Рус. Масляная клизма.
Мой ҳуснбузари — юз териси минерал мойлар билан иф- лосланиши оқибатида ташқи кўринишидан ҳуснбузарга ўх- шайдиган фолликулитлар.
Рус. Маслянме угрм.
Моматалоқ (син.: қонталаш, кўкариш) — тери ёки шиллиқ парда бағрига қон қуйилиши.
Рус. Кровоподтёк; син. синяк.
Монеликлар (син. қаршиликлар) — муайян бир да- волаш ёки текшириш методини қўллашга қаршилик қилув- чи патологик жараёнларнинг табиати, жойлашган ўрни ва и««.21уои2.сот ки(иЬхопаз1
141
Музлаш
кечишининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда улар келтириб чи- қарган бузилишлар; мутлоқ монеликлар (қ.) ва нисбий моне- ликлар (қ.)тафовут қилинади.
Рус. Противопоказания.
Мослашув — ҳар қандай организмнинг, шунингдек, популяция ва бошқа биологик турларнинг ўзгарган ёки ўзга- раётган яшаш шароитига мослашиб бориш жараёни.
Ас. т. Адаптация.
Рус. Адаптация.
Мохов — 1. Тери, периферик нерв системаси, кўз ва ай- рим ички аъзолар секин-аста касалликка тортилиб бориши билан изоҳланадиган мохов таёқчаси келтириб чиқарувчи сурункали юқумли касаллик.
Рус. Лепра; син.: Гансена болезнь, проказа, гансе- ниаз, гансеноз.
2. Шу касалликка йўлиққан одам.
Мояк (син. жинсий без, уруғдон) — эркак жинсий бези — бир жуфт; сперматозоид (жинсий ҳужайра) шу безларда ишланиб чиқади.
Рус. Семенник; Ас. т. Яичко.
Do'stlaringiz bilan baham: |