2.3. Ёнғин ҳимоя воситалари самарадорлигини баҳолаш
ЁҲВларининг самараси ёғоч мисолида ГОСТ 16363-76 га мос равишда амалга оширилди. Мазкур усул ёғоч намуналари вазнининг юқори ҳарорат таъсирида камайишини аниқлашга асосланган. Тажрибалар зичлиги 450-500 кг/м3, намлиги 81% ва ўлчамлари 50х10х10 мм бўлган ёғоч намуналарида олиб борилди. Ишлов берилган намуналар 2020С, нисбий намлиги 653% бўлган шароитда 24 соат давомида қуритилди. Ёғоч намунасининг вазни 0,1 г аниқликда ўлчанди. ЁҲВнинг сарфи (R, г/м2) қуйидаги формула ёрдамида аниқланди:
R=(m1-m2)100/F. (4)
Бу ерда m1ва m2-намунанинг ишлов берилгандан кейинги ва олдинги вазни, г; F–ёғоч намунасининг юза майдони, м2. Тажриба натижаларидан 1м2 юзага тўғри келадиган ҲВ сарфи унинг таркиби ва компонентлар нисбатига қараб 230–258 граммни ташкил этишини кўрсатди.
ЁҲВсининг самарадорлиги қуйидаги формула билан ҳисобланди:
m=(m1-m2)100/m1. (5)
Бу ерда m%–вазн камайиши,; m1ва m2–намунани синовгача ва синовдан кейинги вазни,г. Самарадорлигини баҳолаш 2.1-жадвал асосида амалга оширилади.
2.1-Жадвал
Синов натижасига кўра ЁҲВсининг самарадорлик гуруҳлари
Вазн камайиши, %
|
Самарадорлик гуруҳи
|
Самарадорлик гуруҳ номи
|
9 фоизгача
|
I
|
Қийин ёнувчи
|
9 дан 30 фоизгача
| II |
Қийин алангаланувчи
|
30 фоиздан юқори
|
III
|
Ёнғин ҳимояси таъминланмаган
|
Юқоридаги талаблар асосида ўтказилган тадқиқотлар текширилган ЁҲВ ларнинг аксарият қисмиқийин ёнувчи ёғочлар (I гуруҳ) ва қисман қийин алангаланувчи ёғочлар (II гуруҳ) олишга имкон беришини тасдиқлайди.
Матоларнинг ёнишига ЁҲВларининг таъсири халқаро андозаларга мос СТ СЭВ 437-80 асосида амалга оширилди. Бунга асосан матоларнинг ёниш белгиларини аниқлаш 10 минут давомида газ алангаси таъсирида текширилди. Бу вақт давомида ҳар 30 секундда ажралиб чиқаётган тутун газларининг ҳарорати ва синалаётган намунанинг мустақил ёниши кузатиб борилди. Ҳимояланган намуна I гуруҳ–қийин ёнувчи матолар талабига тўғри келиши учун қуйидаги шартларга жавоб бериши лозим:
-Ажралиб чиқаётган тутун газларининг ҳарорати, 0С – 235;
-Мустақил ёниш вақти, сек -30;
-Узунлиги бўйича шикастланиши, % - 85;
-Вазни бўйича шикастланиши, % -80;
Ҳимоя воситалари ёрдамида ишлов берилган намуналарни гигроскопиклик сифати сунъий эскириш ва бошқа текширувлари ГОСТ 16363-76СТ ва СЭВ 2437-80 асосида ўтказилди.
Эксикатор идишда 80% нисбий ҳаво намлиги шароитида зичлиги 1,195 г/см3 сульфат кислота ёрдамида, 100% нисбий намлиги шароитида эса дистилланган сув воситасида эришилди.
Гигроскопиклик сифатини аниқлашда намуналар зич ёпиқ ҳолда 30 сутка давомида хона шароитида эксикаторда 100% нисбий намликда сақланди. Намуналарнинг нам ютиш даражаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
В=(Б-А)*100/А. (6)
Бу ерда В-намунанинг нам ютиши, %; Б-намунанинг синовдан кейинги вазни, г; А-намунанинг синовгача бўлган вазни, г.
Олинган натижаларга кўра таркибида турли нисбатдаги аммофос ва NH3, NH4NO3, (NH4)2SO4, NaHCO3, КОН сақлаган ЁҲВ билан ишлов берилган ёғоч намуналарининг вазнини намлик таъсирида ортиши 6,2-8,2 %ниташкил этди. ҲВ билан ишлов берилган намуналарнинг гигроскопиклиги назорат намуналариникидан унчалик катта фарқ қилмайди.
Сунъий эскиришни аниқлаш бўйича синовларнинг бир циклида намуна16 соат давомида нисбий намлиги 100% бўлган эксикаторда, 8 соат давомида 60°С ҳароратли қуритиш шкафида ва яна 16 соат хона шароитида сақлаб турилди. Синовлар юқорида қайд этилган тартибда 7 цикл такрорландива доимий вазнга келтирилиб, ёнғин ҳимоя самараси синовларидан ўтказилди.
Синовларда ЁҲВ билан ишлов берилган ёғоч намуналари ёнғинга чидамлилик хоссаларини тўлиқ сақлаб қолди. Айниқса, КОН, NaНСО3 ва (NН4)2SО4 сақлаган ҳимоя воситалари билан ишланган намуналарнинг ёнғинга чидамлилигини юқори даражада сақлаб қолиши билан ажралиб туради. Аммофос – 30% ва 5 % NaНСО3 қўшилган ҲВ билан ишланган намунанинг ёниш вақтининг бошланиши максимал даражада – 355 сек ни ташкил этади. Олинган натижалар ҲВ билан ишлов берилган намуналарнинг коррозион хоссалари назорат намунасиникидан катта фарқ қилмаслигини кўрсатди. Бу ҲВ эритмасининг муҳити нейтраллиги ва эркин кислоталарнинг йўқлиги билан изоҳланади.
Тавсия этилаётган ёнғин ҳимоя таркибларининг атмосфера шароитига барқарорлиги даражасига баҳо бериш учун тажриба синовлари турли иқлим шароитларида махсус ажратилган майдончаларда олиб борилди. Тажриба натижаларидан намуналар массасининг ўзгариши 0,7-1,2 %, бўлиб, назорат намуналариникидан 0,86÷1,13 %га фарқ қилади.Шундай қилиб, таклиф этилаётган ҲВ турли об-ҳаво муҳитлари шароитига чидамли бўлиб, фақатгина кучли ёмғирли шароитда ўз хоссаларини кўпроқ йўқотиши аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |