Рус. Сухожильнмй панариций.
Пай чўзилиши (син. эт чўзилиши) — оғир юк кўта- риш, қалтис ҳаракат қилиш, турли хил механик шикастла- нишлар оқибатида пайларга зўр келиб чўзилиб қолиши; бу — аксарият, бўғимларни ҳаракатга келтирувчи мушаклар пай- ларида кузатилади; бўғимда қаттиқ оғриқ туриши, атрофи шишиб кўкариши ва ҳаракат чекланиб қолиши кузатилади.
Рус. Растяжение сухожилий.
Пай ғичирлаши — пай қинлари соҳасида ҳаракатланган- да эшитиладиган (сезиладиган) ғичирлаш; фибринли тен- довагинитнинг клиник симптоми.
Рус. Сухожильная крепитация.
Пакана (син. митти) — 1. Жинсий ривожланиш жиҳа- тидан ҳам, ёш жиҳатидан ҳам қиёслаганда нормадан анча паст (калта) бўй.
Рус. Карлик.
2. Бўйи нормадан анча паст (калта) одам.
Рус. Карлик.
«««.2|уои2.сот ки(иЬхопаз1
171
Пардоз воситалар
Пакана бўй — ўлчови эркакларда — 130 см дан, аёлларда — 120 см дан паст бўлган бўй.
Рус. Карликовмй рост.
Паканалик (син. миттилик) — бўйнинг жинсий ри- вожланиш жиҳатидан ҳам, ёш жиҳатидан ҳам қиёслаганда нормадан анча паст (калта) бўлишлиги; клиник синдром.
Рус. Карликовость.
Пакана чаноқ — пакана аёллар гипопластик чаноғининг охирги шакли.
Рус. Карликовьш таз.
Палла — организмдаги юмалоқ шаклдаги аъзоларнинг ярми; ярим шар; мас., катта мия палласи, яъни катта мия ярим шари; мияча палласи, яъни мияча ярим шари ва бош- қалар.
Рус. Полушарие.
Панжа — қўлнинг билак сўнггидан, оёқнинг болдир охи- ридан бошланиб, бутун бармоқларгача қамраб олган қўл ва оёқнинг тугалланиш қисми.
Do'stlaringiz bilan baham: |