (уларнинг тозалиги 98% дан кам бўлмаслиги керак) ёки кислород концентрацияси 20,9 ҳажм.% бўлган тоза ҳаво тўлдирилган.


Синовлар учун намуналар узунлиги 70-150 мм; эни 6,5±0.5 мм қалинлиги 3.0±0.5 мм қилиб тайёрлаб олинди. Ўт олдириш манбаси (масалан 2±1мм диаметрдаги учли горелка) сиқилган газ – пропан-бутан аралашмаси (1) дан 16±4 мм га тенг аланга баландлигини таъминлайди ва камерага юқори очиқ учи орқали эркин киради.
Синовлар учун вақт назорати секундомер воситасида 1 секунддан ошмаган четланиш билан амалга оширилди. Синов олдидан намуна 12.42.3 рақамли давлат стандартига асосан 88 соат мобайнида стандарт атмосферада сақланди.
Синовлар (23+2) °С ҳароратда ўтказилди. Намуна колонка марказига тутқич ёрдамида вертикал ҳолатда маҳкамланди. Шундай маҳкамландики, бунда намунанинг учи колонканинг юқори четидан 100 мм дан кам бўлмаган масофада бўлди.
Система 30 секунд давомида газ аралашмаси билан пуфланди ва кислород концентрацияси тажриба охиригача ўзгартирилмасдан тутиб турилди. Колонкадан оқиб ўтаётган кислород азот аралашмасининг оқим тезлиги 40±10 мм/с тутиб турилди. Кейин намуналарни ўт олдириш амалга оширилади, бунинг учун горелка алангасининг пастки қисми намунанинг юқори горизонтал сатҳига секинлик билан олиб келинади, бунда аланга уни тўлиқ қопласин ва намунанинг вертикал сатҳлари ёки қирраларига тегмасин. Аланганинг намунага таъсир давомийлиги 30 секунддан бўлиб, ҳар бир оралиқдаги қисқа танаффуслар 5 секундни ташкил этди. Агар горелкани намунадан узоқлаштиришдан кейин 5 секунд ичида намунанинг бутун сатҳи ёнаётган бўлса у ўт олган ҳисобланади.
Алангалангандан кейин секундомер қўшилади ва аланганинг тарқалиши кузатилади. Агарда ёниш тўхтаса ва 1 сония давомида тикланмаса, секундомер тўхтатилиб, ёниш вақти аниқланади ва намунанинг ёнган қисми- нинг узунлиги ўлчанади. Синов жараёнида ёниш билан бирга бўлган жараёнлар кузатилади: заррачаларнинг тушиши, кўмирланиши, бир текисда ёнмаслиги, туташи.
Ёнувчи аралашма таркибидаги кислород миқдори газохроматографик усулда “Хроматэк Кристалл-5000.1” газ хроматографи ҳамда унинг компьютер дастурий таъминоти ''Хроматэк Аналитик'' воситасида амалга оширилди (Колонка М 1.5м*3мм, 5% SE-30 хроматонда N-AW 0.16-0.2мм, Колонка М ss316 2м*3мм, 15% ПЭГА полихромда-1 0.2-0.25мм, Колонка М ss316 3м*2мм, Hayesep N 80/100меш; ташувчи газ – гелий, оқим тезлиги – 15 мл/мин; детектор – катарометр, колонка температураси – 90 °С).
Таклиф этилган SamUZ-1 (аммоний дигидрофосфат, аммониий гидрофосфат ва аммиак) антипирен билан ишланган турли таркибли матоларнинг кислород индексини аниқлаш натижалари қуйидаги
3.17-жадвалда келтирилган.
3.17-жадвал.

Download 5,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish