Аммоний гидрокси́д (аммиакли сув) NH4OH — аммиакнинг сувда эришидан олинадиган, кучсиз асос хоссали бирикма. Унинг ҳосил бўлиши қайтар жараён бўлганлиги сабабли эритмалардан доимий равишда аммиакнинг ўткир ҳиди сезиладиган даражада ажралиб туради. Саноатда 25% ли аммиак эритмаси кўринишида сотувга чиқарилади.
Натрий гидрокарбонат (NaHCO3) — карбонат кислотанинг нордон тузи бўлиб, оқ рангли майда кристалл кукун. Заҳарли эмас, ёнғин ва портлаш хавфи йўқ, шиллиқ қаватга тегса яллиғланишни чақиради. 100 мл сувдаги эрувчанлиги 9,6 г.
Тажрибаларда ишнинг тадқиқот объекти сифатида табиий ва сунъий толалардан тайёрланган газламалардан ҳамда ёғоч материалидан фойдаланилди. Тажрибаларни ўтказишдан олдин матонинг аниқ массасини топиш учун дастлаб дистилланган сувда ювилди, кейин эксикатордаги CaCl2 устида қуритилди Қуритиш 80-90 0С ҳароратда олиб борилди. Термик ишлов беришда 100, 125, 150 °С ҳароратда 2 дақиқа давомида олиб борилди. Қуритиш ва термик ишловдан кейин намуна дистилланган сувда ювилди, кейин хона ҳароратида қуритилди.
Текшириладиган намунанинг зичлиги 15139-71 рақамли давлат стандарти, сувни ўзига ютиши 4650-80 рақамли давлат стандарти, ёнувчанлик кўрсаткичи 12.1.044 рақамли давлат стандартидан фойдаланиб аниқланди.
2.2.Тадқиқот усуллари
Фосфор (V) оксиди ва аммиакнинг миқдорини аниқлаш. Текшириладиган намунадаги фосфор (V) оксиди ва аммиакнинг миқдорини аниқлаш 8515-75 рақамли давлат стандартига асосан фотометрик усулда олиб борилди [120]. Ушбу методга кўра фосфор (V) оксидини миқдори фотометрик усулда фосфорванадиймолибдатли комплекс холида фотоэлектроколориметр КФК-2, ёки спектрофотометры СФ-4А ёрдамида назорат қилинди. Аммиакни масса улуши несслер реактиви ёрдамида назорат қилинди.
Термогравиметрик анализ методи.
Намунага юқори температура таъсир этганда массани, массанинг ўзгариш тезлигини ва бошқа иссиқлик эффектларини ўзгаришини Паулик-Паулик-Эрдей тизимидаги “Q-1500D” дерматогрофи ёрдамида ўрганилди. Массаси 0,2 г бўлган намуна ҳаво муҳитида 1000 0С гача 10 0С га тенг доимий тезликда қиздирилди. Каналларнинг сезувчанлиги: ДТТда – 1mv; TTда – 500mv;ДTда – 500 mv. Ўлчов аниқлиги – 0,1 %. Материаллар термодестукция жараёнининг активланиш энергияси ДТА эгриси бўйича Пилоян усули билан аниқланган.
1nVm=B –(E-RT) (1).
Бу ерда E –активланишэнергияси, Дж/моль; m учувчан маҳсулотлар чиқиб кетиши натижасида модда оғирлигининг камайиши; Vm – модданинг дастлабки намунаси массасининг йўқолиш тезлиги, мг/мин; Т- ҳарорат, К; R-универсал газ доимийси, Дж/град моль.
Термолиз тезлиги ТГ эгрисидан қуйидаги формула орқали аниқланади:
V=(m maх-m min)m/100 (2)
Do'stlaringiz bilan baham: |